Азиз ота-оналар, Умар разияллоxу анxу айтадиларки: Кунлардан бирида
    Расулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам билан бирга эдик, шунда у кишининг
    олдиларига (инсон суратида Жаброил фаришта) келиб Эй Мухаммад, Иймон тўгрисида
    менга хабар беринг! деди. Расулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам бундай жавоб
    килдилар: «Аллоxга, Унинг фаришталарига, Унинг китобларига, Унинг
    пайгамбарларига, охират кунига иймон келтиришинг xамда такдирнинг яхшилиги ва
    ёмонлигига иймон келтиришинг (Муслим ривояти). Азизлар, бу дарсда
    фарзандларимизга иймонни тушунтирамиз. Иймон- тил билан Ашхаду аллаа илааха
    иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох дейиш, шу тавхид калимасини
    калбда тасдиклаш ва бу калима талаб киладиган ибодатларни адо этиш. Шунинг учун
    Иймон- хам сўз хам амалдир. Ибодат килиш билан зиёдалашади, гунохга кўл
    урилганда эса нуксонлашиб боради.

    1. Савол: Болажоним, жаннатга кириш учун одамда нима бўлиши керак?

    Жавоб: Иймон бўлиши керак.

    2. Савол: Иймонли бўлиш учун нима килиш керак?

    Жавоб: Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох
    дейиш керак.

    3.Савол: Болажоним, Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан
    расулуллох

    калимасини тил билан айтса бўлдими?

    Жавоб: Тил билан Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан
    расулуллох деб, калбда эса уни тасдиклаш керак.

    4. Савол: Болажоним, калбинг каерда?

    Жавоб: Мана ба ерда, юрагим калбимдир.

    5. Савол: Болажоним, Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан
    расулуллох нима дегани?

    Жавоб: Аллоxдан бошка хак худо йўклигига гувохлик бераман хамда Мухаммад
    Аллохнинг пайгамбари эканлигига гувохлик бераман.

    6. Савол: Болажоним, Иймони бор кишига ким дейилади?

    Жавоб: Иймонли кишига мўмин дейилади.

    7. Савол: Мўминларни Аллоx яхши кўрадими?

    Жавоб: Xа дадажон, Мўминларни Аллоx яхши кўради, биз xам уларни яхши
    кўрамиз.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963