Феъли жаҳд – ўтган замон бўлишсиз феълидир. Маълум феъли жаҳд 14 суратда – 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

    6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

    لَمْ يَضْرِبْ – урмади бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

    لَمْ يَضْرِبَا – урмади икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

    لَمْ يَضْرِبُوا – урмадилар кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

    لَمْ تَضْرِبْ – урмади бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

    لَمْ تَضْرِبا – урмади икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

    لَمْ يَضْرِبْنَ – урмадилар кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

    6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

    لَمْ تَضْرِبْ – урмадинг бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

    Lamْ taضْriba – urmadingiz ikki er otgan zamonda, tasniya, muzakkar, muxobat, ma’lum fe’lli jahd.

    لَمْ تَضْرِبُوا – урмадингиз кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

    لَمْ تَضْرِبِي – урмадинг бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

    لَمْ تَضْرِبَا – урмадингиз икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

    لَمْ تَضْرِبْنَ – урмадингиз кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

    Мутакаллим 2 сийғада – муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

    لَمْ اَضْرِبْ – урмадим мен бир эр ё аёл ўтган замонда, муфрад, мутакаллим, маълум феъли жаҳд.

    لَمْ نَضْرِبْ – урмадик кўп эр ё аёллар ўтган замонда, мутакаллим маъалғойр, маълум феъли жаҳд.

    Мажҳул феъли жаҳд

    Маълум феъли жаҳдни мажҳул қилиш учун охирги ҳарфидан олдинги ҳарф фатҳали, ҳарфи музораъат эса заммали қилинади: لَمْ يَضْرِبْ → لَمْ يُضْرَبْ каби. Мажҳул феъли жаҳд 14 суратда – 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

    6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

    لَمْ يُضْرَبْ – урилмади бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

    لَمْ يُضْرَبَا – урилмади икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

    لَمْ يُضْرَبُوا – урилмадилар кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

    لَمْ تُضْرَبْ – урилмади бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

    لَمْ تُضْرَبا – урилмади икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

    لَمْ يُضْرَبْنَ – урилмадилар кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

    6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

    لَمْ تُضْرَبْ – урилмадинг бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли жаҳд.

    لَمْ تُضْرَبَا – урилмадингиз икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли жаҳд.

    لَمْ تُضْرَبُوا – урилмадингиз кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул феълижаҳд.

    لَمْ تُضْرَبِي – урилмадинг бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли жаҳд.

    لَمْ تُضْرَبَا – урилмадингиз икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли жаҳд.

    لَمْ تُضْرَبْنَ – урилмадингиз кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли жаҳд.

    Мутакаллим 2 сийғада – муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

    لَمْ اُضْرَبْ – урилмадим мен бир эр ё аёл ўтган замонда, муфрад, мутакаллим, мажҳул феъли жаҳд.

     Lamْ nُضْ rabu  – urilmadik kop er yo oyollar o’tgan zamonda, mutakallim maalg’oyr, majhul fe’lli jahd.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963