Бизга боғланинг
Аёллар ва аралаш таълим (2)
Савол:
(Муаллима) аёлларнинг ўқув масканида муаллимлар билан тўғри ниятда, иш юзасидан бирга ўтиришлари жоиз эмасми?
Жавоб:
Аёллар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замоналарида масжидга намозга ёки намозгоҳга ийд намози учун чиқсалар эркакларнинг орқа томонида ўтиришар, намозда ҳам эркакларнинг ортида алоҳида саф тортиб туришар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар у зотнинг сўзлари ва хутбаларини яхши эшитмай қолишди деб гумон қилсалар, эркакларга гапириб бўлгач, уларга яқинроқ бориб, алоҳида ваъз қилардилар. Ҳолбуки, саҳобия аёллар ғоят солиҳа, иймонлари бақувват, жамият фасоддан саломат ҳолатда эди. Шундай экан, аёллар, хоҳ муаллималар бўлсин, хоҳ бошқа бўлсин, покиза саҳобиялардан ўрнак олиб ҳамда фитнанинг олдини олиш ва фасоднинг йўлини тўсиш учун ўз жамоатларини эркаклар жамоатидан ажратишлари, ниятлари ҳар қанча тўғри ва беғараз бўлса ҳам, эркакларга аралашишдан сақланишлари вожиб бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.
(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/159).