Ғазза: кимга тўй, кимга аза

    Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжид
    Ислом Нури таржимаси

    Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

    Аммо баъд…

    Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яҳудларга ғазаб қилди, уларни лаънатлади, Ўзининг Китобида у жиноятчи қавмнинг қилмишларидан хабар берди, уларни «қаерда бўлмасинлар, лаънатга дучор бўлганлар», «пайғамбарларнинг қотиллари», «ерда фасод уруғини сочувчилар» деб таърифлади. Бу уларнинг энг кўзга кўринган белгиларидир. Улар жиноят ва тажовузга ошиқадилар, ҳар қачон бирон аҳдга аҳдлашсалар, улардан бир гуруҳи у аҳдни бузаверади, адолатга буюрадиган кишиларни ўлдирадилар, Аллоҳнинг сўзларини ўз ўрнидан ўзгартирадилар, уларни иймон келтирган кишиларга энг қаттиқ адоват қилувчи кимсалар эканини кўрасиз, улар дунё ҳаётига ўта ҳарис-оч кишилардир, улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчиришни истайдилар, улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармайдилар. Шу боис уларнинг жазолари – Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлади, дилларини тош қилиб қўйди, уларга хорлик ва мискинликни туширди, улар ўртасига то қиёмат кунигача адоват ва нафратни сочди, улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар, Аллоҳ таоло ислом умматига ҳар куни бир неча бор ўз намозларида «Фотиҳа» сураси ўқиш орқали уларга Аллоҳнинг ғазабини эълон қилишга буюрди, барча даврларда уларнинг ҳунарлари ерда фасод ёйиш бўлиб келди, малъунларнинг қилмишлари замонлар оша бузғунчилик ва вайронагарчилик келтиришга айланди, замон охирлашгани ва даврлар ўтгани сайин инсоният жисмидаги бу микробнинг зиён-заҳмати яна-да зиёдалашиб, ердаги туғён ва макри яна-да кучайиб, Аллоҳнинг бандаларини ўлдириш ва ёндиришдаги ваҳшийликлари яна-да чуқурлашиб бормоқда, улар на гўдакка, на аёл кишига, на қарияга, на каттага, на кичикка раҳм қилишмоқда.

    Улар ўтган шанба (27.12.2008 й) куни бошлаган тажовузкорона ҳужумлари билан ўзлари учун муқаддас саналган шанба кунининг ҳурматини ҳам поймол қилдилар. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида: «Биз уларга: «Шанба кунлари ҳаддингиздан тажовуз қилманглар», дедик», деган (Нисо: 154), уларни имтиҳон қилиш учун шанба кунлари балиқ овлашдан қайтарган эди, улар бугун шанба куни одам овламоқдалар. Шанба кунининг ҳурматини ер билан яксон қилишлари оқибатида Аллоҳ таоло уларни жирканч махлуқларга айлантириб юборган эди: «Орангиздан шанба кунида ҳаддан ошган кимсаларни билдингиз. Бас, Биз уларга: «Бадбахт маймунларга айланингиз», дедик» (Бақара: 65).

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида яҳудларда шанба кунининг ҳурматига риоя қилиш ҳар ҳолда бир мунча бор эди, бугунги яҳудларнинг ҳатто, динларида ҳам шанба кунининг ҳурмати қолмади.

    Сийрат ва тарих китобларида келган маълумотларга қараганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Қурайза яҳудларини 25 кун қамал қилиб турдилар. Қамал тинкаларини қуритгач, бошлиқлари Каъб ибн Асад яҳудларга шундай маслаҳат қилди: «Бу кеча шанба кечаси, Муҳаммад ва асҳоблари бизни шанба куни урушга кирмайди деб хотиржам бўлиб, ғафлатда бўлиб қолишса ажаб эмас. Келинглар, уларни ғафлатда қолдириб, ҳамла қилайлик». Шунда бошқа яҳудлар айтишди: «Шанбамизнинг ҳурматига тажовуз қиламизми?! Аввалгиларимиз қилмаган бидъатга қўл урамизми?! Ахир аждодлар ичидан бу ишга қўл урган кимсаларнинг маймун ва тўнғизларга айлантириб қўйилганидан ўзинг бохабарсан-ку!». Шу гап билан уруш бошлашдан тўхталишганди. Аммо, бугунги яҳудларга бундай гаплар кор қилмайди, улар тажовузни динларида ҳаром бўлган айни шу шанба кунида бошладилар, ҳатто ўз ботил динларини ҳам ҳурмат қилмадилар. «Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ энг яхши макр қилувчидир» (Анфол: 30).

    Бу ҳол яҳудларнинг мўминларга тарихий адовати то қиёматгача туганмас эканининг, бу адоват уларнинг дажжол билан биргаликда қирилиб битмагунларича йўқ бўлмаслигининг тасдиғи бўлди.

    Яҳудлар билан тинчлик битимига эришиш мумкин деб, улар билан тинч-тотув яшашга чақираётганлар мана шу тарихий ҳақиқатдан ғофил қолмоқдалар. Уларнинг дилларида нафрат кўмилган, адоватлари битмас-туганмас: «Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир» (Оли Имрон: 118). Улар яна бир бор мудҳиш жиноятга қўл урдилар. Бу қирғинбарот юзлаб мусулмонларнинг ўлимига, мингларча кишиларнинг жароҳат олишларига сабаб бўлди, шифохоналар ярадорлорга тўлиб-тошди, кўчалар одамларнинг сочилиб ётган аъзоларига тўлган, айрим жасадлар икки қайта бомбабўронга учраганлар, чунки яҳудлар бир жойни бир марта бомбалаш билан чекланмадилар. Атрофда ёш болаларнинг жасадлари сочилган, узилиб кетган бошлар, бошсиз жасадлар ерни тўлдирган, ўликхоналар ўликларни сиғдиролмай қолган, «тез ёрдам» машиналари етишмайди. Одамлар жасад уюмлари ичидан ўз яқинларини қидиришади, кўп жасадлар таниб бўлмас аҳволга келган. Масжидлар ер билан яксон қилинди: «Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? Ахир бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларида кириш жоиз эди-ку. Улар учун бу дунёда расволик, охиратда эса буюк азоб бордир» (Бақара: 114).

    Болалар тунни қўрқув билан ўтказмоқдалар, кийим жавонлари ичига, каравотлар остига яшириниб, гўё шу билан яҳудларнинг самолётларидан ёғилажак бомбалардан омон қолмоқчи бўладилар.

    Бугун Ғаззада одамлар кўчага ё нон қидириб, ё эса жароҳатланган кишисини даволатиш учунгина чиқмоқдалар. Мусулмонлар мадад учун, одамларни қўллаб-қувватлаш, қутқариш ва ёрдам бериш учун чиқмоқдалар. Бироқ, оилаларига нон сотиб олиш учун чиққан кишиларнинг ҳаммасига ҳам нон билан қайтиш насиб бўлмайди. Очликдан тинкаси қуриган мурғак қизалоқлар оталарининг уйга бир бурда нон билан кириб келишини кўзлари тўрт бўлиб кутишади. Ота эса баъзида очликни босадиган бирон нарса билан қайтади, кўп ҳолларда эса егулик бирон нарса топиб келолмаганидан болаларини эртак айтиб зўрба-зўр ухлатишга мажбур бўлади.

