Аёл кишининг илм талаб қилиш важидан намозни аввалги вақтидан кечиктириши

    Савол:

    Мен «Нурун алад-дарб» эшиттиришини қўймай эшитиш мақсадида ўтириб қоламан-да, кўпинча шом намозини аввалги вақтидан кечиктириб юбораман. Намоз вақти чиқмасидан туриб ўқиб оламан, албатта. Бироқ, шунда ҳам гуноҳкор бўламанми?

    Жавоб:

    Модомики, намозни вақти чиқмасидан ўқиб оларкан, у аёлга гуноҳ йўқдир. Маълумки, шом намозининг вақти кун ботганидан бошланиб, то хуфтон намози вақти киргунича давом этади. Бу эса фасллар алшмашишига қараб, бир соат-у 15 дақиқадан то бир ярим соатгача вақт демакдир. Муҳими, мазкур эшиттиришни эшитиш мақсадида намозни аввалги вақтидан кечиктиришнинг зарари йўқ. Чунки, бу ва бошқа диний мазмундаги эшиттиришларни эшитиш илм ҳалқаларига қулоқ солиш бўлиб, илм талаб қилишнинг фазли ҳеч кимга махфий эмас. Ҳатто, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким илм талаб қилиб, бир йўлга кирса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», деганлар (Муслим: №7028).

    Илм талаб қилиш энг афзал ибодатлардан биридир. Имом Аҳмад дедилар: «Нияти дуруст бўлган киши учун илмга ҳеч нарса тенг келолмайди». «Ниятни қандай дуруст қилади, эй Абу Абдуллоҳ?», деб сўралди. «Ўзидан ва бошқалардан жаҳолатни кетказишни ният қилади», дедилар.

    Аллоҳ таоло ушбу синглимизнинг нияти дуруст эканини ва у агар шу эшиттиришни эшитмаганида албатта намозни аввалги вақтида ўқиган бўлишини, намозни аввалги вақтидан кечиктириши фақат шаръий фойда учунгина бўлган деб билса, бу у учун намозни аввалги вақтида ўқиганидан кўра ҳам яхшироқ бўлса ажаб эмас.

    (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 12/28).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963