Аллоҳ ризқ берувчи зот

    Хулоса

    • Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни қатъий ақлий далиллар ва аниқ далил-ҳужжатлар билан кучайтириши лозим бўлади. Зеро, кўр-кўрона тақлид қилувчининг иймонида яхшилик йўқ.
    • Аллоҳнинг борлигига далиллар сони Унинг махлуқотлари соничадир. Бу далиллар икки қисмга бўлинади:
    • Инсон инкор қилолмайдиган ақлий қоидалар:
    • Ушбу қоидаларни татбиқ этиш орқали борлиқдаги барча махлуқотлар уларнинг Ҳаким (ҳикмат соҳиби), Алим (ҳамма нарсани билувчи), Хабир (ҳамма нарсадан хабардор), Мурид (истак-хоҳиш эгаси), Азим (буюк), Воҳид (бир), Аҳад (ягона), Ҳоким (ҳукм қилувчи), Муҳаймин (назорат этувчи) бўлган бир яратувчиси борлигига гувоҳлик бериб турганини биламиз.
    • Борлиқ низомининг давомийлиги ва коинотнинг ўзгармас доира ичида мунтазам ҳаракатланиб туриши уни бошқарувчи ва интизомда ушлаб турувчи холиқи борлигига гувоҳлик беради. Асарлари бутун борлиқда кўриниб турган сифатлар мавжуд ва бор бўлган яратувчининг сифатларидир. Чунки ўзи йўқ нарсанинг сифатлари ҳам, асарлари ҳам бўлмайди.
    • Ҳикмат, чексиз илм, мутлақ ирода ва борлиқдаги барча нарсани назорат қилиш – буларнинг бари борлиқнинг яратувчиси ушбу кўриниб турган махлуқотлардан бошқа эканига гувоҳлик беради.
    • Биз пайғамбарларнинг ростгўйликларига ишондик, чунки улар бизга ўз рисолатларининг ҳақ-ростлигига қатъий далиллар ва очиқ-равшан ҳужжатларни келтиришди.
    • Ислом ақллар таслим бўладиган ақлий муқаддималарга (асосларга) қурилади, уларни фақат жоҳилона таассубга мубтало бўлган кишигина инкор этиши мумкин.

    а) Махлуқотларда кўриниб турган далиллар;

    б) Пайғамбарлар келтирган далиллар.

    • Йўқлик ҳеч нарсани ярата олмайди;
    • Қилинмиш (қилинган иш/нарса) ўз қилувчисининг қудрати ва сифатларидан баъзиларига кўзгудир;
    • Киши ўзида бўлмаган нарсани бошқага беролмайди

    Аллоҳ ризқ берувчи зот

    Аллоҳ таоло айтади:

    “Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсин-чи! Биз (осмондан) ёмғирни қуйдирдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар билан) ёрдик. Сўнг Биз унда дон-дунни, узум ва кўкларни, зайтун ва хурмоларни, қуюқ дарахтзор боғларни, мева-чева-ю, ўт-ўланларни сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин деб ундириб-ўстириб қўйдик-ку!” [Абаса: 24-32].

    Инсоннинг озуқага эҳтиёжи

    Манави одам кечагина кичкина бола эди, унинг жисми қаердан бунча ўсиб-улғайди?

    Олдингизда кетаётган манави кишига унинг қимирламай турган аъзоларини ҳаракатга келтирувчи куч қаердан келди?

    Одамлардаги сиҳат-саломатлик уларга қаердан келди?

    Бир лаҳзалик тафаккурдан сўнг ақлингиз сизга шундай жавоб беради:

    Болани ўстирадиган ва баданни ҳаракатга келтирадиган куч-қувват билан таъминловчи ва тирик жонни касалликлардан ҳимояланишига катта ҳисса қўшувчи нарса озуқадир.

    Энди озиқ-овқат шу ишни ўзи мустақил равишда, ўз тадбири ва ҳисоб-китоби билан бажардими ё у буни шу озиқ-овқатни яратувчи зот илгаридан кўриб қўйган тадбир ва ҳисоб-китоб билан амалга ошдими? Қани, бир ўйлаб кўрайлик.

    “Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсин-чи!” [Абаса: 24].

    Маълумки, бадан ўсиб-улғайиши, ҳаракатланиши ва касалликлардан ҳимояга эга бўлиши учун унинг ҳар бир ҳужайраси давомий равишда маълум миқдорда оқсиллар, тузлар, углеводлар, ёғлар, витаминлар ва сув билан таъминланишга муҳтож. Шунингдек, ҳар бир ҳужайра давомли тарзда кимёвий реакциялар қолдиқлари ва чиқиндиларини чиқариб ташлаши зарур, акс ҳолда бу чиқиндилар уни ҳалокатга маҳкум этади.

    Катта муаммолар

    Энди бизнинг олдимизда учта катта муаммо пайдо бўлади:

    1) Жисмимиз таркибидаги ҳужайралар озиқланиши учун зарур бўлган бу моддаларни қаердан оламиз?

