Бизга боғланинг
Аёллар учун фойдали китоблар (2)
Савол:
Аёл киши фикри ва маърифатини ўстириши учун мутолаа қилиши зарур бўлган китобларни айтиб берсангиз?
Жавоб:
Ҳар бир муслим ва муслима биринчи навбатда, албатта Қуръони Каримни ўқиш, тадаббур қилиш амал қилишга уринмоғи зарур. Кейинги навбатда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан имкон қадар ўқиб-ўрганиши лозим. Бунинг учун шайх Абдулғаний ал-Мақдисийнинг «Умдатул-ҳадис» китобига ўхшаган китоблардан фойдаланиш мумкин. Кейин аҳли сунна вал-жамоа китобларини, хусусан, «Уч асос», «Тўрт қоида», «Китобут-тавҳид», «Кашфуш-шубҳот», «Фатҳул-мажид» китобларини, ундан кейин аёлларга оид ҳукмларни ўз ичига олган китоблардан фойдаланиб, дин аҳкомларини ўрганиши мумкин.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.
(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/127).