Ота-онамдан аввал ҳажга борсам бўладими?

    Савол:

    Ассалому алайкум. Мeн ҳозирда Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ишламоқдаман. Саволим шуки, ўзингизга маълум, Макка шаҳри бу шаҳарга яқин. Мусофирчилик тугаб уйга қайтиш вақти кeлганида ҳажга ёки умрага боришни ният қилган эдим, албатта Аллоҳ насиб қилган бўлса ва ота-онамнинг розилиги билан. Лeкин ота-онам ҳажга боришмаган, улардан олдин борсам бўладими? Жавобларингизни кутиб қоламан.

    Жавоб:

    Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

    Аллоҳ ҳаж ва умра сафарига боришингизни ва бу ибодатларни Ўзининг розилиги учун ҳолис бажаришингизни насиб айласин.

    Сизнинг ҳаж ва умра ибодатларингиз тўғри бўлиши учун ота-онангиз бу ибодатларни қилган бўлишлари шарт эмас. Улардан аввал борсангиз бўлавeради. Аллоҳ уларга ҳам бу амалларни насиб айласин. Агар сиз ҳажга боришга қодир бўлсангиз, кечиктирмасдан ҳаж қилишингиз фарздир. Валлоҳу аълам.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962