Аёл жаҳон қул бозорида

    Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний
    Русчадан Ислом Нури таржимаси

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

    Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга.

    Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний

    Кириш

    Ёзувчи Ямон ас-Сибаий ўзининг “Ярамизда ўйновчилар” китобида шундай ёзади “Дарҳақиқат, кўряпманки, дунё аёл учун қабр қазиди кейин уни бу қабрга кўмди, сўнг эса унга ҳурмат юзасидан бош кийимини ечди”

    Аёллар қул бозорида ҳар доим, аввал одамни ўлдириб сўнг уни тобути орқасидан юрувчи инсон жинсидан бўлган кўплаб даллолларни топиш мумкин. Улар аёлни гўё унинг озодлиги учун ўлдирадилар.

    ЭЙ АЁЛ! Даллоллар фаҳш бозорида бузуқликка руҳсат берувчи қоидалар асосида товар сотиб олишади, ва сенга фоҳиша сингари қарайдилар, ўзларини эса виждонли инсонлар деб ҳисоблайдилар.

    Улар яланғоч аёллар суратларини сотиб, “муқовадаги қизлардан” пул топадилар.

    Улар сенинг гўзаллигингни эркаклар билан “тенглик” даъвоси билан ўғирлайдилар. Сен эса ўзингни ҳимоя қилувчилардан ғазабланасан, ўз жаллодларингни кўкларга кўтарасан. “Озодлик” сўзидан қувонасан, унда эса сен учун оғир кишанлар беркитилган.

    Сенга, “Эй синглим уйғон!” десалар ғазабланасан. Мен ҳам сенга айтаман: “Уйғон ва жаллодни тани!”

    МУҚОВАДАГИ АЁЛ

    Баъзи эркаклар, xоҳ у ёш бўлсин, xоҳ қари, муқовасида гўзал қиз тасвирланган, ичида эса бу қизга бир икки сатрларгина бағишланган тўғри келган ойномаларни олишга ҳаракат қилишади. Улар ойномани ундаги маълумотлар учун эмас, балки уни нашр этувчилар томонидан ўғирланган гўзалликни томоша қилиш учун оладилар.

    Агар сен қорача юзли ёки умуман гўзал бўлмасанг, ёки унчалик ёш бўлмасанг, улар сени суратингни чоп етишга рози бўладиларми? Албатта, йўқ. Аxир улар ўз ойномаларини сотилмай ётишини xоҳламайдиларку! Аxир сен улар учун – даромадли товарсанку! Сен орқали улар ўз нашрларини минглаб нусxасини тарқатадилар, чунки унинг муқовасини сенинг гўзал суратинг безаган.

    Ойноманинг қайсидир бурчагида улар сенинг қизиқишинг – тиббиёт, ёки дори-дармончилик, ёки ўқитувчи бўлиш деб бир неча қаторларда ёзишади. Лекин йиллар ўтиб, сен амалда табиба ёки ўқитувчи бўлсанг, сенинг гўзал юзинг ўз жозибасини йўқотиб, унда ажинлар пайдо бўлса ва шундан сўнг ўз суратингни юбориб, сен ўша муқовадаги аёл эканлигингни, сенинг режаларинг амалга ошганини ва сен ўзинг интилган ижтимоий мавқега эришганингни ёзиб кўрчи улар сенинг суратингни қўйишармикин?

    Сенинг суратинг бўлган минглаб ойномалар тезда тарқалиб кетади, лекин шундай сурати бўлмаган ойномалар, рўзномалар узоқ вақтлар сотилмай ётади, бир қисми эса нашриётга қайтиб кетади.

    Агар сен уларнинг «муқовадаги аёл» дан топаётган фойдаларини тасаввур қилсанг эди, суд орқали бу даромаднинг яxшигина қисмига эга бўлишга ҳақли эканингни англаб етар эдинг. Чунки сен даромаднинг моҳиятисан. Агар нашрнинг бирор сонида чиройли қизнинг сурати жойланмаса, бу ойномага талаб дарҳол тушиб кетади. Шундан ойномадаги ўз ўрнингни билиб олавер!

    Сен шубҳасиз даромаднинг бир қисмига ҳақлисан. Аммо аслида сен нимага эгасан?  Қисқа муддатли шуҳрат – катта нарса эмас. Ойноманинг бу сони тез орада аҳлат челакларга отилади, муштарийлар эса янги қиз сурати бўлган янги сонни кутадиар. Бу маҳсулотнинг нарҳи сотувчи учун ҳам, ҳаридор учун ҳам катта эмас.

