Бизга боғланинг
Эрнинг хотин устидаги хаклари
Ислом буюрган хукуклар силсиласи
Мусулмон биродар, муслима сингил, биз яна бир бор бир-биримизга эслатишга киришамиз. Чунки, эслатиш муъминларга фойда беради. Бизларнинг зиммамизда вожиб бўлган хукукларни бир-биримизга эслатиш учун яна шу мавзуга кайтамиз, ўтган жумъа насихатларида хотиннинг эр устидаги ва фарзандларнинг ота-она устидаги хаклари билан танишиб ўтган эдик. Хотиннинг эри устидаги моддий ва маънавий хукукларини зикр килгандик улар: махр, нафака, ётокдаги хаккини адо этиш, унга яхши муомала килиш ва диндан ўрганишлиги зарур бўлган нарсаларни унга таълим бериш билан уни дўзах ўтидан саклаб колиш кабилар эди.
Бугун эса Аллохнинг хамди ва тавфики билан эрнинг хотин устидаги хукуклари билан танишамиз. Дархакикат Ислом эр-хотиннинг хакларини бир-бирига фарз килиб кўйган. Ким бу хакларни бузса ёки у хаклардан юз ўгирса ёки била туриб уни адо этишда сусткашлик килса, ўзини Аллохнинг лаънатига ва газабига гирифтор килади. Бундан Аллохнинг ўзи асрасин.
1) Эрнинг хотин устидаги хакларининг энг мухими хотиннинг эрига итоат килишидир. Аллох таъоло эрни оилани бошкарувчи килиб кўйди ва Аллох буюрган ушбу бошкарувчиликни кийинчиликсиз ва орага совуклик тушмасдан кулай ва енгил бажариши учун хотиннинг эрга итоат килишини вожиб килди. Агар никох килиш вактида хотин ишлайман деб шарт килмаган бўлса эр хотинни кўчага чикиб ишлаб келишдан ман килишга хаклидир. Агар ишга чикиши шарт килинган бўлса у холда эркаклар билан аралашмайдиган шаръий ишда ишлашликка рухсат бериб шартга вафо килиши вожибдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Шартлардан вафо килишингизга хаклироги хотинларингизни ўзингизга никох билан халол килиб олаётган вактда кўйилган шартлардир» — дедилар. Агар эр хотинини диний ёки дунёвий ишларга буюрса; мас: болалар тарбияси, талаб илм килиш ва уй ишларини бажариш учун уйда ўтириш кабилар. У холда эрга итоат килиш хотинга вожиб бўлади. Аммо агар Аллох таъоло ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни рози килмайдиган ишга буюрса, масалан: маст килувчи ичимлик ичиш, кўчага безаниб чикиш, фосиклар билан ўтириш ва динсиз ахлоксиз инсонлар билан аралшиш каби ишларга буюрса эрига итоат килмайди. Чунки, яратувчига осий бўладиган ишларда хеч бир кимсага итоат килинмайди, балки яхшиликда итоат килинади, холос. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
«Агар хотин беш вакт намозини ўкиса, рамазон ойи рўзасини тутса, фаржини харомдан сакласа ва эрига итоат килса, киёмат куни унга: саккиз жаннат эшикларининг кайси биридан хохласангиз киринг — дейилади».
Эр хотинини Аллохнинг тоатига буюрган пайтда унга итоат килса хотинга икки бош ажр бўлгани каби Аллохнинг тоатига буюрган пайтда эрига итоат килмаса унга икки бош гунох бўлади.
Шубхасиз аёл ўзининг эрига итоат килиши оилани парчаланишдан ва эрнинг калби ундан нафратланиб колишдан саклайди. Муъмина хотин эрга итоат килмаса хам бўлаверади деб тенг хукукликка чакириб, уни халокат ва харом ишларга жалб килаётган кишиларга алданиб колмаслиги лозим.
Муъоз ибн Жабал розияллоху анху Шомдан келганларида Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга сажда килдилар. Шунда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Эй Муъоз бу нимаси? деб сўрадилар. Муъоз розияллоху анху Эй Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам, ахли китоблар ўзларининг рухонийларига сажда килганларини кўрдим ва мен хам буни сизга килишни хохладим» деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бундай килма, агар мен бировни бировга сажда килишга буюрганимда хотинни эрига сажда килишга буюрган бўлардим. Рухим кўлида бўлган зотга касам, аёл эрининг хакини адо этмагунича зиммасидаги хакларини тўла адо эта олмайди». Яна дедилар: «Икки тоифанинг намозлари бошларидан юкорига ўтмайди (яъни Аллохнинг хузурига кўтарилмайди, кабул бўлмайди), хожасидан кочиб кетган кул хожасига кайтмагунича ва эрига итоатсизлик килган хотин шу итоатсизлигидан кайтмагунича». (Табароний ривоят килган). Хоким Оиша розияллоху анходан ривоят килади. Уммул муъминийн Оиша розияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан «Аёл киши устида энг хаки кўп одам ким деб сўрадим «Эри» дедилар. Эр киши устида энг хаки кўп одам ким дедим? «Онаси» — дедилар.