    Яҳудлар бу урушда имкони борича кўпроқ бузғунчилик қилиш ва одам ўлдириш билан хумордан чиқиш учун бомбанинг энг янги турларини ишга солмоқда.

    Ғаззада одамлар агар бомба остида қолиб ўлиб кетсак, охирги калимамиз шу бўлиб қолсин деган ниятда икки шаҳодат калималарини айтиб, уйқуга ётмоқдалар. Чунки, уйқу ичида бомба ҳужуми остида ўлиб кетмасликка ҳеч кимда кафолат йўқ бугун. Бугун аёлларни, болаларни қўрқув қамраб олган. Бугун Ғазза ҳам қуруқликдан, ҳам денгиздан, ҳам осмондан ёғилаётган ўқлар остида қолган. Осмондан бало-қазодек ёғилаётган бомбалар биноларни пойдеворидан қулатмоқда. Бомба оқибатида қулаган масжид девори қўшни хонадондаги бир оиладан бешта ухлаб ётган норасиданинг ёстиғини қуритган. Одамлар паногоҳ истамоқдалар, лекин, Аллоҳдан ўзгадан паноҳ йўқ! Чунки, бошқа уйлар ҳам, кўчалар ҳам бомбаларга нишонга айланмоқда. Яҳудлар масжидларга, мактабларга кириб жон сақламоқчи бўлган одамлар устига бомба ёғдирмоқда, улар учун на масжиднинг муқаддаслиги, на мактабнинг қадри бор! Улар: «Сизларни масжидларингиз ичида ҳам ўлдирамиз, масжидлар сизларни ҳимоя қила олмайди!», дейишмоқда.

    Бу Аллоҳнинг душманлари, бу маймун, тўнғиз, иблис, тубан, адашган, лаънатланган, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган тоифанинг табиати шу, раҳбарлари ким бўлмасин, қайси партиядан бўлмасин, хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, ҳаммаси жиноятчидир.

    Мазкур ҳужумлар бошланганидан сўнг оммавий ахборот воситаларида берилган “тинч” аҳолидан бўлган бир яҳудийнинг интервьюсида айтилишича, у яҳудларнинг самолётлари Фаластинни бомбалашини мусиқа садолари остида роҳатланиб кузатган. Ҳа, яҳудларнинг урушда бевосита иштирок этмаётган кишилари ҳам мусулмонлар устига ёғилаётган мусибатдан роҳатланиш билан ўзларининг бу ҳужумларга иштирокини таъкидламоқда! Ёғилаётган бу ўқ ёмғири уларнинг энг катта жиноятчилари таъбири билан айтганда, яҳудларнинг тарихлар мобайнида давом этиб келган нафратларининг бир қисмидир. Қуръонда айтилганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, яҳудлар вақти-вақти билан уруш оловини ёқишда давом этадилар. Аллоҳ таоло айтади: «Улар ҳар қачон уруш оловини ёқсалар…» (Моида: 64). «Ҳар қачон» деган ибора уруш оловини давомий ёқиб туришга далолат қилади, бу иш яҳудларнинг табиатидан.

    Одамлар сўрашмоқда, мусулмонлар бир-бирларига савол қилишмоқда: «Нега мўминлар бошига бу қадар бало ёғилмоқда, нима учун бунчалар қирғинбарот, бу қадар вайронагарчилик?!». Машаққатлар гирдобига тушиб қолган кишилар эс-ҳушларини йўқотиб, ақлларини жиловлай олмай қоладилар, айримларнинг эътиқодларига ҳам дарз кетиб қолади. Шуни асло унутмаслик керакки, Аллоҳ таолонинг ишларида ёмонлик йўқ. Аниқки, меҳнат-машаққатлар ичида кўп яхшиликлар яширинган бўлади. Аллоҳнинг барча ишлари бир тарафдан яхшилик бўлаверади. Мўминларни баъзан душманларидан мағлуб этиш билан имтиҳон қилиш ҳам Аллоҳнинг ҳикматларидан: «Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз» (Оли Имрон: 140). Мусулмон сафлари орасига кириб олган айрим мунофиқларни ва баъзи иймони заиф кимсаларни Аллоҳ таоло мана шундай аламли ҳодисалар орқали очиб ташлайди: «Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?!» (Анкабут: 2). Демак, бу имтиҳон ва синовлар динимизнинг табиатидан экан. «Ҳолбуки Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ («Иймон келтирдик» деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур» (Анкабут: 3). Аллоҳ таоло машаққатлар остида Ўзи ирода қилган ҳикматлар борлигини баён қилди. Зотан, У ҳали Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик даврларидаёқ мусулмонлар устига кўплаб кўргуликларни туширган эди. Бир йилнинг ўзида кетма-кет мусулмонлар учун иккита оғир қайғули ҳодиса – Биър Маъунадаги қатлиом ва Уҳуд жангидаги қақшатқич воқеа содир бўлди. У ҳодисада ҳам, бунисида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг яхши саҳобаларидан етмиштаси шаҳид бўлдилар. Агар иқтисодий фаровонлик, хотиржам ҳаёт, мўл-кўл дунё бирон кишининг динининг софлигига қараб берилганда эди, бу нарсалар биринчи навбатда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотнинг асҳобларига берилган бўларди. Лекин, Аллоҳ таоло мўминларни имтиҳон қилишни Ўз ҳикмати билан истади ва буни Ўзининг Китобида ҳукм қилди. Демак, бу имтиҳон Аллоҳнинг бандалар ичидаги қонуниятидир, уни даф қилиш ҳам, бекор қилиш ҳам имконсиз ишдир.

    Аллоҳ таолонинг иймон аҳли бошига синовлар тушириши тарихлар мобайнида бўлиб келаётган суннат-қонуниятдир. Аллоҳ азза ва жалла улар остида бўлган ҳикматлардан баъзиларини зикр қилган: «ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши учун», шунингдек, «ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун», шунингдек, «Аллоҳ иймон келтирган зотларни (гуноҳларидан) поклаши учун», шунингдек, «кофирларни ҳалок қилиши учун» (Оли Имрон: 140, 141). Шунингдек, Аллоҳ таоло бу синовларни бандаларини ибодатларда хусусан; муножот, тавба-тазарру, дуода қаттиқ туриш, Парвардигорлари ҳузурида синиқлик ва шикаста кўнгил билан туриш, Унга йиғлаб илтижо қилиш, намозда сажда қиларканлар, Унинг эшиги остонасига бош уриб тиланиш, дуоларининг ижобатига умид қилиш, такрор-такрор дуолар қилиш каби турли қирраларини кўрсатишларига сабаб қилади.

    Агар Аллоҳ таоло ўз бандаларига давомий равишда нусрат ато қилаверса эди, бу билан бандаларда кибр ва ғурур, зўравонлик ва ёмонликлар ҳосил бўлиши, бу эса улардаги тавҳид гўзаллигини ва бандалик нурини кетказиб қўйиши мумкин эди. Лекин, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига мусибат ҳам беради, офият ҳам ато этади, баъзан нусрат беради, баъзан мағлубият билан синайди, ғоҳо инъом-эҳсонга буркайди, гоҳида эса балоларга ташлайди. Ҳаёт қийинчилик ва енгилликлардан иборатдир: «Албатта сизлар (эй инсонлар), табақадан табақага минурсизлар (яъни бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиб турурсизлар)» (Иншиқоқ: 19), «У зот ҳар куни иш-амалдадир» (Раҳмон: 29), У Ўзи ҳоҳлаган нарсасини қилади: «Агар Аллоҳ хоҳлаганда уришишмаган бўлардилар, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишини қилади» (Бақара: 253).

