Лак қўйган аёл таҳоратда қандай қилади?

    Савол:

    Аёл киши тирноқларига лак қўйиб юрса, гуноҳ бўладими? Лак қўйган бўлса, таҳоратда қандай қилади?

    Жавоб:

    Бу ҳақда бирон нарса билмаймиз. Лекин, ҳожати бўлмагани учун бундай қилмагани яхши. Қолаверса, бу таҳоратда сув етишига тўсқинлик қилади. Хулоса шуки, лак қўймагани ва хина билан кифоялангани яхши. Аммо, агар тирноққа лак қўса, таҳорат қилаётганда уни чиқариб ташлаши лозим бўлади. Валлоҳу валийют-тавфиқ.

    (Ибн Боз: Мажмуъул-фатава: 10/48)

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963