Муxтарам ота-оналар, 8-дарсда ўтган xадиснинг
давомида Расулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам бундай марxамат киладилар:
«Шубxасиз ёлгон-фужур гуноxга йўллайди. Гуноx эса дўзахга йўллайди. Инсон ёлгон
гапириб юради, xатто у Аллоx xузурида каззоб-кўп ёлгон гапирувчи деб ёзилади».
Шунинг учун азизлар, ўзингиз xам каззоблар каторида бўлмаслигингиз ва
фарзандларингиз xам бу разил xислатдан пок бўлиб ўсиши, xамда ўзларингизни
жаxаннамдан асраб колиш учун ёлгондан жуда-жуда xазар килинг.

1.
Савол: Болажоним, Аллоx канака болаларни ёмон кўради?

Жавоб: Ёлгон
гапирадиган ёлгончи болаларни ёмон кўради.

2. Савол: Ёлгончи болаларни
ота-онаси xам ёмон кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, чунки ёлгончилар
жаннатга кирмайди.

3. Савол: Болажоним, кўчада ёлгончи болалар билан
ўрток бўлса бўладими?

Жавоб: Йўк дадажон, улар ўртокларини xам алдаб
кетади.

4. Савол: Болажоним, Шайтон тўгри гапирадими ёки ёлгон
гапирадими?

Жавоб: Дадажон Шайтончи, ёлгончи бўлади, у xеч тўгри
гапирмайди.

5. Савол: Болажоним, демак ёлгончи болалар ёвуз Шайтонга
дўст бўлиб коладими?

Жавоб: Xа дадажон, ёлгончилар Шайтонни xурсанд
килади.

6. Савол: Болажоним, кимни ёвуз, мунофик деймиз?

Жавоб: Ёлгончиларни мунофик деймиз.

7. Савол: Мунофиклар жойи каерда?

Жавоб: Мунофикларнинг жойи дўзахда.

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962