    Аллоҳ таоло бу ишлар билан ҳақиқатни очиб беради, кўнгиллар тубидаги махфий нарсаларни кўрсатиб қўяди. Ҳасан раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, агар инсонлар мудом офият (тинчлик-омонлик) ҳолида бўлсалар, махфий бўлиб қолаверадилар, аммо қачонки бошларига мусибат тушса, шунда уларнинг аслида ким эканликлари намоён бўлади, мўмин иймонини, мунофиқ мунофиқлигини ошкор қилади. Мунофиқ: «Агар бу дин ҳақ бўлиб, унга эргашганлар ҳақиқат устида бўлганларида албатта ғолиб бўлган бўлардилар», дейди, шубҳа-гумон тўрига ўралашиб қолганлар эса: «Нима учун Аллоҳ ўз бандаларини бундай аҳволда қолдираяпти?! Нима учун анавиларга узил-кесил азобини туширмаяпти?! Нега буларни Ўзининг кучли нусрати билан қўллаб-қувватламаяпти?!», дейдилар. Ваҳоланки, бу ишларнинг бари Аллоҳнинг қўлида, бизнинг қўлимизда эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзи хоҳлаган ишни хоҳлаган пайтда қилади: «У Ўзи қиладиган бирон нарса ҳақида масъул бўлмас, улар (яъни бандалар эса қилаётган ҳар бир иш-амаллари хусусида) масъул бўлурлар» (Анбиё: 23).

    Аллоҳ азза ва жалла ғалаба ва мағлубият кунларини одамлар орасида айлантириб туради, Ўзи тирилтиради, Ўзи ўлдиради. У субҳанаҳу ва таоло ягона ва қудрат соҳиби бўлган зотдир, У кечани кундузга, кундузни кечага алмаштиради, Ўзи хоҳлаган кишисини азиз, хоҳлаган кишисини хор қилади, яхшилик Унинг қўлида, У ҳамма нарсага қодир зотдир.

    Ҳоказо, кўп мунофиқларнинг асл башаралари намоён бўлди. Баъзилари Ислом аҳлини маломатласалар, баъзилари ҳақ аҳлларига пўписа қилишга ўтдилар, айримлари худди Фиръавннинг лашкари ва сеҳгарлари: «Фиръавннинг қудратига қасамки, албатта бизларгина ғолиб бўлувчидирмиз», дейишгани каби: «Олмертнинг қудратига қасамки, албатта биз ғолиб бўламиз» демоқдалар.

    Куфр аҳли бўлмиш мунофиқлар ҳамда мусулмонлар орасига шубҳа-гумон тарқатувчи кимсалар Ғаззадаги мусулмонларга етган мусибатдан роҳат туйгандек намоён бўлмоқдалар, бу жуда катта очилиш (кашф бўлиш)дир, бундай бўлиши Аллоҳнинг етук ҳикматидир: «Аллоҳ мўминларни сизлар бўлган мана шу ҳолатда (яъни ким мўмин-у, ким мунофиқлиги маълум бўлмаган ҳолатда) ташлаб қўювчи эмас. Ҳали у (Ухудда мунофиқларни мўминлардан ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади» (Оли Имрон: 179). Нопок албатта кашф бўлиши керак эди, муносабатлар аниқланиши керак эди, кимнинг кимлиги албатта маълум бўлиши керак эди. Шунинг учун ҳам шу ҳодисалар бўлди. Яна улар яҳудларнинг ғолиб бўлишини, ишнинг тизгини улар қўлига топширилишини умид қилмоқдалар, чунки улар яҳудларнинг ҳамкорларидир. Яҳудлар ва араб «яҳудлари» ўзларининг башараларини ана шундай намоён қилмоқдалар.

    Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: «ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун», деди (Оли Имрон: 140), ҳамма ҳам ўлади, ҳеч ким ўлимдан қочиб қутулолмайди: «Ҳар жон ўлимни тотиб кўрувчидир» (Анбиё: 35). Аммо, ҳамма ҳам шаҳидлик мақомига етишавермайди, шаҳидлик мақоми жуда азиздир. Шаҳидликка бир неча эшиклар қилиб қўйганлиги Аллоҳ Таолонинг бу умматга бўлган раҳматидандир. Фақат жангда ўлган кишинигина шаҳид дейилмайди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Ким молини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир, ким дини йўлида ўлдирилса, у шаҳиддир, ким қонини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир, ким аҳли-оиласини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир» (Термизий ривояти, саҳиҳ хадис). Бошқа бир саҳиҳ ривоятда: «Вайрона остида ўлган киши шаҳиддир», дейилган. Бугунги кунда жуда кўп биродарларимиз, опа-сингилларимиз, норасидаларимиз, чақалоқларимиз вайроналар остида ҳалок бўлмоқдалар. Улар Роббул оламийн ҳузурида шаҳидликнинг ажри ва манзилатига етишларини умид қиламиз. Аллоҳ карами кенг зот, У Ўзининг ҳузурига Унинг розилигини умид қилиб борган кишини ноумид қилмайди.

    Бомбалар остида Низор Райён ва унинг икки хотини ҳамда болалари, яъни оиланинг 13 нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу киши суннати набавиянинг билимдони бўлган ҳадис уламоларидан эди, зоҳирида ҳам суннатни маҳкам ушлаган, соқолини катта қилиб қўйган, ўзи салаф ақидасидаги кишилардан эди. Биз барча Фаластин аҳлини мана шундай кишилардан ўрнак олишларини, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ҳам ботинан, ҳам зоҳиран ушлашларини, салафлар ақидасига муҳаббат қилишларини, куфр ва ботил ақида эгаларига яқинлашмасликларини умид қиламиз. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ушлаб вафот қилган киши Аллоҳга қасамки, бахтлидир. Биз бу кишини ва аҳли оилаларини ана шундай бахтли кишилардан бўлишларини умид қиламиз.

    «Кофирларни ҳалок қилиши учун» (Оли Имрон: 141). Бу ҳам илоҳий ҳикматлардан биридир. Аллоҳ субҳанаҳу туғёнлари зоҳир бўлганидан кейин уларни қандай ҳалок қилмасин? Шунча гуноҳларга ботганларидан кейин уларни қандай ҳалок қилмасин? Қилган бузғунчиликлари сабабли ҳалокат ва азобга лойиқ бўлганларидан кейин уларни нега ҳалок қилмасин? Яҳудларнинг бузғунчиликлари тўхтовсиз давом этиб, туғёнлари тобора кучайиб бормоқда. Улар учун ҳалокатга дучор бўлишдан ўзга йўл йўқ. Чунки, Аллоҳнинг қонунияти ҳеч қачон амалга ошмай қолмайди. Лекин, бизлар: «Қачон энди? Нега ҳануз келмаяпти? Кечикиб кетди-ку?!», демаймиз. Чунки бу ишлар Хожамиз Аллоҳнинг қўлида, У қачон хоҳласа, шунда бўлади. Эй Парвардигор! Мусулмонларга ўзинг тезроқ фараж-кенглик ато этгайсан.

