Қай бири афзал, тунги намозми, илм талаб қилишми?

    Савол:

    Қай бири афзал, тунги намозми, илм талаб қилишми?

    Жавоб:

    Илм талаб қилиш тунги намоздан афзалдир. Чунки, илм талаб қилиш, Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: «Нияти дуруст бўлган киши учун илмга ҳеч нарса тенг келолмайди». «Ниятни қандай дуруст қилади, эй Абу Абдуллоҳ?», деб сўралганида «Ўзидан ва бошқалардан жаҳолатни кетказишни ният қилади», деб жавоб берганлар. Агар инсон туннинг аввалида холис Аллоҳ ризосини истаб, илм талаб қилиш билан машғул бўлса, хоҳ ўзи ўқиса, хоҳ бировларга дарс ўтса ва таълим берса, бу иши тунги намоздан яхшироқдир. Агар ҳар иккисини жамлай олса, унда яна ҳам яхши ва яна ҳам афзал бўлади. Лекин, агар иккисини бирга қилишга вақти етмаса, шаръий илм талаб қилиш албатта афзалдир. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга ухлашдан аввал витр ўқиб олишга буюрганлар. Уламоларнинг сўзларига кўра, бунинг сабаби, Абу Ҳурайра туннинг аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ёд олар ва туннинг охирига бориб ухлар эканлар, шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин витр ўқиб олишга буюрган эканлар.

    (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 14/113).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962