«Шаъбон ойи ўртаси»нинг фазли ҳақида биронта ҳадис собит бўлмаган. У ҳақда Алий, Оиша, Муоз, Абу Саълаба ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумлардан марфуъ ҳолда келган барча ҳадислар заиф.

    У кун шаъбондан ва тўлин ой кунларидан бўлгани учунгина шу куни рўза тутиш суннат.

    У куннинг кечаларини хослаб, таҳажжуд намозлари билан ўтказиш борасида биронта ҳадис собит бўлмаган ва бунга амал қилинмайди.

    Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам деди:

    «Шайхларимиз ва фақиҳларимиздан бирортаси шаъбоннинг ўртасидаги кечага алоҳида эътибор қаратганини ва бу кечанинг фазли борасидаги Макҳулнинг ҳадисини зикр қилганини билмайман. Қолаврса, улар бу кечани бошқа кечалардан афзал деб ҳисоблашмас эди».

    Шайх Абдулазиз Тарифий

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963