    Аллоҳ таолонинг мусибатлар билан имтиҳон қилиши остидаги ҳикматларидан яна бири – сабр-матонатнинг зоҳир бўлишидир. Қазога розилик ва иймон ҳамроҳлигидаги сабрнинг оқибати гўзалдир. Бу гўзал оқибат унинг тақозосига кўра амал қилингандагина, яъни, сабр, иймон ва розилик билан турилгандагина келади. Албатта, ҳозирда Ғазза аҳолисининг аксарият қисмини худди ана шундай чиройли сабр устида топасиз. Улар Қуръон оятларини тиловат қилмоқдалар, ойнаи жаҳонда ҳам тинимсиз Қуръон тиловатлари берилмоқда, Ғаззадан келган хабарларга қараганда улар мусибатларини: Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эйМуҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топувчилардир» (Бақара: 156, 157) оятларини ўқиган ҳолда кутиб олмоқдалар. Улкан ажр қачонки, унинг муқобилида улкан сабр, иймон ва розилик турсагина берилади. Бу дунё ўткинчи имтиҳон ҳовлиси, ундан ҳаммамиз ҳам ўтиб кетамиз. Кимнинг ҳаёти гўзал хотима билан якун топса, кимнинг амалларида яхшиликлар бисёр бўлса, ўша одам нажот топувчидир. Бу уммат – азоби шу дунёнинг ўзида қилинган, Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўлган умматдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Менинг бу умматим марҳум (Аллоҳнинг раҳматига мушарраф) умматдир. (Дунёда азобга гирифтор бўлсалар) охиратда уларга азоб йўқдир. Уларнинг дунёдаги азоблари фитналар, зилзилалар, урушлардир» (Абу Довуд ривояти, саҳиҳ ҳадис). Бу мусибатлар каффоратдир, покланиш ва юксалишдир. Ғазза ер билан яксон қилинди, дейишлари мумкин. Аммо, биз айтамизки, Аллоҳнинг ҳузурида ҳосил бўлувчи ажрлар, покланиш ва юксалиш олдида бу вайронагарчиликлар ҳеч нарса бўлмай қолади. Ажру-савоблар тоғи бу вайроналар уюмидан қиёс қилиб бўлмас даражада улкандир. Зотан, мусибатлар гуноҳларга каффоратдир: «Балолар мўмин ва мўминанинг жонига, зурриётига, молига етаверади, ҳатто у Аллоҳга гуноҳи қолмаган ҳолда йўлиқади» (Термизий ривояти, саҳиҳ ҳадис). Ғаззадаги биродарларимизга ҳам мусибатнинг ҳамма турлари келмоқда, уйлари вайрон бўлди, мол-мулкларидан, ҳатто уй жиҳозларидан айрилдилар. Эй Аллоҳнинг бандалари, улар ҳозир бомбалардан вайронага айланган уйларининг ёғочларини, эшик-деразаларини ёқиб, аёзли қиш совуғидан исинишга уринмоқдалар. Уйлардан фақат ёқишга ярагудек ўтинлар қолган холос.

    Бу имтиҳонлар орқали Аллоҳ таоло мудраган ва карахт ҳолга келиб қолган умматни ҳаракатга келтирса ажаб эмас. Бу уммат дунё билан овора бўлиб қолди, кўпчилик мусулмонлар кофирларга маҳлиё бўлиб, уларнинг ишларидан кўзлари қамашиб, уларга тақлид қилиб, дунёнинг қучоғига сингиб кетдилар.

    Аллоҳ таоло ушбу жаллодлик амалиясини уларнинг янги йил деб аталмиш байрам кунларига тўғри келишини ва бу билан инсонлар ўртасида улкан ажралиш юзага чиқишини истади. Одамлар чироқлар, шамлар ёқиб, мушакбозлик билан самони безаб, ичкиликлар, мастлик, беҳаё рақслар, бузуқликлар, байрам теледастурлари ила шодиёна байрам қилишмоқда. На охиратдан ва на Аллоҳдан умидлари бор. Нима воқеа бўлаяпти ўзи?! Бу мусибатга уларнинг ҳам алоқаси борми? Биродарларига қандай ҳам ёрдам бера олардилар?! Уларнинг бошлари бу каби хаёллардан фориғ.

    Олам хотиржам, тинч, майин мусиқа таъсири остида, Лондон туманликларидан Швецария қорларигача, Париждаги байрам арчасидан тортиб, Нью Йоркдаги озодлик ҳайкалигача, Самба карнавалларидан тортиб Сиднейнинг илиқ масканларигача, ҳеч ким лаззатини бузгиси йўқ. Мана, ўзингиз кўриб-билиб турганингиздек, Ғаззага ёрдам кўрсатишнинг бор-йўғи вужуди шу. Ўйинлар, футбол мусобақалари, ва кетиб борувчи уммат. Кетиб борувчи? Қаёққа кетиб борувчи?! Зоелик, ҳаромдан лаззатланиш, бекорчилик, масхарабозликка ва алдамчи дунё сари. Баъзилар сал уялганларидан насороларнинг даъвосича Аллоҳнинг ўғлини туғилган кунини (бу жуда катта куфр, уни байрам қилиб йиғилиш ундан ҳам катта куфр) байрам қилиб ўтказиш тадбирларидан баъзи нарсаларни бекор қилдилар. Баъзилари сал енгилроқ қилиб ўтказдилар. Баъзилар эса сурбетларча ўз байрам дастурларини ҳеч қандай ўзгартиришсиз, тўла-тўкис ўтказдилар. Чунки, уларга кўра, вазиятнинг уларга қизиғи йўқ эмиш. Лекин, Аллоҳ уларни кузатиб турибди, ҳа кузатиб турибди!

    «Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир. Агар улар билсалар охират диёригина (мангу) ҳаёт (диёридир)» (Анкабут: 64). Яъни, ҳақиқий ҳаёт охират ҳаётидир. Аллоҳ азза ва жалла ўша ўйин-кулги билан овораларнинг Ғазза фожеасига доир масалада қандай йўл тутишларини фош қилиб берди. Қанча махфий қоғозлар, шахсиятлар, муносабатлар, маккорлик ўйинлари кашф бўлди. Шахслар ёки араб давлатлари доирасидагина эмас, балки бутун дунё доирасида бу нарса фош бўлди. «Хавф» (хавфсизлик эмас!) кенгаши мажлисларида (бу борада исроилга қўйилиши кўзда тутилган) айблов қарорлари бекор қилинди. Чунки, бу масала уларга Грузия масаласига ўхшаган муҳим эмас-да! Ўзларига диндош биродар саналган Грузия бошига иш тушганда зудлик билан қарорлар олишга ошиқишган, югуриб-елиб уларга қўллари билан қуроллари билан ёрдам беришга, зарур шарт-шароитларни яратиб беришга интилган эдилар. Лекин, улар ичида Ислом аҳлининг мусибати учун кўз ёш тўкувчилар топилиши амри маҳол! Шундай экан, мусулмон киши ҳам ўз навбатида на халқаро қонунларни, на БМТ деган ташкилотни тан олиши лозим. Чунки, бу каби «нуфузли» ташкилот қонунларини ҳам улар ўз истакларига мувофиқ қилиб тузадилар, ўзлари истаган нарсаларини ҳаром қилиб, хоҳлаган нарсаларини ҳалол деб эълон қиладилар, ўзлари истаган халқ ё давлатга ёрдам бериб, истаган халқни хорлайдилар, хоҳлаганни айблаб, хоҳлаганни мақтайдилар. Бундайлардан биз безормиз. Иймон аҳлидан бўлган, Аллоҳнинг нусратига сазовор тоифа ҳақ тарафида туриб, ўзларига қарши чиққанлар билан то қиёматгача курашаверади. Аллоҳнинг иродаси мана шу.

