Салафлар ҳикмати дурдоналаридан

Ёмонлик уруғини суғорувчи бўлманг
Тўрт мучаси соғ одамдан содир бўлган ҳар қандай ёмонлик борки, унинг уруғи ҳар бир одамниннг нафси ичида мавжуд. Бу уруғ ҳаммада ҳам униб-ўсавермайди. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нафс ёмонлигидан паноҳ сўрадилар. Зеро, нафс ёвузлик уруғлари кўмиб қўйилган ер бўлиб ўз суғорувчисини кутиб туради.
Абдулазиз Тарийфий
Абу Закария ал-Маданий таржимаси
Ибнул Қаййим ‒ раҳимаҳуллоҳ ‒ деди: «Агар ҳақ ҳамиша ғолиб бўлаверса, даъватчиларнинг сафлари мунофиқларга тўлиб кетарди. Агар ботил доимо ғалаба қозонаверса, даъватчилар ўз йўлларига шак келтириб қолишарди. Лекин гоҳи ундай, гоҳи бундай бўлади.