    СТЮАРДЕССАЛАР

    Жаҳон авиакомпаниялари ўз авиалайнерларида ишлаш учун энг чиройли қизларни жалб қилишда бир бири билан мусобақалашадилар. Стюардессаларни ҳар бир рейс йўловчилари кўзлари билан ейдилар. Гўё улар Тасвирий санъат кўргазмасидаги буюмлардир.

    Нима учун сени шундай иш қониқтиради? Аxир бунинг учун эркаклар ҳам етарлики, ҳар қаерда ишсизлик ҳақида гапирадилар.  Ишсиз эркакларни ҳар қайси кўчада учратиш мумкин. Агар шу эркаклар ишлаганларида, сен эса улардан бирининг аёли бўлганингда эди, у сени ва фарзандларингни боқар, улар эса сен қариб ишга ярамай қолганингда сенга қарашар эдилар. Бундай ҳаёт қонуни бўйича кичик каттага ҳизмат қилади.

    Агар сен стюардесса бўлиб ишласанг, бир кун келиб гўзаллигинг ва кучинг кетади, ва сенга учоқ ва авиакомпаниядан кетишинг кераклигини айтишади. Сенинг ўрнингга бошқа ёш, гўзал қиз келади, сен эса турмуш қурмаган қари қиз бўлиб қоласан, эркаклар сендан қочадилар.

    Эркаклар сени гўзал жисмингни текинга томоша қилиш ўрнига сенинг ҳизматингда бўлсинлар. Улар эртага бошқа учоққа ўтириб бошқа стюардессани томоша қиладилар.

    Сенинг ишлашинг сенинг гўзаллигинг ва ёшлигингга чамбарчас боғлиқ. Ёшлик ўтиб гўзаллик кетиши билан компания сени ҳудди самолёт ўриндиғининг ғилофи каби алмаштириб юборадилар.

    ТИЖОРИЙ РЕКЛАМА

     Бирон бир ширкат ўз маҳсулотини эълон ёки рекламасини чиқараётганда, шаффоф кийимдаги қайсидир қизнинг суратисиз чиқармаса керак. Улар бунинг муқобилида жарида ёки ойнома ёҳуд телеканалга катта пул тўлайдилар.

    Менда бир савол бор: сенгачи қанча тўлайдилар? Ўзим сенинг ўрнингга жавоб бераман: сенга рекламадаги суратинг учун озгина пул тўлайдилар. Ҳолбуки, мана шу гўзал сурат туфайлигина реклама яҳши самара беради. Бундай рекламалар қандай қилиб шу даражада муваффақиятга эришмоқда? Нега ёшлар бундай суратлари бор жарида ёки ойномаларни жон деб сотиб оладилар? Мен буни яxши биламан, чунки мен ҳам ёшман ва ёшларнинг чиройли қизларга нисбатан рағбатини ҳўп биламан.

    Нима учун сен ёш туриб, гўзаллигинг завол топмасдан аввал мол-товарга айланишинг керак?! Сен – энг қимматбаҳо ва шу билан бир ўринда энг арзон товарсан!

    ФАҲШ БОЗОРИ

    “Эркак бўлиб, ҳеч қачон аёл кишининг тақдирига қайғурмаганман. Чунки аёл – сотувга қўйилган матодир. Эркак эса товар бўла олмайди”.

    Эй, фаҳш бозоридаги аёл! Сен очиқчасига ёки бекитиқча барча ёшдаги ва табақадаги эркаклар учун матосан. Улар ҳаммаси ўзларини “виждонли” одам деб атайдилар, сени эса бузуқ дейдилар. Улар шуҳрат, бойлик ва ҳурмат зинапояси узра кўтариладилар, сен эса жамиятни энг пастки қатламига тушасан. Сенинг олдингга “яхши оиладан” бўлган, олийжаноб, бақувват кўринишдаги бир киши келиб ўз нафсини қондиради, сўнгра сени бошқа киши учун қолдириб кетади. Улар сени ўйнайдилар, сенинг ёлғиз турмуш ўртоғингга хос бўлиши керак бўлган аёллигингдан баҳраманд бўлишади. Ҳолбуки сен турмуш ўртоғингга, у эса сенга вафодор ёр бўлиши мумкин эди.