    Қани инсон хуқуқлари ҳақида бонг уришлар, қани халқаро қонун-қоидалар, қани демократия?! Йўқ, ҳеч қайсиси йўқ! Улар кофирлар қўлидаги қуролдан бошқа нарса эмас! Хоҳлаган пайтларида шишириб юборадиган, хоҳлаган пайтларида пучайтириб қўядиган ўйинчоқ улар! Ҳайвонларга меҳр-шафқат кўрсатувчи жамиятлар қани?! Ана шундай, улар кўтариб чиқадиган байроқларнинг ҳеч нарсага арзимаслигини, уларнинг бақириқ ва чақириқлари аслида масхарабозликдан бошқа нарса эмаслигини Аллоҳ таоло ортида улкан ҳикматлар яширинган ана шундай воқеалар орқали кўрсатиб қўяди!

    Иймон аҳлига синов келди, ким биродарларига ёрдам беришга шошилади, қўлидан келганича пул-мол, қон билан ёрдам беради, матбуот орқали уларни қўллаб-қувватлаб туради, уларга суянч бўлади, ҳақларига дуо қилиш билан жон куйдиради, ҳамма-ҳаммаси маълум бўладиган пайт келди. Ким уларни ҳимоя қилиб чиқишлар қилади, ким уларнинг тарафини олиб гапиради, ким эса уларга кўмак беришдан воз кечади, кўмак кўрсатса ҳам ортидан миннат ва озор қилади: «Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва Охират Кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!» (Бақара: 264).

    Қийинчилик ва машаққат вақтларида ҳисоб-китоб қилиб олиш, мустазъафинларга (яъни, заиф мўминларга) киноя қилиш мунофиқларнинг феълидандир. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида уларнинг гапларини келтирган: «Агар бизнинг гапимизга кириб (жанг қилишдан бош тортганларида) ўлдирилмаган бўлар эдилар» (Оли Имрон: 168). Қуръонда келтирилган айни мунофиқона сўзни бугун кўплаб мунофиқлар оғзидан эшитиш мумкин.

    Эй Аллоҳнинг бандалари! Мусулмонларнинг азму қарорларини сусайтириш, ҳар хил фитна гаплар билан улар орасига қўрқув солиш билан шуғулланиш ҳам мунофиқлар табиатидандир: «Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида мараз бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тўхтамасалар, албатта Биз сизни уларга қарши оёқлантирурмиз, сўнгра улар (Мадинада) сиз билан бирга тура олмай қолурлар» (Аҳзоб: 60).

    Аллоҳ азза ва жалла иймон аҳлига хитоб қилади: «Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир». (Анфол: 72). Мана бундай ҳодисалар юз берган пайтларда мўминларнинг қалбларида бор бўлган яхшиликлар юзага чиқади.

    Қон топширишга ихтисослашган шифохона ихтиёрий қон топширувчиларга тўлиб кетди, ҳатто шифокорлар одамларни кейинги кунларга кечиктиришга мажбур бўлдилар, у ерда йиғилганларга шифохонанинг имкониятлари хозир бу даражада кўпчиликни сиғдира олмаслигини айтиб, маълум миқдордаги кишилардан бошқалар эртага келишлари сўралганда ҳеч кимнинг кеткиси келмасди. Қандай қилиб кетиб бўлади? Шундай мусибат онларида-я!

    Мусулмон биродарларимизга таянч бўлиш учун чақириқлар бўлган пайтда, уларга хайрия ёрдамларини етказиш керак бўлган пайтда, бу ёрдамларни жўнатишга тўсқинлик қиладиганлар ҳам борлигини Аллоҳ таоло кўрсатиб қўймоқда. Баъзи одамлар бу бечораларга қарши, қурбонларнинг руҳларига қарши ҳам гапирмоқдалар. Демак, бу ерда бу ҳодисалардан келиб чиқадиган илоҳий ҳикматларнинг бир қанчаси бор. Бу фожеа энг камида мўминларнинг ўзаро қай даражада жипсликларини ҳам белгилаб беради.

    Шундай қилиб мусибат бутун Ислом умматини бирлаштирганини, сафларини баробарлаштирганини кўрмоқдамиз. Агар шу мусибат бўлмаганда, Мағрибнинг Танжасидан Жакартагача чўзилган бирдамлик рўй бермаган бўларди. Аллоҳ таоло Умматни бир-бирига яқинлаштирмоқда, Ислом умматининг душманлари вужудга келтирган тафриқа ва келишмовчиликларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мана шу каби мусибатлар билан кўтариб ташлайди. Ана шунда мусулмонлар бир-бирининг биродари эканини ҳис қилишиб жипслашадилар ва мусулмон ўзининг мусулмон биродарига нисбатан ҳақиқий биродарлик ҳиссини туяди. Аллоҳ буюк ҳикмат соҳибидир. «Албатта мўъминлар биродардирлар» (Ҳужурот: 10) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм қилмайди, душманига топширмайди.»

    Эй Аллоҳнинг бандалари, мусулмонларнинг бошига тушган мусибатдан таъсирланмаслик шуурнинг йўқлиги, иймоннинг сустлигига далолат қилади. Мўъмин одам иймон аҳлига нисбатан бошнинг жасаддаги ўрнигаўхшайди. Жасад бошдаги оғриққа шерик бўлганидек, мўъмин ҳам аҳли иймонга етган оғриқдан аламланади.

    Айрим кишилар бизнинг қўлимиздан дуодан бошқаси келмайди дейдилар.

    Байтнинг маъноси:Сен дуодан куласанми
    У қилганин кўрмайсанми
    Туннинг ўқи адашмагай
    Вақти етса бориб теккай

    Дуо ғалаба сабабларидан: «Қачонки Жолут ва унинг лашкарига кўринганларида айтдилар: «Парвардигоро, устимиздан сабру тоқат ёғдиргил, қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни бу кофир қавм устига ғолиб қил!» (Бақара: 250) Ғалаба соннинг кўплиги ёки қуролнинг мўллигига боғлиқ эмас Довуд алайҳис-салом дуо сабабли оз аскарлари билан кўп сонли Жолутнинг аскарлари устидан ғалаба қозонди. «Довуд Жолутни ўлдирди» (Бақара: 251).

    Атрофида саноқли одамлари бўлган Нуҳ алайҳис-салом ҳам дуодан бошқасига эга эмасди: «Парвардигорим, Ер юзида кофирлардан бирон ҳовли-жой эгасини қолдирмагин.» (Нуҳ: 26) Аллоҳ дуосини ижобат қилди.

