13-дарс

1 дақиқа ўқиш
0марта ўқилди

Азиз ота-оналар, бу дарс Банда Роббисини кандай
танийди? саволи атрофида бўлади. Сизларга турли нарсаларни фарзандларингизга
кўрсатиб, уларнинг яратувчиси Парвардигор эканини тушунтиришингиз тавсия
килинади. Аллоx таоло бундай марxамат килади: Тун, кун, куёш ва ой Ул зот
оят-белгиларидандир. Сизлар куёшга xам ойга xам сажда килманглар. Агар сизлар Ул
зотнинг Ўзигагина ибодат килмокчи бўлсангиз, уларни яратган Аллоxга сажда
килинглар
(Фуссилат 37).

1. Савол: Болажоним, Xар бир одам Аллоxнинг
кули, бандасидир. Айтгинчи, банда ўз яратгувчиси бўлган Роббисини кандай
танийди?

Жавоб: Банда ўз Роббисини Унинг белгилари ва яратган нарсалари
билан танийди.

2. Савол: Ул зотнинг белгилари кайсилар?

Жавоб:
Коронгу бўлиб кечкурун бўлиши, кейин ёруг бўлиб кундузи бўлиши кабилар.

3. Савол: Ул зотнинг яратган нарсалари кайсилар?

Жавоб:
Осмонлар, ер, дарахтлар, тоглар,инсонлар, xайвонлар, денгизлар ва бошкалар.

4. Савол: Болажоним, Аллоxдан бошка яна бирор яратувчи борми?

Жавоб: Йўк дадажон, яратувчи факат Аллоxнинг Ўзидир.

5. Савол:
Мана кара болажоним, мана шу олмани ё узумни Аллоx яратган. Айтгинчи одам xам шу
нарсаларни ярата оладими?

Жавоб: Xечам ярата олмайди.

6. Савол:
Болажоним, xайкалларни ким ясайди?

Жавоб: Xайкалларни одам одамга караб
ясайди, одамга карамаса ясай олмайди. Ва улар ўлик. Уларда xеч качон жон
бўлмайди ва улар фойда келтирмайди хамда зарарни хам кетказа олмайди.

Манба:

Улашиш

Telegram Facebook

Ўхшаш мақолалар

Жума насиҳатлари бўлимидаги барча мақолалар