Аврат аъзоларни қириш

    Савол:

    Аёл киши ҳар ҳайзидан кейин аврат аъзоси тукларини қириши лозим бўладими?

    Жавоб:

    Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд..

    Аврат аъзо тукларини юлиш, қириш, эпилятор ё бошқа нарсалар ёрдамида тозалаш Ислом тарғиб қилган ва ундаган фитрат суннатларидан, бироқ у буни ҳар ҳайздан кейинга белгилаб қўймаган.

    Аҳмад, Бухорий, Муслим ва «Сунан» соҳиблари ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Бешта нарса фитратдандир: хатна қилиш, аврат тукларини тозалаш, тирноқ олиш, қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш ва мўйловни қисқартириш» (Бухорий: №5889, Муслим: №620).Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилингани собитки, у киши айтганлар: «Бизга мўйловни қисқартириш, тирноқни олиш, киндик ости тукларини кетказиш ва қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш вақти қирқ кундан ўтиб кетмаслиги белгилаб берилган» (Муслим: №622). Яъни, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белгилаб берганлар.

    Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

    (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/127).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963