    Мусо алайҳис-салом ҳам Фиръавн ва унинг лашкарига қарши дуо қилди: «Парвардигоро, дарҳақиқат, Сен Фиръавн ва унинг одамларига ҳаёти дунёда зеб-зийнат ва мол-дунё ато этдинг. Парвардигоро, улар (мана шу мол-давлатлари билан одамларни) Сенинг йўлингдан оздиришлари учун шундай қилдинг. Парвар­дигоро, уларнинг мол-дунёларини йўқ қилгин, кўнгилларини қаттиқ қилгин, токи аламли азобни кўрмагунларича, иймон келтирмасинлар. (Аллоҳ) деди: «Дуоларингиз ижобат бўлди. Энди тўғри йўлда собит бўлинглар ва ҳатто ҳаргиз билмайдиган кимсаларнинг йўлига эргашманглар!» (Юнус: 88, 89)

    Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қунут қилганларида ушбу сўзлар билан дуо қилдилар: «Эй Аллоҳ, Қурайшни Ўзинг кифоя қил! Эй Аллоҳ, Қурайшни Ўзинг кифоя қил!» дўстларининг ҳақларига эса: «Эй Аллоҳ, мўъминларнинг заифларига Ўзинг нажот бер!» Ана шундан кейин Бадрда ғалабага эришилди.

    Лашкарбоши Қутайба ибн Муслим душман қаршисида саф тортиб турганда душманни кўриб қўрқиб кетди, шунда дарҳол Муҳаммад ибн Восиъни сўради — бу одам дуоси ижобат бўлиши умид қилинадиган ибодатли инсон бўлиб, у ҳам лашкар ичида эди — унинг ўнг қанотда, камонини ушлаб, кўрсаткич бармоғи билан осмонга ишора қилган ҳолда дуода экани лашкарбошига етказилди. Қутайба: ана шу бармоқ мен учун юз мингта бақувват йигит ва яланғочланган қиличдан кўра севиклироқ, деди.

    Салоҳиддин Айюбий душман мусулмонларнинг ерига бостириб кирганини эшитса: Эй парвардигор, мен ҳамма томондан узилдим, Сенга таянишим, арқонингга осилишим, фазлингга суянишим қолди, холос. Сенинг Ўзинг кифоясан, энг яхши ёрдамчисан, деб кўзларида ёш билан сажда қиларди.

    Байтнинг маъноси:Илтижо қил, қўлларингни оч дуога
    Карим сени муҳтож қилмас мосувога
    Золимларга ўлим тила бошинг эгиб
    Аллоҳ ани барбод қилар ўзи билиб

    Иймон ва даъват асҳоблари Умматнинг қалбида умид уйғотиб: «Шак-шубҳасиз улар қўллаб-қувватланувчилардир ва шак-шубҳасиз Бизнинг қўшинимиз (яъни пайғамбарларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлувчидирлар» (Соффат: 173) дейдилар ва башорат бериб: «…иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ» дир деган Аллоҳнинг сўзларини айтадилар.

    Лақма инсонларни эса хорлик эгаллаб олади, бошқаларнинг юракларига қўрқув соладилар.

    Аллоҳнинг нусрати албатта келади, золимларни албатта тийиб қўяди. Яна қайта айтамиз: Ҳой одамлар, биз болаларимиздан ёрдам ҳайқириқларини эшитган пайтимизда:

    Ғаззага ёрдам беринглар…Дахшатланиб бевақт келган ўлимдан фарёд қилсак кечиринг.
    Ўйлайманки бўғизланган дод-вой қилса ажабмас.
    Кечиринглар қайта очсак сўзлаш учун оғзимиз.
    Латта тишлаб туравериб сасиб кетди оғзимиз.
    Маъруф сўзнинг беллари ҳам бўлди дол.
    Зулумат ичра яшайвериб бу не ҳол.
    Эй араблар…
    Эй мусулмонлар…
    Эй инсонлар…
    Сўрайман…
    Айтинг менга ҳақни сўзлаш айбми?
    Ёки золим қонунларин бузишми?
    Эй араблар, эй каримлар ҳолингизга вой бўлсин.
    Ёки сизнинг кароматиз бепушт бўлиб қолдими.
    Айтингларчи ҳақни сўзлаш айб эрурми?!
    Қайси тилки жим туришга этса одат
    Аллоҳ уни соқов қилсин тоабад

    Эй одамлар, биз ёшу-қаридан, эркаклару аёллардан ёрдам талаб нидоларни эшитган пайтимизда ўз-ўзимизга савол берамиз; Нега биз бунчалик заифлашдик, нега бунча хорландик? Жавоб Аллоҳнинг сўзларидан келади: «Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас.» (Раъд: 11)

    Кетма-кет мусибатлар, улкан синовлар устимизга ёпирилиб келади. Биз: булар қаердан? Нима учун? Сабаблари қандай? Деб, савол берамиз. Жавоб яна Аллоҳнинг каломидан келади. «(Эй инсонлар), сизларга не бир мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса — гуноҳ сабабли (етур)». (Шўро: 30)

    Айб ўзимизда, камчиликка йўл қўйган ўзимиз. Демак, Аллоҳга қайтишимиз керак. Шундай катта мусибат тавба қилишимизга, осийларимизнинг тийилишига, Роббимизнинг Китоби, Пайғамбаримизнинг суннатига қайтишимизга сабаб бўлмаса, дунё узра ўйин-кулги, саёҳату-тижорат, шаҳватларни қондириш, анвои ҳаром ишлар, ароқлару-афюнлар, фоҳишабозликда давом этаверсак, қандай қилиб ғалабага ҳақли бўлайлик!!

    Агар биз ғалабани хоҳласак, хорлик ботқоғидан чиқишни, яҳудларни енгишни истасак Аллоҳга қайтайлик, Аллоҳдан умид қилайлик. Ўнгу-чап, шарқу-ғарб буларнинг биронтаси фойда бермайди. Нусрат фақат Аллоҳдан.

    Эй инсонлар, қўлларингиздан келса, бугунги кунда Шарқда бўлсин, Ғарабда бўлсин Исломдан кўра яхшироқ шариатни, Исломдан кўра адолатлироқ тузумни келтиринглар-чи!

    «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир.» (Оли Имрон: 85) бирон яҳудий ёки насроний Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида эшитса сўнгра иймон келтирмаса албатта дўзахга киради.

    Эй мусулмонлар, етган ушбу мусибатлар, қуриб битмаётган ушбу кўзёшлар ўз эгаларини:Оҳ, ёрдам сўраб қўлим чўздим дўстимга, бироқ
    Топдим анинг қўлларини ҳарсангданда қаттиқроқ

    – дейишларига мажбур қилиб қўймасин.

    Биз уларга: Йўқ, йўқ. Асло ундай эмас. Мўъминларнинг юмшоқ қалблари бор. Кўзёшлар беҳуда кетмайди, ёрдам сўраб айтилган ҳайқириқлар жавобсиз қолмайди, деймиз.

