Бизга боғланинг
Ғафлат уйқусидан уйғон
Борлик мавжудотнинг Яратувчиси, Бошкарувчиси, танхо Хукмрони бўлган Аллох таъолога беадад хамду санолар бўлсин. Яхшиларнинг мададкори бўлган ягона Аллохдан ўзга ибодатга лойик зот йўк. Башариятни залолат, гумрохлик боткогидан куткариб, хидоят-тўгри йўл сари элтган Мухаммад алайхис-солату вассалом Аллохнинг суюкли бандаси ва хак пайгамбаридирлар. Огир ва масъулиятли вазифани омонат билан, бекаму-кўст адо этган, умматларининг бахт-саодати йўлида жафо чеккан бу зотга хамда ахли-байтларию сахобаларига, то киёматгача ул зотнинг йўлларига чакирган, суннатларига эргашган барча кишиларга яратганнинг салавоту-саломлари бўлсин.
«Одамларга хисоб-китобалари (яъни, Киёмат Соати) якинлашиб колди. Улар эса гафлатда (иймон келтириб, яхши амал килишдан) юз ўгирувчидирлар». (Анбийё: 1)
Бугун одамларнинг ахволига караб фикр килган киши мазкур оятнинг хаётий тасдикини топади.
Негаки кўпчилик Аллохнинг йўлидан юз ўгириб, охират ва Хак ибодатидан Гофил бўлиб колди. Гўё-ки, улар ибодат учун эмас, балки дунё ва унинг шахватлари учун яралганлар. Чунки бундай кимсалар фикр килсалар – факат дунё учун фикр киладилар, бирон кимсани яхши кўрсалар хам факат дунё учун яхши кўрадилар ва ёлгиз дунё учун амал киладилар. Улар дунё учун бир-бирлари билан хусумат ва жанжал киладилар, кай бирларини камситадилар ёхуд уни деб Роббиларининг кўп буйрукларини тарк киладилар. Хатто баъзилари иши кўпайиб кетса ёки мухим бир ваъдаси чикиб колса, намозини ташлашга ёки вактидан кечиктиришга хам тайёр.
Уларнинг хаётида хамма нарса учун вакт бор: иш учун, спорт учун, саёхат учун, турли филмлар ва сериаллар учун, мусика, уйку, ейиш ва ичиш учун вакт бор. Факат Куръон ва Дин буйруклари учун вакт тополмайдилар.
Айримлар дунё ишларида жуда хам аклли, лекин бу «бечора окиллар» охиратда ўзи учун фойдали бўлган ишларда аклларидан фойдаланмайдилар, акллари уларни энг оддий хакикатга яъни хидоят йўлига ва дунё-ю охират саодати бўлган Аллохнинг динида тўгри бўлишга етакламайди. Мана бу хакикий махрумликдир.
«Улар охиратдан гофил-бехабар бўлгани холларида факат дунёнинг зохиринигина билурлар «. (Рум: 7)
Уларнинг ахволини, гунох ишларга журъатли эканликлари ва маъсиятларга бепарво карашларини кўрган киши «булар ё дўзахга ишонмайдилар ёки дўзах бошкалар учун яратилган бўлса керак»,- деб юборади беихтиёр. Чунки улар хисобни ва азобни мутлако унутганлар, олдиларида турган дахшатларга асло эътибор бермайдилар.
«(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) хаётингизга касамки, улар ўз мастликларида тентираб юрадилар». (Хижр: 72)
Fофил бандалар нафсларининг фоний дунёдаги рохати ва калбаки саодати билан машгул бўлиб, унинг бокий охиратдаги хакикий саодати ва рохатига бепарво юрадилар.
Бир шоир айтганидек: (Мазмуни)
Эй инсон! Жасадингни рохати учун хадеб елиб-югураверма!
Холбуки, бу елиб-югуришларингни кўпчилиги охиратда ўзинг учун зиён бўлиб кайтади!
Сен яхшиси, рухинг хакида кўпрок ташвиш кил,
Негаки сен жасад билан эмас, балки шу рухинг билан инсонсан!
Нафсига кул бўлганлар мол-давлат, мансаб-мартаба ва согликларига келганида жуда куюнчаклар, лекин дин ишларини бажариш, шариат хукмларини ўрганиш ва уни хаётга татбик килиш каби очик заруратлар бундайлар учун энг сўнгги ўринда туради.