2) Эрнинг иззат-нафси ва хис-туйгуларини риоя килиш. Эр хотинидан суюмли-яхши нарсани кўрсин ва рози киладиган сўзни эшитсин, ундан нохуш нарсага йўликмасин, чунки, муъмин киши ўз уйидагина ором олади ва ўзининг аёли билангина рохатни хис килади. Гохида эр ишидан чарчаб келган бўлади. Уйида дам олиш ўрнига хотини унга куни билан килган ишларидан кўра каттарок муаммоларни тайёрлаб туради. Шикоятларни тўкиб солади, кўшнилар билан ёки эрнинг онаси, сингиллари каби якинлари билан жанжаллашган бўлади. Ёки уйга, уй жихозларига ва тозаликка бепарво бўлади. Таомни вактида тайёрламайди натижада эр ўзини бахтсиз хис килади. Шунинг учун баъзи эркаклар уйда бундай ёмон хулкли хотин билан бирга бўлгандан кўра чойхона ёки ошхонада яхширок рохат топганликлари учун шундай жойларда ўтиришни афзал кўрадилар. Имом Термизий ривоят килган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бирон хотин ўзининг эрига бу дунёда озор берса, унинг жаннатдаги хурлардан бўлган хотини бу озор берувчи аёлга шундай хитоб килади: «Аллох сени халок килсин, бу киши сенинг олдингда вактинчадир якинда сендан ажралиб бизнинг олдимизга келади — дейди».
Эй муслима аёл, сиз эрингизга озор бериб уни ўзингиздан нафратлантиришингиз, тилингиз билан озор беришингиз ва унга итоатсиз бўлишингиз сизга хурсандлик бахш этадими? Агар шундай килсангиз билингки, у якинда жаннатга кирса у ердаги хурул-ийнларнинг эри бўлади. Аллох таъоло у хурлар хакида деди:
«(Улар) чодирларда асралган хурлардир. Уларга илгари на бир инс ва на бир жин тегинмагандир» (Рахмон сураси 72 – 74 оятлар). Вокеъа сурасида шундай сифатлайди: «Дарвоке, Биз уларни (оху кўз хурларни) дафъатан пайдо килдик (яъни, улар онадан тугилмадилар, балки Аллохнинг кудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар). Сўнг уларни ўнг томон эгалари учун (ёшда хам , хусну жамол ва кадди коматда хам) бири-бирига тенг, эхтиросли, бокира кизлар килиб кўйдик» (Вокеъа:35-38) бундан бошка уларнинг кўплаб сифатлари куръон каримда зикир этилмишдир.
3) Эрнинг хотин устидаги хакларидан эрнинг моли, шарафи ва обрўсини саклаш. Хотин сарф-харажатида тадбирли ва эрининг итоатида каттиг бўлиши лозимдир. Эрининг молини факат унинг рухсати ва розилиги билангина сарфлайди ёки бировга беради. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хотин киши эрининг уйидан бирор нарсани унинг рухсатисиз сарфламасин.» Таомни хамми деб сўрадилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «бу моллариимизнинг энг афзали» дедилар. (Термизий ривояти).
Аёл эрининг шарафини ва молини саклаши лозим. Бу эридан бошка бегона эркакларнинг олдида зийнатини кўрсатиб эрига хиёнат килмаслиги, зийнатланиб, хох уйда, хох кўчада бўлсин бегона кишиларга очик-сочик кўринмаслиги ва уларга карамаслиги билан бўлади. Эшикдан мўралаш ва кўча-кўйда, бозорларда бировларнинг кўзига хижобсиз кўриниши ва уларга караши бугунги кунда аёлларимиз мубтало бўлган холатдир. Улар кўчаларга чикишларидан ташкари ховли-жойлари олдидан ўтсангиз эшик олдида турадилар ёки дераза ва балконлардан мўралаб карайдилар. Бу жуда катта хиёнат хисобланади. Агар эр хам бунга рози бўлса, унда икковлари хам Аллохга ва унинг Росули Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга хиёнат килган бўладилар.
4) Уй ишларини чиройли бажариш, болаларига гўзал тарбия бериш хам хотиннинг бурчларидан. Мана шу иш унинг соглигини яхшилаб унга кувват бахш этади. Болаларини «болалар богчаси»га, уй ишларини хизматкор аёлга ташлаб кўймайди. Хар бир муслима аёл Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кизлари Фотимаи Захродан ўрнак олсин. Кунларнинг бирида Фотима отасининг олдига келиб, кўлтегирмонни айлантираверишдан кўллари каваргани ва эри Алийнинг уй ишларини бажаришдаги машаккатларини шикоят килди ва хизматкор олиб беришни талаб килди. Шунда пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам унга «мен сени хизматкордан кўра яхширок нарсага йўллайинми»? ётогингга кирганингда 33 марта Аллохга тасбех (субханаллох) айт, 33 марта хамд (алхамдулиллах) ва 34 марта такбир (Аллоху акбар) айт, мана шу сенга хизматкордан кўра яхширок.» — дедилар. Буни каранг: Хизматкор сўраб келса Аллохнинг зикрига буюрдилар. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бизнинг хар сохадаги муаллимимиз, у бизга нима фойдалигу нима зарарлигини яхши биладилар.