    Ғазза аҳли қишда, сувсиз, каҳрабосиз, дори-дармонсиз шу кунларни бошларидан кечираётган бўлсаларда, биз уларга баралла айтамиз: Аллоҳнинг ёрдами албатта келади. Қийинчилик билан енгиллик албатта биргадир, Аллоҳнинг раҳмати муҳсинкорларга яқиндир. «У (одамлар) умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз раҳмат-барокотини кенг ёядиган зотдир. У ҳамду сано эгаси бўлган Дўстдир.» (Шўро: 28)

    Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, хушхабарлар ҳам йўқ эмас. Биринчи хушхабар: Ғаззадаги мусулмонлар сабот билан туришибди. Бу жуда ҳам ажойиб хабар. Кўпчилик бунга эътибор бермаяпти. Ғаззадаги мусулмонлар оқ байроқларни кўтаришиб яҳудларга таслим бўлганлари йўқ. Сулҳни ҳам талаб қилишмади, уларга ёлборишгани ҳам йўқ. Бўмбабўронни тўхтатишларини илтимос қилувчи сўзлар уларнинг оғизларидан ҳали ҳануз чиқмади. Балки буларнинг акси ўлароқ, ҳали сенларга кўрсатамиз, биз заифлашган эмасмиз, деган таҳаддий сўзлар янграмоқда. Болаларнинг бўмбабўронларга қарамасдан Ғазза масжидларидаги Қуръон таълими халқаларига қатнаётганлари ажабланарли ҳол эмасми?

    Вайрон қилинган масжид уюмлари устида туриб азон айтиш, жамоат бўлиб намоз ўқиш рақобат эмасми? Душманнинг бурнини ерга ишқаш эмасми?

    Аллоҳ таоло Қуръон Каримда яҳудларга хитоб қилиб дейди: «Агар (яна бузғунчиликка) қайтсангизлар, биз ҳам (сизларни ҳалок этишга) қайтурмиз. » (Исро: 8)

    Ҳой, Бану Исроил, ҳой, ғазабга дучор бўлган уммат, ҳой, маймун ва чўчқаларнинг инилари, ҳой, Аллоҳнинг душманлари. Ҳой, ифлос, ярамаслар агар бузғунчиликка қайтсангизлар – улар қайтишди – бас, тезда биз сизларнинг устингизга хорликни тоттирадиган Ўз бандаларимизни юборамиз.

    Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ, у албатта келади. Бироқ биз шошқалоқ халқмиз. Оқибат тақводорларникидир.

    Аҳволлар танглашган пайтда енгилликнинг келиши муқаррар. «Ўшанда улар сизларнинг юқори томонингиздан хам, сизлардан қуйироқ томондан ҳам (бостириб) келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғизларга тиқилиб қолган ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли) гумонлар қила бошлаган эдинглар. Ана ўша жойда мўминлар (яна бир бор) имтиҳон қилиндилар ва (бу даҳшатдан) қаттиқ ларзага тушдилар.» (Аҳзоб: 10, 11) Совуқ, қамал ва очлик уларни қуршаб олганди. «Аллоҳ мўминларга жанг тўғрисида кифоя қилди (яъни осмондан шамол ва фаришталар юбориб, мўминларни жангсиз ғолиб қилди). » (Аҳзоб: 25) «Аллоҳ кофирларни (яъни аҳзобларни) хафа ҳолларида қайтарди.» (Аҳзоб: 25)

    Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яҳудийларининг қалбини қўрқинчга тўлдириб қўйган. Замонавий қурол аслаҳалари олдида, мусулмонларга қарши ишлатаётган ракеталари олдида, мусулмонларнинг қўлларида ҳеч нарса бўлмасада уларни қўрқинчда яшаётганини кўриш хушхабарлардандир. Тасвирга олишга тўсқинлик қилишларига қарамай бутун дунё назаридан тўсиб қолиша олмаётган кадрларда қўрқинчдан ўзини йўқотиб титраб қақшаётган беморларни касалхоналар олдида кўриш оддий холга айланган.

    Савдо вазири, машъум Шат яҳудий партияси раиси мухбирлар билан суҳбат ўтказиб турган чоғида тепаларидан ракета учиб ўтди. Ракетанинг овозидан даҳшатга тушган вазир ўзини қўярга жой тополмай, дуч келган машина панасига ўзини ташлади. Нимадан қўрқиб?! Ғазза аҳолиси қўлидаги ракеталар нима ўзи? Ичига порох тўлдирилган оддий труба. Бундай трубанинг келтирган зарари билан ЭФ-16 ва Апачи учоқлари, замонавий зукко ракеталар, танклар ва ҳарбий кемалар келтирадиган зарарни таққослаш мумкинми?!

    Бутун олам гувоҳи бўлиб турган мусулмонлардаги бунчалар оз куч, арзимас қурол аслаҳалар ва унинг муқобилидаги яҳудларнинг қалбидаги Аллоҳ солган қўрқув яҳудларнинг хақиқатини, малъун руҳиятларини очиб беради. «Улар (мунофиқ ва яҳудийлар) бирлашган ҳолларида сизлар би­лан фақат қалъа-қўрғонли қишлоқлар ичида (беркиниб) ёки деворлар ортидагина жанг қила олурлар». Учоқлар ҳам шунга кирмайдими? Қўрқоқлар учоқлардан бомбаларни ташлашади, узоқдан туриб олиб қалъа–қўрғондан мустаҳкам зирҳли танклари ичидан туриб олиб ва яна узоқ-узоқларга ўрнатилган замбаракларидан тўпга тутишни биладилар, холос. «Қалъа-қўрғонли қишлоқлар ичи» га ўхшаш танклари ичида бўлсада ўшаларнинг бирортаси мусулмонлар билан юзма-юз жанг қила оладими? Йўқ! Аллоҳга қасамки бундай қилишолмайди! Аллоҳга қасамки бундай қилишолмайди! Аллоҳга қасамки мусулмонларга рўбарў бўлиб қолишса хорликни бўйнига олиб қочиб қоладилар. «(Улар ўз ўрталарида кучли-кувватлидирлар, (яъни, жанг-жадал бўлмасдан туриб ўзаро куч-қудратли эканликлари ҳақида лоф ураверадилар, аммо жанг пайтида ожиз-қўрқоқдирлар. Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари ҳилма-ҳилдир.» Шунинг учун ҳам ҳарбий амалиётлари кўзланган натижа бермаганидан кейин ҳаммалари бир-бирига айбни ағдаришади. Бир-бирларини сирларини очиб ташлашади. Барча партиялари бир-бирлари билан олишиб ётади. Ўрталаридаги нафрат хўжакўрсин эмас хақиқий ва том маънодаги нафратдир.

    Чунки бу ҳақда бизга Аллоҳ таоло хабар берган. Аллоҳ бизга берган хабарларида рост айтган – Аллоҳдан ростгўйроқ ким бор? «Бас, уларнинг ўрталарида то қиёмат кунигача буғзу адоватни авж олдирдик» бу адоват нафақат ўз ўрталарида, балки бошқалар билан ҳам кучли.

    «Уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари ҳилма-ҳилдир». Демак, яҳудийлар аслида бирдам эмаслар. «Уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари ҳилма-ҳилдир» – уларни бизга қарши уруш бирлаштириб турибди, холос. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, улар узоқ муддатли урушга дош беролмайдилар. Доимо қисқа муддатли, шиддатли жангни пайида бўлишади. Мақсадлари ўз шартларига зўрлашиб, ғолиб чиқиш.