    2) Инсон жисмидаги миллиардлаб ҳужайраларга давомий озуқа бўлишга етарли даражада бу қадар кўп ва катта миқдордаги моддаларни қаердан оламиз? Одамзот ва бошқа жонзотлар ўз жисмларидаги ҳар бир ҳужайрани қандай қилиб давомий озуқа билан таъминлайди? Ҳужайралар озиқланишига етарли даражадаги озиқ моддалар билан тўхтовсиз таъминланиб туриши учун ақл бовар қилмас даражада кўп озиқ моддаларга муҳтож бўлади.

    3) Бу моддаларни инсон жисмининг турли ўринларида жойлашган – мия ичидаги, буйрак қобиғидаги, юракдаги, орқа миядаги, тери юзасидаги ҳар бир ҳужайрага қандай қилиб етказиб бериш мумкин? Инсон баданидаги ҳар бир ҳужайрани озуқа билан таъминлаши зарур бўлган миллион-миллион асосий, иккиламчи ва сочсимон ўта майда томирлар бор! Агар ушбу улкан муаммолар ечимига йўл топилмаса, биз ўламиз, ҳар бир тирик жон ўлади.

    Ечим қаерда, уни ким ҳал қилади?

    Биринчи муаммо ҳужайралар озиқланиши учун зарурий бўлган ушбу моддаларни қаердан олиш муаммосидир. Бу моддалар асосан қуйидагилар:

    а) Аминокислоталар – оқсиллар;

    б) Қанд-шакар моддалари – углеводлар;

    в) Ёғ кислоталари ва глицерин – ёғсимон моддалар;

    г) Витаминлар;

    Буларнинг ҳеч бири ер юзида ўзи алоҳида тайёр ҳолда мавжуд эмаски, жойига бориб ўзимизга кераклигини олиб келсак.

    д) Тузлар, бу ҳам ўзи алоҳида мустақил ҳолда топилмайди, балки фақат тупроққа аралашган ҳолда бўлади;

    е) Ичишга яроқли сув эса қудуқларда, чашмаларда, дарёларда ва ер остида топилади.

    Хўш, биз санаб ўтилган ҳаёт учун зарурий бу моддаларни қаердан оламиз?!

    Мазкур моддаларнинг кўп қисми ҳар хил ўт-ўланларда ёки шу ўт-ўланлар билан озиқланадиган ҳайвонларнинг гўштлари таркибида бўлади. Бу моддаларнинг бирламчи хом ашё сифатидаги асл манбаси ерда ўсувчи набототлардир.

    Лекин набототларда улар тайёр модда сифатида эмас, балки жисмдаги ҳужайраларга бевосита озуқа бўлишга яроқли бўлмаган хом ашё сифатида топилади. Бу эса яна бир янги муаммаони туғдиради. Яъни, ушбу хом ашё ҳолидаги моддаларни ҳужайралар озиқланиши учун яроқли бўлган моддаларга айлантириб берадиган махсус жиҳозларга зарурат туғилади.

    Озуқа хом ашёсини жисмни озиқлантиришга яроқли озуқага айлантириб берадиган махсус моддалар эса пепсин, реннин (химозин), трипсин, эрепсин каби ферментлар (энзимлар) бўлиб, улар оқсил моддаларни парчалаб, ҳужайраларга озуқа бўлишга яроқли аминокислоталарга айлантириб беради.

    Бундан ташқари, углевод ва ёғсимон моддаларни парчалаб, шира, ёғ кислоталари ва глицеринга айлантириб берадиган бошқа ферментлар ҳам бор. Хўш, биз бу махсус кимёвий моддаларни керакли миқдорда қаердан топамиз?

    Буларни парчалаш операциясини амалга оширадиган жиҳозни қаердан оламиз? Бу ферментлар ва хом ашёни тайёр озуқага айлантириб берадиган жиҳоз ҳақида гапни чўзиб ўтирмаймиз. Чунки бунга жавоб ўз жисмимизда мавжуд бўлиб, улар бизнинг сўлакларимизда, ошқозон ва ичакларимизда бўлган махсус кимёвий моддалардир. Она қорнида эканимиздаёқ биз учун ушбу моддаларни етарли даражада ишлаб чиқарадиган махсус ҳужайралар – безлар яратиб қўйилган. Парчалаб берувчи жиҳоз овқат ҳазм қилиш тизими бўлиб, унда ҳазм қилувчи ферментларни ажратиб чиқарувчи безлар мавжуд. Овқат ҳазм қилиш тизими ўз вазифасини ғоят аниқ ва пухта бажаришга мосланган жуда ажойиб жиҳоздир. Ушбу жиҳознинг энг ҳайратомуз хусусиятларидан бири шуки, ошқозон ўзидан ажратиб чиқарадиган ферментлар унга тушган гўшт парчаларини эритиб, парчалаб юборади. Бироқ ошқозоннинг ўзи ҳам гўштдан ташкил топганига қарамай, бу ферментлар ошқозон деворига зарар етказмайди, чунки у ишқорий кислоталардан ўзини ҳимоя қилувчи шиллиқ парда билан ўралган.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963