Ал-Қобиз, Ал-Босит исмининг маъноси

    Бу икки исм суннатун набавийяда келган. Сунанларда, Имом Аҳмаднинг
    муснадларида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган
    ҳадисда Анас дедилар:

    «عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: غَلَا السِّعْرُ عَلَى عَهْدِ
    رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: يَا
    رَسُولَ اللهِ لَوْ سَعَّرْتَ. فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ هُوَ
    الْخَالِقُ الْقَابِضُ، الْبَاسِطُ الرَّازِقُ، الْمُسَعِّرُ،
    وَإِنِّي لَأَرْجُو أَنْ أَلْقَى اللهَ وَلَا يَطْلُبُنِي أَحَدٌ
    بِمَظْلَمَةٍ ظَلَمْتُهَا إِيَّاهُ فِي دَمٍ وَلَا مَالٍ»

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида нарх кўтарилиб
    кетди, шунда асҳоблар дедилар: Эй Расулуллоҳ, нарх қўйиб берсангиз
    эди. У зот дедилар: «Аллоҳ яратувчидир, ризқларни торайтувчи
    ва кенгайтирувчидир, Раззоқдир, нархларни белгиловчидир. Мен
    Аллоҳ таолога бирон киши мендан на қонда ва на молда унга қилиб
    қўйган бирорта зулмни талаб қилмаган ҳолатда Аллоҳга йўлиқишни
    умид қиламан”
    . Боситнинг маъноси: бандаларнинг манфаатига
    қараб бандалардан хоҳлаганининг ризқини кенгайтириб қўядиган,
    Қобиз эса бандалардан хоҳлаганларини ризқини торайтириб ёки
    ризқидан маҳрум қилиб қўювчи деганидир. Аллоҳ таоло деди:

    «وَلَوْ بَسَطَ اللَّهُ الرِّزْقَ لِعِبَادِهِ لَبَغَوْا فِي
    الْأَرْضِ وَلَكِنْ يُنَزِّلُ بِقَدَرٍ مَا يَشَاءُ»

    “Агар Аллоҳ таоло бандаларига ризқни кенг қилиб қўядиган
    бўлса, улар Ер юзида ҳаддан ошадилар ва лекин Аллоҳ ўзи хоҳлаган
    миқдорда ризқларни туширади”
    . Қобз дегани ризқни торайтириш
    дегани, баст дегани ризқни кенгайтириш ва кўпайтириш дегани.
    Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ азза ва жалланинг қўлидадир. У
    торайтирувчи, кенгайтирувчи, туширувчи, кўтарувчи, берувчи, ман
    қилувчи, азиз қилувчи, хор қилувчи, бу ишларда Унинг биронта
    шериги йўқдир.

    Китобу суннатда кўплаб оят ва ҳадисларда кенгайтириш ва
    торайтириш Аллоҳ азза ва жаллага изофа қилинган ҳолатда зикр
    қилинган. Аллоҳ таоло деди:

     “اللَّهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ
    وَيَقْدِرُ لَهُ”

    “Аллоҳ хоҳлаган бандаси учун ризқни кенгайтириб қўяди ва
    торайтириб қўяди”
    . Аллоҳ бошқа бир оятда деди:

    “إِنَّ رَبَّكَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ وَيَقْدِرُ
    إِنَّهُ كَانَ بِعِبَادِهِ خَبِيرًا بَصِيرًا”

    “Албатта Раббингиз хоҳлаган бандаси учун ризқни кенгайтириб
    қўяди ва хоҳлагани учун торайтириб қўяди. У бандаларнинг ҳолидан
    хабардор ва уларни кўриб турувчи зотдир”
    . Мана шу далиллар
    ва унга ўхшаш бошқа далиллар, торайтириш ва кенгайтиришнинг
    ҳаммаси Аллоҳ табарока ва таолонинг қўлида экани, Унинг
    тасарруфоти ва тадбирида экани, У хоҳлаган бандаси учун унинг
    молини, офиятини, умрни, илмини ва ҳаётини кенг қилиб қўйиши ва
    хоҳлаган бандасига тор қилиб қўйишига далолат қилмоқда. Ул зот ҳар
    бир қилаётган ишида Ҳаким ва хабардор зотдир.

    Эй Аллоҳ бизга барокатларинг, раҳматинг, фазли-марҳаматинг ва
    ризқингни кенг қилгин.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962