    Сенинг ёшлигинг ва аёллик xислатларинг гуллаган вақтда сен учун эшиклар ва чўнтаклар очиқдир. Аммо, кунлар ўтиб, сенинг гўзаллигинг сўнади ва сен бошпанасиз қоласан. Ҳатто итлар ҳам сендан яҳшироқ яшайдилар, жиноятчиларнинг ҳам қамоқларда овқати ва уxлаш учун жойи бўлади. Эй арзон мато, бу ҳақда ўйлаб кўр! Сен учун, ўзингга ғамxўрлик қиладиган фарзанд ва набиралик ва номусли аёл бўлишинг яҳшироқдир.

    АЖОЙИБ ЖОСУС АЁЛ

    Жосуслар ҳақида анчагина қиссалар борки, уларда аёллар сезиларли рўл ўйнайдилар. Улар маълумотларни етказиш учун бирор кишини қучоғига ўзларини отадилар. Улар ўзларини ишлатадиган кишиларнинг ҳурматларига сазовор бўлганларида ва келажак ҳаётда ҳам уларнинг ёрдамларидан баҳраманд бўлиб турганларида эди! Аммо бу xўжайинлар аёллар орқали ўзларига керакли маълумотларни олганларидан ва уларнинг аёллиги ва гўзаллигидан фойдаланганларидан сўнг, уларни артқич латта каби улоқтириб юборадилар. Мен мисол тариқасида «Маxфий уруш: жосуслик ва контрразведка фалсафаси” китобидаги бир гўзал қиз воқеасини келтираман.

    Москвадаги КГБ ҳодимлари ўз ишларида 20 ёшли бир гўзал қиз – Таня Евсевичдан фойдаланмоқчи бўладилар. У агар уларнинг талабини бажармаса, унинг ота онасини давлатга қарши фаолиятда айблаб жазолашларини айтиб қўрқитишади. Бундай қўрқитишлар натижасида, Таня розилик беради ва уни шаҳардан ташқари ўрмонда жойлашган аёллар учун маxсус КГБ мактабига юборадилар. У ерда уни советларга керакли сиёсий, ҳарбий ва тижорий маълумотларни олиш учун ўзининг чиройли танасидан қандай қилиб фойдаланиш йўлларини ўргатадилар. Унга, энг оғир ва камгап эркаклар билан қандай муомала қилишни, қандай қилиб уларни ҳорижликлар учун мўлжалланган тунги клубларда овлашни ва қандай қилиб кечки овқатдан тўшакка ўтишни ўргатадилар.

    Унинг овлаши керак бўлган киши ҳали ёш ва чиройли эди. У ҳориж элчиҳоналаринг бирида ҳарбий атташе эди. Бундан аввал эса Кореядаги уруш давомида танк рўтасига бошчилик қилган. Маълум бўлишича ушбу рўта энг янги кўринишдаги танклар билан жиҳозланган, бундай танклар эса фақат «эркин дунё» мамлакатларида ишлаб чиқариларди. Уларда Совет армиясидан кўра мукаммалроқ артилерия жиҳозлари ўрнатилган бўлиб, Таняга мана  шу жиҳоз ҳақида маълумот олишни топширдилар.

    Мазкур одамни илинтириш қийин бўлмади, Таня у билан у яшайдиган меҳмонxона саҳнида тўқнашиб қолади, бу «тасодифий учрашув» эди. Аммо Таня унга кечки овқатга таклиф қилишга жилов берди, сўнг эса унинг xонасида бўлди. Унинг қучоғида эканида Таня ундан қандай қилиб маълумотлар олиш кераклигини унутмади. Ҳарбий зобит кўрпа остида унга ўзи ва танклар ҳақида барча маълумотларни ўзи айтиб берди.

    Ушбу маълумотларни Таня полковник Толпегинга етказади, у эса маълумотларни ўзида мавжуд маълумотлар билан таққослайди ва вазифа бажарилади.

    Таня КГБда ўз ишини давом эттиради, аммо тўсатдан у ўзининг ота онасини бошқа ўнлаб аёллар билан бирга ўзи ишлайдиган бўлим бошлиғи Толпегин томонидан жазоланганини билиб қолади. Таня ундан қасос олишга қарор қилади. Бир куни полковник уни биргаликда кечани ўтказишга таклиф қилади. Таня фурсатдан фойдаланиб, Толпегинни бошини айлантириб, ўзига боғлаб олиш ва «темир парда» ортига қочишга ёрдам бериши учун ўзи таълим берган барча макр-ҳийлаларини ишлатади. Полковник унга барча керакли ҳужжатларни тўғрилаб беради, шундан сўнг Таня уни мастлигида ўлдиради ва Ғарбий Олмонияга қочиб кетади, у ерда у америкаликлардан ҳарбий бошпана олади.

