Рамазонга ҳозирдан тайёрланайлик (8): Амаллар

Рамазонга тайёргарлик кўришда керак бўладиган амаллар:
1. Намоз.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ражаб ойида муайян кўринишда намоз ўқиш кераклиги борасида бирон саҳиҳ далил келмаган”.
Бироқ шу ойдан бошлаб сиз Рамазонни қарши олишга тайёргарлик кўришни бошлашингиз керак. Нафл намозларни кўпайтириб, Рамазонни қарши олишга тайёрланинг.

Рамазонга ҳозирдан тайёрланайлик (6): Асосий қадам: тавба (2)

Махфий тарзда қилинадиган гуноҳлар      
Аллоҳ билан ўртангиздаги алоқани бузадиган ва иймонингизни барбод қиладиган нарса махфий кўринишда қиладиган гуноҳларингиздир.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Умматим орасида шундай одамлар борлигини биламанки, улар қиёмат куни Тиҳома тоғлари мислича оппоқ (пок) савоблар билан келишади. Аллоҳ азза ва жалла уларни тўзғиган тўзондек қилиб юборади”. Тоғлардек савоблар!!! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам нима деганларига бир назар солинг! Савбон разияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, уларнинг сифатларини бизга айтиб беринг. Токи ўзимиз билмаган ҳолда улардан бири бўлиб қолмайлик”, деди. “Билиб олинглар! Улар ўзларингизнинг биродарларингиз”, дедилар. Қаранг, у зот: “Ўзларингизнинг биродарларингиз”, яъни сизларга ўхшаган одамлар, дедилар.

Рамазонга ҳозирдан тайёрланайлик (5): Асосий қадам: тавба (1)

Асосий қадам
Рамазонда яхшилик меваларидан баҳраманд бўламан десангиз, ражаб ойида уларнинг уруғини экиб, шаъбон ойида суғоришни унутманг
Ражаб ойи яхшилик ва баракага тўла ойларнинг калити, дейилади.
Абу Бакр Варроқ раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ражаб яхшилик уруғларини экадиган, Шаъбон уларни суғорадиган, Рамазон ҳосилни йиғадиган ойдир”.
Баъзи олимлар бундай деган экан: “Ражаб шамолга, Шаъбон ёмғирли булутга, Рамазон эса ёмғирга ўхшайди”.
Ҳисоб-китобни мана шундай олиш керак. Бошқачаси тўғри келмайди.
Баъзилар бундай деган экан: “Йил мобайнидаги кунлар дарахтга ўхшайди. Ражаб ойи барглайдиган, Шаъбон ойи куртаклайдиган, Рамазон ойи мевалайдиган кунларидир.

Рамазонга ҳозирдан тайёрланайлик (4): Мен фақат Раббимнинг йўлидан юриш учун яралганман

Мен фақат Раббимнинг йўлидан юриш учун яралганман
Сиз ич-ичингиздан “бундан бошқасини хоҳламайман”, деб айтишингиз, ўз ўзингизни: “Мен Аллоҳнинг йўлидан бошқасига ярамайман” деб ишонтиришингиз керак.
Бир киши қандай ҳидоят топганини бундай ҳикоя қилади: “Бир йигит яхши, солиҳ оилада тарбия топади. Лекин бир гуноҳдан ўзини тиёлмайди. Отаси ҳам, онаси ҳам яхши инсонлар. Ота-онаси яхши тарбия беришларига қарамай ўсмирлик пайтида ўзини қизлардек тутагидан одати бор эди (Яъни ўғил болаларга мойиллиги бор эди). Ўша нотўғри йўлда юрган пайтида: “Мен бу йўлдан юриш учун яратилмаганман.

Рамазонга ҳозирдан тайёрланайлик (3): Раббингизни қандай рози қиласиз?

Раббингизни қандай рози қиласиз?
Сизда куч-қувватингизни ошириб-тошириб юборадиган, яъни қўрқув ва умидни ўз ичига олган иштиёқ ҳисси бўлиши керак. Рамазондаги тоат-ибодат лаззати, унинг ҳузур-ҳаловати ўта ёқимли бўлиши ҳақида тафаккур қилишингиз лозим. Ўтган йилги Рамазон ойини эсалнг! Таровеҳ ва таҳажжуд намозида имомнинг ортида турганингизда қалбингиз жумбушга келиб, Аллоҳдан қўрқиб, кўзингизга ёш келган эди. Солиҳ инсонлар даврасида ўтирган ҳолатингизни ёдга олинг. Бунинг ҳузур-ҳаловати бетакрор эмасмиди?! Шундай ҳис-туйғуларни соғинмадингизми?! Сиз бирон нарсага эришиш учун ҳеч нарса қилмаяпсиз.

Рамазонга ҳозирдан тайёрланайлик (2): Аллоҳнинг фазлу марҳаматига биринчи бўлиб мен эришаман

Аллоҳнинг фазлу марҳаматига биринчи бўлиб мен эришаман
Шу сизнинг шиоринингиз бўлсин!
Шу сизнинг қўлингиздан келадими?! Сиз: “Мен бунинг уддасидан чиқаман”, деб айтоласизми?!
Ҳозир менга айтингчи, хаёлингизга нима келди? “Қўлимдан келмайди”, деб айтасиз. Биз ўз куч-қувватимиз билан бунга эриша оламиз, деб сизга ким айтди?! Ҳа, бундай даражага фақат саховати кенг Аллоҳнинг фазлу марҳамати ила етиша оламиз. Аллоҳ сизга фазл-марҳамати ила куч-қувват ато этсагина бунга эришишга сабаб бўладиган амалларни қила оласиз. Агар марҳаматидан дариғ тутса, гарчи орифларнинг, фақиҳларнинг, зоҳидларнинг тўраси бўлсангиз ҳам, Аллоҳга қасамки, ҳеч нарса қилишга кучингиз етмайди.

Рамазонга ҳозирдан тайёрланайлик (1): Муқаддима

Муаллиф: Шайх Ҳоний Ҳилмий
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман
Муқаддима
Барча ҳамдлар Аллоҳга хос. Унга ҳамдлар айтамиз, Ўзидан ёрдам ва гуноҳларимизга мағфират сўраймиз, нафсларимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг касофатидан Аллоҳдан паноҳ беришини тилаймиз. Аллоҳ кимни тўғри йўлга бошласа, уни ҳеч ким адаштира олмас, Аллоҳ кимни адаштириб қўйса, ҳеч ким уни тўғри йўлга бошлай олмас.