Аллохнинг зикри гам-ташвишларни кеткизиши ва у билан калблар хотиржам бўлишини куръони каримда ёд килинган: «Улар иймон келтирган ва калблари Аллохнинг зикри билан хотиржам бўладиган кишилардир. Огох бўлингизким, Аллохни зикр килиш билан калблар ором олур» (Раъд:28)
5) Эрнинг хотин устидаги хакларидан, эрнинг уйига унинг изни билангина кариндош эркак ва аёл ёки бегона аёлни киритади. Эр хам хотиннинг олдига Аллохдан кўркмайдиган кимсаларни киргизмайди, у шайтоний караши ёки сўзи билан бу хонадоннинг тинчлигига рахна солиши мумкин. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аёлларнинг олдига киришдан сакланинглар! Эй расулуллох, эрнинг (эркак)[1] кариндошларига нима дейсиз? — Дедилар. Эрнинг кариндошлари ўлимдир» дедилар. Яна бир хадисда шундай дедилар: «уч тоифа одам жаннатга кирмайдилар: арок ичишга муккасидан кетган, окпадар ва даюс» даюс деб хотин-кизларидаги суюкликдан кўз юмадиган ва бунга эътибор бермайдиган кимсага айтилади.
Хозирги кунда исломга ёт бўлган одатлар бизга хукмрон бўлиб колмокда. Масалан: таниш-билиш, дўст-огайни, гўёки булар махрамлар каторида. Бемалол хотинларнинг олдига кириб келишаверади, эр уйда бор бўлсин, йўк бўлсин бунинг фарки йўк. Ха, деса эрининг ошнаси, дугонасининг эри ва хоказо. Махалланинг эркаклари уларнинг хаммалари махрам, улар билан бемалол кўришилади. Бундан хам кизикроги аёллар бенамоз, бетавфик кишилардан унчалик кочмайдилар. Аммо биронта намозхон, такволи кишини кўриб колсалар дархол юзларини тўсадилар. Холбуки бу одам иложи борича уларга карашдан кўзини эхтиёт килади.
Ислом ошна огайничилик, ёру-биродарликни ман килмайди, балки унга буюради. Бирок, исломий чегаралардан четга чикишга хам рухсат бермайди.
Юкорида зикр килинган нарсаларга амал килмаслик окибатида канчадан-канча оилалар бузилиб кетган, хотинлар талок, болалар тирик етим бўлган. Ўйлаб кўринг, буларнинг хаммаси нима учун бўлган?! Пайгамбаримизнинг васиятларига амал килмаслигимиз учун бўлган. Шунинг учун хам Аллох таоло расулуллохнинг буйрукларига хилоф килишимиздан кайтарган: «(пайгамбарнинг) амрига хилоф иш киладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб колиши ёки аламли азоб етиб колишидан хазир бўлсинлар!»
Биз юкорида санаб ўтган хукуклар эрнинг хотини устидаги хукукларнинг хаммаси эмас. Биз уларни ўкувчи малолланиб колмаслиги учун иложи борича киска ва лўнда килишга интилдик. Булардан бошка хам хукуклар бор уларни сўраб, билишга хар бир эр ва хотин харакат килсинлар.
Сўзимизнинг охирида Аллох таолодан барча муъмин ва муъминаларни ўзларининг зиммаларидаги бурчларини танитиши ва уларга амал килишга муваффак килишини сўраб дуо киламиз. Аллох бунга Эга ва Кодир зотдир.
Ислом Нури тахририяти
[1] – Эрнинг эркак кариндошлари: ака-укаси, уларнинг ўгиллари, амакилари ва уларнинг ўгиллари, тогалари ва уларнинг ўгиллари, опа-сингиллар ва амма-холаларнинг хам ўгиллари ва эрлари, буларнинг хаммаси хотинга нисбатан номахрам кишилардир. Эрнинг дадаси ва бобоси эса хотинга махрам хисобланади. Араб тилида юкорида зикри ўтганларга бир калима билан «ал-хамв» дейилади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «ал-хамв алмавт» дедилар. Яъни хамв ўлимдир. Буни салаф уламоларининг баъзилари куйидагича шархлайдилар: эрнинг эркак кариндошлари шу хонадонга алокадор бўлганликлари сабаб уларинг бу хонадонларга кириб чикишлари осон ва бошкаларнинг эътиборини жалб килмайди. Натижада шайтон васвасаси билан зино содир бўладиган бўлса бу аёл ва агар оила кўрган бўлса ўша эркак хам зонийларга кўлланиладиган ислом хукмига биноан тошбўрон килинадилар ва ўладилар. Бунинг акси ўларок бегона кишилар бирон хонадонга икки-уч бор кирсалар дархол назарга тушадилар.