269. Маййитга жаноза намози ўқиш ва тобут кетидан эргашишнинг фазилати, бунга доир айрим ҳукмлар

    عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ شَهِدَ الْجَنَازَةَ حَتَّى يُصَلَّى عَلَيْهَا فَلَهُ قِيرَاطٌ وَمَنْ شَهِدَهَا حَتَّى تُدْفَنَ فَلَهُ قِيرَاطَانِ» قِيلَ وَمَا الْقِيرَاطَانِ؟ قَالَ: «مِثْلُ الْجَبَلَيْنِ الْعَظِيمَيْنِ» (متفق عليه).

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жанозада то намоз ўқиб бўлингунча ҳозир бўлса, унга бир қийрот (ажр), то дафн қилингунча ҳозир бўлса, унга икки қийрот (ажр) бўлади», дедилар. «Икки қийрот қанча бўлади?» деб сўралди. «Иккита катта тоғдек», дедилар (Муттафақун алайҳ).

    عَنْ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ أَمَرَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِسَبْعٍ: بِعِيَادَةِ الْمَرِيضِ وَاتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ وَتَشْمِيتِ الْعَاطِسِ وَنَصْرِ الضَّعِيفِ وَعَوْنِ الْمَظْلُومِ وَإِفْشَاءِ السَّلامِ وَإِبْرَارِ الْمُقْسِمِ (متفق عليه).

    Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни етти нарсага буюрдилар: беморни зиёрат қилишга, жанозаларга эргашишга, аксирган одамга (ярҳамукаллоҳ деб) ташмит айтишга, заифларга ёрдам беришга, мазлумларга кўмаклашишга, саломни ёйишга ва қасам ичган кишининг қасами устидан чиқишига кўмак беришга» (Муттафақун алайҳ).

    عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا رَأَيْتُمْ الْجَنَازَةَ فَقُومُوا فَمَنْ تَبِعَهَا فَلا يَقْعُدْ حَتَّى تُوضَعَ» (رواه البخاري).

    Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жанозани (яъни тобутни) кўрсангиз, ўрнингиздан туринглар. Ким унинг ортидан борса, то (ерга) қўйилмагунча ўтирмасин» (Имом Бухорий ривояти).

    عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ نُهِينَا عَنْ اتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ وَلَمْ يُعْزَمْ عَلَيْنَا (رواه البخاري).

    Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Биз (аёллар) жаноза ортидан эргашишдан қайтарилдик ва (лекин бу) бизга қатъиян ман қилинмади» (Имом Бухорий ривояти).

    Шарҳ:

    Жаноза (яъни маййит) билан бирга то у дафн қилингунча ҳозир бўлиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларни қолдириб, фақат эркакларни тарғиб қилган ишлардан бўлиб, жаноза ортидан эргашиб борган киши улкан тоғдек ажру савобга эга бўлиши ҳақида хабар берганлар. Тобут ортидан борган киши то у ерга қўйилмагунча ўтирмасин, деганлар.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Маййитга жаноза ўқиш ва унинг ортидан қабристогача бориш суннат;
    2. Шундай қилган кишига бериладиган ажрнинг мисоли икки улкан тоғдек;
    3. Жаноза ортидан борган киши то тобут ерга қўйилмагунча ўтирмаслиги суннат;
    4. Аёллар жаноза ортидан боришдан қайтарилганлар.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962