Улар кимматли вактларини харом ишларга сарфлаб зое киладилар. Аммо, ўзича бахт-саодат этагини тутган бундай кўру басирлар ўзлари хам сезмаган холда халокат жарига кулайдилар.
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас албатта унинг учун танг — бахтсиз хаёт бўлур ва Биз уни киёмат кунида кўр холда тирилтирурмиз». (Тоха: 124)
Уларнинг кўпчилигида гунохни ва ўзидаги локайдликни сезиш хисси ўлиб кетган. Хатто аксарлари ўзларининг охират хусусидаги локайдликларини хаёлларига хам келтирмайдилар. Fофил-локайд банда дин асосларининг баъзисини бажариш ва беш вакт намозни ўкишнинг ўзи билан исломнинг хаммасига эришдим ва жаннат мени кутиб турибди деган гумонда бўлади. Аммо бу бечора туну кун килаётган юзлаб балки минглаб гунохларини унутган, ўзи арзимас деб билаётган гийбат, бўхтон, ёлгончилик, харом караш, харом еб-ичиш, соколни кириш, шимини тўпигидан паст кийиш ва бундан бошка гунохларни эсидан хам чикариб юборган бўлади. У юкоридаги гунохлар менга хеч кандай зарар бермайди, деб ўйлайди. Холбуки, улар баъзан дунё ва охиратда унинг расво ва зиёнкорлардан бўлишига сабаб бўлади.
Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтганларидек: «Сизлар кичкина гунохлардан эхтиёт бўлинглар, чунки улар йигилиб колса бандани халок килади». Шундан кейин бугунги кунда айримларнинг рибо — судхўрлик, зино — фохишабозлик, порахўрлик, ота-онага оклик ва бошка гунохи кабиралардан мутлако тап тортмаётгани хакида нима дейиш мумкин?
Баъзида ажабланиб коласан киши! Нахот улар бундай хаёт кечиришдан зерикмадилар?! Улар ўзларига савол бериб кўрдиларми?!
Кейин, охиратда нима бўлади?
Бу шахватлар ва лаззатларнинг окибати нима бўлади?
Бу ўйин-кулгунинг охири нима?
Гунох маъсиятлар билан тўлиб кетган мана шу бемаъни хаётдан кейин нима бўлади?
Ёки улар ўлим, хисоб, кабр, сирот, дўзах ва унинг азобидан бехабармилар?!
Ахир булар ёш болаларнинг хам сочларини окартириб юборадиган дахшатлар-ку!
Окибат хакида хабар берадигн бўлсам; лаззатлар кетиб, кийинчиликлар колади, шахватлар тугаб уларнинг ўрнини хасратлар эгаллайди.
Уларнинг бу дунёда топаётган гарддай лаззатлари ўтади-кетади. Аммо ушбу «рохат»дан кейин кимнидир аламли азоб ва жаханнам каъридан келадиган аламли бакирик-чакирик овозлар кутаётган бўлиши мумкин (бундан Аллохнинг Ўзи асрасин).
Окил инсонлар эртага Яратган Парвардигор каршисида туришларини ўйлаб, панд-насихат оладилар ва асосий вазифалари бўлмиш ибодатга ўзларини багишлайдилар.
Адашиб юрган гофил кимсаларнинг кўзларини бугунги фан-техниканинг тараккиёти ва замонавий кулайликлар кўр килиб кўйди. Дунё лаззати уларни хакикий йўлларидан ва максадларидан чалгитиб юборди. Аммо бу гумрох бандалар агар залолатлари, ўйин-кулгилари ва кайсарликларида давом этсалар ва гафлат уйкусидан уйгониб Роббиларига кайтмасалар, якинда хасрат-надомат килиб колурлар.
«(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ), уларни кўяверинг, еб-ичиб, фойдаланиб колсинлар, орзу-хавасларига машгул бўлаверсинлар. Бас, якинда (бу килмишларининг окибати нима бўлишини) билиб олурлар». (Хижр: 3)
Хар бир мусулмон фарзандига бу дунёга нима учун келганини англаш вакти келмадими?!
Эй суюкли биродарим!
Сен мана шу сатрлар олдида бироз тўхта, ўз хаётингни бир хисоб-китоб килиб кўр!
Сен Аллохнинг ризоси ва жаннатига олиб борувчи тўгри йўлдан кетаяпсанми ёки шахватларинг ва орзу-хавасларинг ортидан халлослаб югурмокдамисан?