    Агар кўзлаган режалари мусулмонларнинг сабр-бардошлари сабабли, мусулмонларнинг саботлари сабабли пучга чиқсачи?! Бундай натижа ҳақида фикр юритишнинг ўзи уларни даҳшатга солар эди. Ваҳоланки бу кун тақозосига, уруш тақозосига айланиб бормоқда. Хозирданоқ ўзларининг жаридалари ва баъзи ғарб газетлари бўлаётган уруш кўзланган натижаларини бермайдиган, муваффақиятсиз эканини башорат қилиб турибди.

    Шундай экан охир оқибатда ҳақиқий ғолиб ким бўлади?

    Ер юзининг турли чеккаларидан келиб колонияларга, шаҳарларга жойлашиб олган, қайтиш, чекининшни билмай ўлимини кутиб ётган яҳудийларми?

    Шу кунларда Тел авивдаги ерости бошпаналарини ҳозирлашаётгани ҳақида гаплар юрибди. Пойтахтларида бошпанага ҳожатлари тушган бўлса, яна нима қолди? Қўрқоқлар нимадан яшириншмоқчи?! Аллоҳ ўзининг душманларидан доимо – ҳозирда ҳам, қадимда ҳам, ўрнида ҳам, кечиктириб ҳам ўчини олган.

    Улар ўзларининг таълим-тарбия ишларини, вазифаларини ташлаб қўйишган. Ертўлаларда, бошпаналарда кунларини ўтказишаябди. Яҳудийлар захирадаги аскарларини чақиришса-я!? Субҳаналлоҳ! Захирадаги аскарлар фақатгина икки давлат ўртасида уруш бўлсагина чақирилади. Мунтазам қўшин бошқа, мунтазам қўшин билан жанг қилганда захирадаги аскарлар чақирилади. Лекин Ғазза сабабли захирадаги аскарларни чақиришни нима деб тушуниш керак?

    Аламларга буркалган хурсандчилик, умидлар. Биз бу сўзларни шунчаки айтмаябмиз. Ёки асоссиз, ортиқча ҳавасга берилиш ҳам эмас. Ўзингиз қаранг, диққат солинг. Ҳар томонлама ўйланг! Захирадаги аскарларни чақириш, Тел авивдаги бошпаналарни ҳозирлаш. Бу нима дегани? Бошлиқларидан бири чиқиб биз узоқ муддатли урушни кўзламаймиз деб эълон қилса?! Шундай қўшин, шунча учоқлар, танклар узоқ муддатли урушни истамаса-я?! «Шубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлувчидир» «Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилингиз! Шубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлувчидир».

    Бўлаётган воқеалар Аллоҳ таолонинг «Албатта, Аллоҳ кофирларнинг ҳийласини заиф қилувчи зотдир» деган сўзи тасдиғидир.

    Масаланинг бир томони қолган, холос: тавҳид асосида яшашимиз, тавҳидда собит қолишимиз, тавҳид учун курашишимиз, тавҳид деб бирлашишимиз, тавҳид деб жамланишимиз. Ана ўшанда Аллоҳдан мадад келади. Бунинг ваъдаси; «Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур»«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга ҳудди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар». Мўминлар бошига қўрқувлар келади, лекин ундан сўнг хотиржамлик келади. Заифлашиш келади унинг кетидан ҳукмдорлик келади. Шунинг учун ҳам Аллоҳга юзланишимиз зарур. Улардан ўлганлар дўзахда, бизникилар жаннатдадир.

    Яҳудий радиоэшиттиришларинг маълумотига қараганда шимолдаги Ашдуддан тортиб жанубдаги Биър сабуъгача бўлган жойларда тинчлантирувчи дориларага бўлган талаб қаттиқ. Бу ўша ерлик ахолининг нафсий ҳолатидан дарак беради. Ғазза мусулмонларига сабр тилаймиз! Ғаззада тинчлантирувчи дориларни берадиган дорихоналар йўқ! Аллоҳнинг ваъдаси келади! Лекин унинг учун уммат тарбияга муҳтож. Умматдаги баъзи кишилар тавба қилишлари керак. Барчаларимиз Аллоҳга юзланишимиз лозим. Ўшанда Аллоҳнинг ваъдаси келади.

    Эй Аллоҳим, сендан сураймиз, сен ўзингдан бошқа барҳақ илоҳ йўқ, Ягона Қаҳҳор Аллоҳсан, Сен Кучли Буюк Улуғ Аллоҳсан, булутларни юргизган, Китобни туширган, гуруҳларни тор-мор қилган зот — сендан сўраймиз, яҳудларни тор-мор қил, ортларига хор қилиб қайтар.

    Эй Парвардигор, уларни титратгин, қалбларига қўрқинчни солгин, уларни ортларига қочиргин, молларни ҳам, жонларини ҳам мусулмонларга ғанимат қилиб бергин.

    Аллоҳим, уларнинг ҳаммасини тўплаб, барининг жонини ол, эй оламларнинг Робби уларга қаттиқ азобингни жўнат, яҳудийларга қаттиқ азобингни жўнат.

    Аллоҳим уларнинг бирдамлигини йўқот, жамоатларини тарқат, ишларини хунук томонга буриб қўй, Аллоҳим ўйламаган томонларидан жазойингни тушир. Аллоҳим уларга азобингни қаттиқ қил. Аллоҳим аскарларингни тўсатдан тушир.

    Аллоҳим шундай соатда Сендан сўраймиз уларнинг кучини кетказ, Аллоҳим шундай улуғ кунда Сендан уларни енгишингни сўраймиз Сен ҳар нарсага Қодир зотсан, осмонлару ерда ҳеч нарса сени ожиз қўя олмайди, Сен Кучли Буюк Улуғ зотсан, Сен Жабборсан, Сен хар нарсага Қодирсан.

    Аллоҳим, мусулмонларнинг заифларига ёрдам беришингни сўраймиз, Аллоҳим ўтганларини раҳматингга ол, Ғаззадаги мусулмон биродарларимизга нажот бер, вафот этганларига раҳматингни тушир, уларни шаҳидлар қатори қабул қил, касалларига шифо бер, ярадорларнинг жароҳатларини тузатгин, Аллоҳим қўрқинчларини хотиржамликка алмаштир, ожизликларини ҳукмронликка алмаштир, заифликларини куч-қувватга айлантир.

    Эй оламлар Робби, Аллоҳим, эй шодликлар калити қўлида бўлган зот биродарларимизга шодликларингни тушир, эй Арҳамар-Роҳимийн, эй Аллоҳим шу соатда барчаларимизни гуноҳларимизни кечиргин, юртларимизни тинч қилгин, имомларимизни ва подшоҳларимизни ислоҳ қилгин.

    Гуноҳларимиздан онамиздан туғилганимиздаги каби поклашингни сўраймиз, Аллоҳим лутфинг ва марҳаматинг билан қара, жазоларингдан сақла, орамиздаги ақли норасоларимиз қилган гуноҳлари сабабли ҳаммамизни жазолама, бизга раҳматларингни ёйгин эй Арҳамар-Роҳимийн.

    Қудрат эгаси бўлмиш Парвардигорингиз уларнинг сифатларидан (яъни ҳар қандай айбу нуқсондан) покдир. (Барча) пайғамбарларга Аллоҳ томонидан салом бўлгай!. Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори — Аллоҳ учундир

    09/01/2009

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963