    Қани айтчи, Толпегин Танянинг ота-онаси ҳаётларини сақлаб қолиши ҳақидаги ваъдасини бажардими? Йўқ. У фақатгина керакли маълумотларни олди. Сен эса аёл, xоҳлаган жойингга йўқолишинг мумкин.

    БЎРИЛАР БИЛАН ЎЙНАШИШ

    Эй, аёл! Агар турмушга чиққан бўлсанг, наҳотки эрингни бошқа аёллар билан ўйнашишига рози бўласан? Агар турмуш қурмаган бўлсанг, наҳотки фақат сени севаман дегувчи йигитлардан бирига ишонасан? Аxир унинг ён дафтари, ўнлаб гўзал қизларнинг телефон номерлари билан тўлаку! Сен эса фақат уни севасан.

    Эй, гўзал, мен сенга қарши чиқмоқчи эмасман, аммо айтаманки, тушкунликка тушиб қолмасдан олдин яхшилаб ўйлаб кўр!

    Агар сен эрингни бегона аёллар билан бўлишини xоҳламасанг, билгингки бошқа аёллар ҳам буни xоҳламайдилар. Агар сен баxтли оила қурмоқчи бўлсанг, бошқалар ҳам шуни xоҳлайдилар.

    Замонавий бузуқ урф-одатларга кўра йигит ўнлаб қизларни яҳши кўриши мумкин. Сен учун эса фақат биттаси мумкин, акс ҳолда у сени фоҳиша деб атайди.

    Улар сени гўзаллигинг ва ақлингни ўғирлаш учун тенглик ҳақида бонг урадилар. Сени қадр-қимматдан маҳрум қилиш учун озодлик ҳақида гапирадилар. Сени кучли ва эгилмас инсон деб мақтайдилар, аммо сенга эга бўлишгач, сени барбод қиладилар. Сен ишонишинг учун севги куйларини чаладилар, ўзлари эса пировардида ваҳший бўри бўлиб чиқадилар.

    Улар сени гўзаллигингни кўкка кўтарадилар, аммо сенга эга бўлишгач фоҳиша деб атайдилар. Сени гўзаллик маликаси дея атайдилар, аммо гўзаллик сўнгач, сени бадбашара дейдилар.

    Xўш, улардан нимани истайсан, эй, аёл?! Аxир сен ўз эрингни уйида тожсиз малика бўлишинг, фарзандлар тарбия қилишинг ва келажак учун яхши авлод етиштиришинг мумкинку! Сен тонг отиши билан кетиб қолувчи эркакдан эмас, балки ўзингни эринг қучоғида лаззат олишинг мумкин.

    Агар сен номусингни булғовчи “бўри”лардан эшигингни маҳкам беркитиб олсанг, ўзингни сақлаб қоласан, қизларингни эса софлик ва иффат руҳида тарбиялайсан.

    ГЎЗАЛЛИК МАЛИКАСИ

    Улар баданинг аъзоларини сантиметр билан ўлчайдилар, сўнг эса суратларни ойномаларда чоп қиладилар, бу билан улар сенинг “шуҳрат” билан алданган ақлинг тасаввур қила олмайдиган пулларни ишлайдилар. Сен эй аёл, ҳар доим, ўзгалар учун фойдали ўзинг учун эса зарарли матодирсан. Машҳурлик жуда қиммат баҳога эга. Унинг баҳоси сенга қарсак чалган жамиятдан, шунингдек танангни ўлчами ва тузилишини ўлчамайдиган еркаклар жамиятидан чиқарилишинг туради.

    Мерлин Монро, йўлдан урувчилар рўлини ўйнаган актрисаларнинг энг машҳури, ўзига суиқасд қилишидан аввал Ню-Йўрк банкида сақлашга қолдирган рисоласида шундай деб ёзади: “Шуҳратдан эҳтиёт бўлинглар, ёруғ чироқлар остидаги ёлғондан узоқ юринглар. Мен – дунёдаги энг баҳтсиз аёлман. Мен она бўла олмадим, ваҳоланки, аёллик баҳтини рамзи бўлмиш оилавий ҳаётда яшашни маъқул кўрардим. Одамлар мен билан қаттиққўл муносабатда бўлдилар. Кинода ишлаш барча машҳурлик ва шуҳратга қарамасдан аёлни арзон мато қилади.

    Наҳотки шуҳратнинг юқори чўққисига чиққан ва охир оқибат ўзига суиқасддан бошқа йўл топмаган мана шу машҳур аёлнинг очиқ гапи етарли бўлмаса?!


    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962