Азиз биродарим, кайси йўл узра эканлигинг хакида яхшилаб ўйла! Чунки бу нихоятда мухим ва жиддий масала.
Дунёда сен учун ўзингдан кўра азиз ва бебахо нарса бўлмаса керак. Модомики шундай экан, ўзингни дўзах азобидан ва Аллохнинг газабидан кутказишга харакат кил!
Азиз биродар, сен Аллох ва унинг пайгамбари Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам буйрукларига нисбатан кандай муносабатдасан?!
Уларни хаётингга татбик килдингми ёки бепарво бўлиб, уларни атай билмасликка олдингми?!
Ёки шариат ахкомларидан факат нафсингга ёккан ва шахватларингга тўгри келадиганларигагина амал килдингми?! Шу нарсалар хакида фикр кил!
Унутма, Дин — бутун нарса. У бўлакларга бўлинмайди. Дин ахкомларининг баъзисига амал килиб, колганини ташлаб кўйиш Аллох буйрукларини оёк-ости килиш хисобланади ва бундай килиш мусулмон кишига асло тўгри келмайди.
«…Ё китобнинг бир кисмига ишониб, бир кисмини инкор киласизларми? Ораларингдан ким бу ишни килса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлишдир, киёмат кунида эса каттик азобга дучор килинадилар». (Бакара: 85)
Хакикий мусулмоннинг бутун хаёти ибодатдир. У диннинг факат маълум пайтлардагина амал килинадиган муаккат бир маросим эмаслигини яхши билади.
Аммо ўзларича мусулмонликни даъво килиб юрсалар-да, харом-харишдан тийилмайдиган, кўлини, тилини ва на калбини харомдан пок тутмайдиган кимсалар Исломнинг мохиятини англашдан жуда-жуда йироклар. Улар одил шариат хукмига эмас, бекарор кўнгилларининг маънисиз майлларига кўпрок кулок тутадилар.
Азиз биродар, гафлат уйкусидан уйгониш вакти етмадими?! Бамисоли тош каби котиб кетган бу калблар учун юмшаш ва бутун оламлар Роббисига эгилиш вакти етмадими?!
«Иймон келтирган зотлар учун Аллохнинг зикри сабабли ва нозил бўлган Хак — Куръон (тиловат килиниши) сабабли калблари эриб кўркиш (вакти) келмадими?!». (Хадид: 16)
Эй биродар, чин дилдан тавба килиб, Аллохга хакикий кул бўлайлик!
Биродарим, кел, сен хам тавба килувчилар карвонига кўшил! Ўшандай пок инсонлар карвонидан ортда колиб кетма! Нахот улар хохлаган нарсани сен истамасанг?! Нахот улар Аллох таъоло магфиратига, Унинг хузуридаги ажру савобга мухтожлару, сен бундан бехожатсан?!
Нахот улар Аллохдан кўркадиган заиф-бечоралару, сен Ундан кўркмайдиган кучли пахлавонсан?!
Эй биродар, сен жаннатни хохламайсанми? Жаннатда улуг Роббинг юзига карашингни хаёлингга келтир. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам билан кўл бериб кўришишингни, у зотни ўпишингни ва жаннатда пайгамбарлар ва сахобалар билан бирга ўтиришингни бир тасаввур эт!
«Кимда-ким Аллох ва пайгамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллох инъомларига сазовор бўлган зотлар – пайгамбарлар, сиддиклар (хакки-рост иймон эгалари), шахидлар ва солихлар билан бирга бўлурлар. Ана ўшалар энг яхши хамрохлардир». (Нисо: 69)
Эй биродар, сен ўзингни сув, сут, шароб ва соф асал окадиган анхорлар устидаги абадий жаннатларда яширинган дур мисоли оху кўзли хурлар билан бирга бўлишигни хаёлингга келтир. Сен учун у ерда кўнглинг тилаган нарсалар хозир этилишини ва бу неъматларнинг барчаси кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатда бўлишини тасаввур кил.
Айни пайтда дўзахни, ундаги Заккум номли дарахтни, ундан окиб чикадиган йиринг-фасодни, унинг оташ нафасини ва ундаги бадбахтларнинг доимий азобда бўлишини кўз олдингга келтир.
