Ислом Нури

    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    «Ҳиснул муслим» шарҳи (19): Янги кийим кийганда ва янги кийим кийган кишига айтиладиган дуолар

    2- دعاء لبس الثوب Кийим кийиш дуоси 5 – [الحمد لله الذي كساني هذا (الثوب) ورزقنيه من غير حول مني ولا قوة] “Алҳамду лиллаҳил–лазий касааний ҳааза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувваҳ”[1]. Маъноси: «Менга бу кийимни кийдирган…

    «Ҳиснул муслим» шарҳи (18): Уйқудан уйғонганда айтиладиган дуолар (2)

    3 – [الحمد لله الذي عافاني في جسدي ورد علي روحي وأذن لي بذكره] “Менинг жисмимга офият ато этган, менга руҳимни қайтарган ва менга Ўзини зикр қилишга изн берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”[1]. Изоҳ: Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай…

    Она васияти

    Умома бинти Ҳорис арабларнинг фозила аёлларидан эди. У аёлнинг одоб-ахлоқ ва панду насиҳат бобида машҳур ҳикматли сўзлари кўп бўлган. Кинда подшоҳи Ҳорис бин Амрга бу аёлнинг қизи Умму Иёс бинти Авф турмушга чиққан. Келинни куёвнинг уйига олиб кетиладиган зифоф (келин…

    «Ҳиснул муслим» шарҳи (17): Уйқудан уйғонганда айтиладиган дуолар (1)

    1 – أذكار الاستيقاظ من النوم Уйқудан уйғонганда айтиладиган дуолар 1 – [الحمد لله الذي أحيانا بعد ما أماتنا وإليه النشور] Маъноси: «Бизларни ўлдиргандан сўнг қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ва биз қайта тирилиб, Унинг ҳузурига борамиз«[1]. Ҳадисни Ҳузайфа…

    Охират кунига иймон келтириш ва унинг мусулмон ҳаётига таъсири (2)

    Қайта тирилиш ва тўпланиш Сурга биринчи марта дам урилган пайт Ер юзидаги барча тирик жон ҳушидан кетиб, ўлади. Кейин иккинчи марта сурга дам урилади. Бу қайта тирилиш дам уришидир. У пайтда одамлар қабрларидан туриб, пойафзалсиз ялангоёқ, кийимсиз яланғоч ҳолатларида чиқиб…

    Охират кунига иймон келтириш ва унинг мусулмон ҳаётига таъсири (1)

    «Аҳли сунна вал-жамоа» кутубхонаси, «Авлодлар тарбияси» силсиласи (2) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Барча мақтовлар Аллоҳгагина хосдир. Биз унга ҳамду истиғфорлар айтиб, тавба қиламиз ва амалларимизнинг ёмонликларидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоятловчи зот йўқдир. Мен Аллоҳдан ўзга…

    «Ҳиснул муслим» шарҳи (16): Зикрнинг фазилати (4)

    Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:  “Ким бир жойда ўтирса ва Аллоҳни зикр этмаса, унга Аллоҳ тарафидан “тираҳ” етади. Ким тўшагига ётса-ю, Аллоҳни зикр этмаса, унга Аллоҳ тарафидан “тираҳ” етади”[1]. Ҳадисни Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган. Яъни ким бир…

    Савоблар ва каффоратларнинг олтмиш эшиги (3)

    (41) Шаввол ойида олти кун рўза тутиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан ҳам олти кун рўза тутса, гуёки бир умр рўза тутгандек бўлади» (Имом Муслим ривояти, 1164). (42) Арафа кунидаги рўза Расулуллоҳ…

    «Ҳиснул муслим» шарҳи (15): Зикрнинг фазилати (3)

    Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши: “Ё Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, менга Ислом аҳкомлари кўпайиб кетди. Сиз менга бирор амални ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилайин!” деди. Шунда у зот: “Тилинг Аллоҳнинг зикридан бўшамасин!” дедилар”[1]. “Ислом…

    «Ҳиснул муслим» шарҳи (14): Зикрнинг фазилати (2)

    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга энг яхши амалингиз ҳақида хабар берайми? У шундай амалки, Малийк зотнинг ҳузурида энг покиза, даражаларингизни энг кўп кўтарувчи, тилло ва кумушлар инфоқ қилишингиздан ҳам яхшироқ, душманларингизга тўқнашиб, уларнинг бошларини таналаридан, улар ҳам сизларнинг…