Бизга боғланинг
Аёл кишининг ҳайз ва жунубликдан покланиш тартиби
Савол:
Аёл киши ҳайз ё жунубликдан қандай покланади? Ушбу ҳолларда ғусл қилганида жўмрак, душ каби замонавий ювиниш анжомларидан фойдаланиши мумкинми?
Жавоб:
Аввало, аёл киши ҳайз ва нифосидан ювинишида ёки эркак ва аёл жунубликда ғусл қилганида жинсий аъзоси атрофини қон ё бошқа нопокликлардан тозалаб ювади. Кейин худди намозга таҳорат қилганидек таҳорат қилади. Кейин бошига уч марта сув қуяди, кейин ўнг томонига, кейин чап томонига сув қуяди, кейин ғуслни тўла қилади. Суннат мана шудир ва мана шу энг афзалдир. Агар бутун баданига бир марта сув қуйса, шу ҳам кифоя ва ғусл ўрнига ўтади.
Аёл киши ҳайз ва нифосдан ювинишда сув ва сидр билан ювиниши мустаҳабдир ва мана шу афзалдир.
Жунуб эса сидр билан ювиниши зарур эмас, сув ўзи кифоя қилади.
Ғусл қилишда жўмрак ё душдан фойдаланиши, ҳовуз ёки сув солинган идишдан ҳовучлаб олиши ё бошқа нарсалардан фойдаланиши мумкин, барчаси жоиз, валҳамду лиллаҳ.
(Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 10/119)