Мимли масдар, исми олат, исми тафзил

    Мим билан бошланган масдарлар масдари мимий деб аталади. У сулосий мужаррадда مَفْعَلٌ вазнида келади: مَصْدَرٌ (қайтмоқ), مَسْمَعٌ (эшитмоқ), مَبْدَأٌ (бошламоқ) каби.

    Сулосий мужарраддан бошқаларда эса исми мафъули вазнида келади: مُكْرَمٌ , مُدَحْرَجٌ , مُتَدَحْرَجٌ каби.

    Исми олат

    Бир ишни бажаришда ишлатиладиган қурол ва асбоб номи исми олат дейилади. Исми олат сулосий мужаррадда مِفْعَلٌ , مِفْعَالٌ ва مِفْعَلَةٌ вазнларида келади: مِسْطَرٌ , مِفْتَاحٌ ва مِكْنَسَةٌ каби. Исми олат 3 сийғада тусланади:

    مِضْرابٌ – урадиган бир асбоб, муфрад, исми олат.

    مِضْرابانِ – урадиган икки асбоб, тасния, исми олат.

    مَضَارِيبُ – урадиган кўп асбоблар, жамъ, исми олат.

    Исми тафзил

    Бир сифатнинг бировда бошқага нисбатан ортиқроқлигини билдирган исм исми тафзил (қиёсий сифат) деб аталади.

    Исми тафзил 6 сийғада тусланади:

    اَضْرَبُ – урувчироқ бир эркак, муфрад, музаккар, исми тафзил.

    اَضْرَبَانِ – урувчироқ икки эркак, тасния, музаккар, исми олат.

    اَضْرَبُونَ – урувчироқ, кўп эркаклар, жамъ, музаккар, исми тафзил.

    ضُرْبَى – урувчироқ бир аёл, муфрад, муаннас, исми тафзил.

    ضُرْبَيَانِ – урувчироқ икки аёл, тасния, муаннас, исми тафзил.

    ضُrْbayātu – uruvchiroq katta ayollar, jam, muannas, ismi tafzil.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963