Турмушга чиққанимдан кейин олий ўқув юртидаги ўқишимни давом эттириш учун чиқишим мумкинми?

    Савол:

    Турмушга чиққанимдан кейин олий ўқув юртидаги ўқишимни давом эттириш учун чиқишим мумкинми? Агар уйда ўтиришим керак бўлса, мени маломат қиладиганларга қандай жавоб беришим керак?

    Жавоб:

    Ўқишни давом эттириш ё эттирмаслик сизнинг ҳаққингиз, ўз ҳолатингиз ва куч-тоқатингизни ўзингиз яхшироқ биласиз. Турмуш қурганингиздан кейин дуч келадиган ва сизни кутиб турган ишлар билан биргаликда ўқишни давом эттиришга қанчалик эриша оласиз, буни ўзингиз фикрлаб, ўлчаб кўринг. Ўқишни давом эттиришингиз учун албатта, турмуш ўртоғингизнинг розилиги ҳам керак бўлади, фақат никоҳ пайтида шу нарсани шарт қилган бўлсангиз, унинг розилиги шарт эмас.

    Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

    (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/143).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962