Сочи ўрилган аёл ғусл пайтида соч ўримини ечадими?

Савол:

Айрим аёллар сочларини ўриб олишади. Жунубликдан ғусл қилганларида соч ўримларини ечиб юборишмайди. Уларнинг ғусллари дурустми? Шуни ҳам айтиш ўринликки, сочларининг ичига сув етмайди. Бизларга билдиринг, Аллоҳ сизларга билдирсин.

Жавоб:

Аёл киши бошига сув қуйса, шунинг ўзи ҳам кифоя қилади. Чунки, «Саҳиҳ Муслим»да Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, у: «Ё Расулуллоҳ, мен сочимни тугиб (ўриб) оламан, жанобат ёки ҳайздан ғусл қилганда уни ечиб юборайми?», деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, бошингизга уч ҳовуч сув қуйишингиз кифоя қилади, кейин устингиздан сув қуйиб, покланасиз», дедилар (Муслим: №770).

Агар ҳайздан ювинганда сочини ечиб, ювса, яна яхшироқ бўлади. Чунки, шу ҳақда келган бошқа ҳадислар шунга далолат қилади. Валлоҳу валийют-тавфиқ.

(Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 10/181).

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962