Бизга боғланинг
Зул-ҳижжа ойининг бошланиши ва ҳайит куни белгиланди
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи бошланиши ҳақида расмий баёнотини эълон қилди.
Маҳкаманинг қарори бўйича 2015 – йил 15 – сентябр, сешанба, Зул-ҳижжа ойининг биринчи куни.
Ўтган кеча якшанба оқшом янги ой кўринмагани туфайли бугун душанба куни Зулқаъда ойининг 30 – куни деб ҳисобланди, сешанбадан Зул-ҳижжа ойи бошланади.
Шунга кўра, 2015 – йил 23- сентябр чоршанба Арафа куни, 24 – сентябр пайшанба куни эса, ин шa Аллоҳ Ийдул-Азҳо — Қурбон ҳайити бўлади.
Аллоҳ таоло келгуси ўн кунда барча мўмин-мусулмонларни солиҳ амалларга муваффақ қилсин!