Бизга боғланинг
Севишганлар кунини байрам қилиш
Савол:
Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин — Аллоҳ сизни паноҳида сақласин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Охирги пайтларда севишганлар кунини нишонлаш, хусусан талаба қизлар ўртасида кенг ёйилди. Бу насронийларнинг байрамларидан бири бўлиб, унда бошдан-оёқ қизил рангли либос кийилади. Севишганлар бир-бирларига қизил атиргуллар ҳадя қиладилар. Бу байрамни нишонлаш ҳукми ҳақида марҳамат қилишингизни умид қиламиз. Бу каби ишларда мусулмонлар учун қандай кўрсатмаларингиз бор? Аллоҳ Ўзи сизни ҳифзу ҳимоясига олсин.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Севги байрамини нишонлаш талай сабабларга кўра жоиз эмас:
1. У шариатда асли бўлмаган бидъат байрам;
2. У ҳалол бўлмаган ишқ ва севгини тарғиб қилади;
3. У қалбни салафларнинг — розияллоҳу анҳум — йўлларига зид ўлароқ бу каби бефойда ишлар билан машғул қилади.
Бу кунда емак, ичмак, кийим-кечакларда байрам аломатларини кўрсатиш, ёки ўзаро ҳадя алмашув ва шунга ўхшаш ишларни пайдо қилиш ҳалол эмас. Мусулмон дини билан азизликни ҳис қилиши, ҳар бир овоз кетидан чопаверадиган беқарор одам бўлмаслиги керак.
Аллоҳ таоло мусулмонларни кўринар ва кўринмас фитналардан сақласин, улар қатори бизни ҳам дўстларидан ва ҳақ йўлга муваффақ айлаган банларидан қилсин.
✍🏻 Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин, ҳижрий 5/11/1420.