295. Қуръон тиловат қилишнинг фазли

    عن أَبي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «اقْرَءُوا الْقُرْآنَ فَإِنَّهُ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَفِيعًا لأَصْحَابِهِ» (رواه مسلم).

    Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қуръон ўқинглар, зеро у қиёмат куни ўз эгаларига (яъни, уни ўқиганларга) шафоатчи бўлиб келади» (Имом Муслим ривояти).

    عَن النَّوَّاسِ بْنِ سَمْعَانَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ٪ يَقُولُ «يُؤْتَى بِالْقُرْآنِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَأَهْلِهِ الَّذِينَ كَانُوا يَعْمَلُونَ بِهِ تَقْدُمُهُ سُورَةُ الْبَقَرَةِ وَآلُ عِمْرَانَ تُحَاجَّانِ عَنْ صَاحِبِهِمَا» (رواه مسلم).

    Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қиёмат куни Қуръонни ва унга амал қилган қуръон аҳлини олиб келинади, уларнинг олдида Бақара ва Оли Имрон суралари ўз эгаларини ҳимоя қилиб келади» (Имом Муслим ривояти).

    عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا فَإِنَّ مَنْزِلَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَؤُهَا» (أخرجه أحمد وأبو داود)

    Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қуръон соҳибига (жаннатда): «Ўқи ва (жаннат даражотлари узра) юксал, дунёда қандай тиловат қилган бўлсанг ўшандай тиловат қил, сенинг мартабанг ўзинг ўқиб-ўрганган охирги оят даражасида» дейилади» (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари).

    عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الأُتْرُجَّةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا طَيِّبٌ وَمَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي لا يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ التَّمْرَةِ لا رِيحَ لَهَا وَطَعْمُهَا حُلْوٌ وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الرَّيْحَانَةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي لا يَقْرَأُ الْقُرْآنَ كَمَثَلِ الْحَنْظَلَةِ لَيْسَ لَهَا رِيحٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ» (متفق عليه).

    Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қуръон ўқийдиган мўминнинг мисоли утружжага (расмини кўринг) ўхшайди, ҳиди хушбўй, мазаси ҳам ширин. Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмога (расмини кўринг) ўхшайди, хиди йўқ, мазаси эса ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг мисоли райҳонга (расмини кўринг) ўхшайди, ҳиди хушбўй, мазаси эса аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқнинг мисоли ҳанзалага (расмини кўринг) ўхшайди, ҳиди йўқ, мазаси ҳам аччиқ» (Муттафақун алайҳ).

    Шарҳ:

    Қуръон Аллоҳнинг Каломи, уни ўқиб-ўрганиш ва тиловат қилиш Аллоҳга энг яқинлаштирувчи ибодатлардан. Қуръон ўқиган одамга Аллоҳ таоло катта ажру мукофотлар беради, Қуръон дунёда уни ўқиган кишилар учун қиёмат куни шафоатчи бўлиб келади.

    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон ўқийдиган ва ўқимайдиган одамларнинг мисолларини келтирганларида иймон ва нифоқни таъмга, Қуръон тиловатини эса ҳидга ўхшатдилар.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Қуръон тиловат қилишнинг фазли;
    2. У қиёмат куни ўз эгаларига шафоатчи бўлиб келади;
    3. Қуръон тиловатини хушбўйликка ўхшатилди;
    4. Қуръон қиёмат куни даражаларнинг юксалишига сабаб бўлади.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962