Тухум, лимон ва бошқа озиқ моддалари қўшилган шампунлар билан ювиниш ҳукми

    Савол:

    Айрим соч мойлари ва шампунлар таркибида тухум, лимон каби Аллоҳнинг неъматлари бўладики, одатда аёллар уларни бошларига суртиб, кейин ювиб ташлашади. Уларни ишлатиш ҳукми қандай? Хоссатан, аёллар уларни ишлатишади-да, кейин сув билан биргаликда канализацияга оқизиб юборишади ва мазкур неъматлар нажосатларга аралашиб кетади.

    Жавоб:

    Ушбу озиқ-овқат неъматларини даволаниш ва сочни озиқлантириш каби бошнинг манфаатлари учун ишлатишнинг зарари йўқ. Чунончи, тухум, лимон ва бошқа озиқ моддалари билан даволаниш мумкин. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Даволанингиз эй Аллоҳнинг бандалари!», деганлар (Саҳиҳул-жомиъ: №7934), «Ва ҳаром билан даволанманглар», деганлар (Ас-сисилатус-саҳиҳа: №1633).

    Агар тухум ва шунга ўхшаш озиқ моддасини даволаш мақсадида бошга суртгандан кейин у айнийди ва ейишга яроқсизга айланади. Шундоқ экан, уни ҳаммомларда ювиб ташлашнинг зарари йўқ.

    (Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 10/177).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963