«Хар качон улар ундан (дўзахдан) чикмокчи бўлсалар яна унга кайтарилурлар ва (уларга): «Ўзларингиз ёлгон деган дўзах азобини тотингиз», дейилур». (Сажда: 20)
Мана шуларнинг хаммасини хаёлингга келтириб, вактида Аллохга тавба кил. Аллохга касам-ки, тавба килсанг хеч качон пушаймон бўлмайсан. Аксинча, Аллох хохласа дунё ва охиратингда сохта ва хаёлий эмас, балки хакикий-чинакам саодатга эришасан.
Эй биродар, бугундан бошлаб шу йўлни тажриба килиб кўр, иккиланма. Ахир ўзинг хар намозда: «Бизни Тўгри Йўлга бошла», (Фотиха: 6) оятини ўкимайсанми?! Агар тўгри йўлни ростдан хам истасанг, нима учун Раббингдан шуни сўрайсану, ундан юрмайсан?!
Сен бу дунёга алданиб колишдан, у сенинг ташвишинг ва максадингга айланиб колишидан нихоятда эхтиёт бўл. Чунки сен, канча кўп яшамагин, канчалик рохат-фарогат ичида бўлмагин, бир кун келиб албатта хаётдан кетасан.
Эй биродар, сенга ўлим келган пайтда хали сен тавба килмаган бўлсанг сенинг холингга вой бўлсин. Агар сени тавбага чакирсалар-у, рози бўлмасанг сенга хасрат-надоматлар бўлсин.
Эй биродар, эртага борадиган жойинг учун амал килгин. Чунки олдингда ўлим ўзининг сакаротлари (шиддати, талвасалари) билан, кабр ўзининг зулмат ва дахшатлари билан сени кутиб турибди. У ерда якка-ёлгиз ётасан, у ерда хотин, бола-чакаларинг, ошна-огайниларинг, улфатларинг ва кариндош-уругларинг бўлмайди. У ерда сен билан факат ўзинг килган яхши бўлсин, ёмон бўлсин амалларинг бўлади, холос. Эртага мана шу дахшатларга албатта рўбарў бўласан ва Аллохнинг олдида туриб катта-ю кичик хамма амалларингдан хисоб берасан. Шундай экан саволларга жавобни бугундан хозирлаб кўй.
«Парвардигорларингиз номига касамки, албатта, уларнинг барчасидан килиб ўтган иш-амаллари хакида сўраймиз». (Хижр: 92-93)
Олдинда мана шундай дахшатлар турган бир пайтда хой-хавасга берилиб, нафс-хавога учиб Аллохга осийлик килиб юриш окил одамнинг иши эмас.
Хаёт банда учун берилган улкан фурсат. Модомики тирик экансан, бу Аллохнинг сенга берган мухлати. Бу тавба килишинг ва Унга кайтишинг учун сенга берилган фурсат.
Бунинг учун Аллохга хамд айт, фурсатни кўлдан бой берма, кеч бўлмасдан туриб, вакт борида Аллохга тавба килиб кол.
Дунёдан ўтган кишиларни эсла. Куни келиб, албатта сен хам бу ердан кетасан.
Лекин ёдингда бўлсин, сен хозир амал майдонидасан, тавба килишга ва яхши амалларингни кўпайтиришга кодирсан. Улар эса дунёга яна бир лахзага бўлса-да кайтиш, тавба килиб олиш учун бор нарсаларини беришга тайёрлар. Афсуски улар учун энди кеч бўлди.
«Аллохга рўбарў бўлишни ёлгон деб юрган кимсалар то тўсатдан киёмат келиб колганда устларига гунохларини оркалаб олган холларида: «У (дунё)да килган сусткашлигимизга хасрат-надоматлар бўлсин», деб коладиган пайтларигача ўзларига зиён килаверадилар. Ў, накадар ёмон нарсани оркалаб юрадилар-а!». (Анъом: 31)
Эй биродар, сен уларнинг хатосини кайтариб, пушаймон фойда бермайдиган пайтда афсус-надомат бармогини тишлаб колишдан эхтиёт бўл. Модомики имкон бор экан, ўзингни дўзахдан халос эт. Акс холда сен: «Парвардигоро, мени (яна хаётга) кайтаринглар, шояд мен колган умримда яхши амал килсам», (Мўъминун: 100) деган пайтингда сенинг бу илтимосинг кабул килинмай колади.
Аллох таолодан бизларни Ўзи яхши кўрган ва рози бўладиган ишларга йўллаб кўйишини хамда сўзларга кулок тутиб, уларнинг энг гўзалига эргашадиган бандаларидан килишини сўзаймиз. У зот албатта бунга Кодирдир.