Аёлларимиз тиллар институтларидан бирида инглиз тили ўрганишга қизиқишмоқда.

    Савол:

    Аёлларимиз тиллар институтларидан бирида инглиз тили ўрганишга қизиқишмоқда. Институт ректори билан келишувимизга мувофиқ, у аёллар учун улардан бошқа ҳеч ким бўлмайдиган хос синф хонаси ажратиб беришга, дарсни ҳам фақат аёл муаллималар олиб боришига рози бўлди. Аслида, у бировимизнинг хонадонимизда дарс ўтиши учун муаллима юборишга ҳам рози эди. Бироқ, хонадон шароити ўқув даргоҳи ўрнини босмас экан. Шу ҳақда сизнинг фатвоингизга муҳтожмиз?

    Жавоб:

    Агар воқеъ савол берувчи айтганидек бўлса, яъни аёлларнинг ўқиши уларга хос бўлган ва улардан бошқалар кирмайдиган синф хонасида бўлса ва фақат аёл муаллималар дарс ўтса, эркаклар билан аралашиш хавфи бўлмаса, бунда ҳеч қандай зарар йўқ.

    Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

    (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/152).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963