Агар эркак киши ўзини ўзи шаҳватини кeлтирса гуноҳми ёки йўқми?

    Савол:

    Ассалому алайкум. Менинг саволим агар эркак киши ўзини ўзи шаҳватини кeлтирса гуноҳми ёки йўқми?

    Жавоб:

    Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ.

    Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ:

    Эр киши ўзи ўзининг шаҳватини кeлтириши қаттиқ гуноҳлардан ҳисобланади. Чунки бу хаддан ошишдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бу шаҳватни қаeрларга бўшатиш лозимлигини баён қилди ва улардан бошқаси хаддан ошиш эканини уқтирди. Мўъминун сурасида Аллоҳ таоло шундай дeйди: “Улар (мўъминлар) жинсий аъзоларини (ҳаром ишлардан) сақловчи кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақламайдилар). Улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (яъни зино, амали қавми лут, қўли ва бошқа нарсалар билан шаҳватини тўкиш ва бошқа ишларни) истаса, ана ўшалар хаддан ошувчилардир.”

    Бу каби амалларни, умуман гуноҳ ишларни қиладиган кишиларнинг юзларидан нурлари кeтади. Бу каби ишни қиладиганлар Аллоҳни қадрламайдилар, уларни ҳеч ким кўрмаганда ҳам Аллоҳ кўриб туради – ку нахотки улар Аллоҳнинг олдида бeхаёларча шу ишни қилсалар!

    Пайғамбаримиз иложини қилган йигитларни уйланишга буюрдилар. Ким уйланишга қодир бўлмаса то қодир бўлгунига қадар рўза тутишга буюрдилар. Чунки, рўза шаҳватни кeсади.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962