Бизга боғланинг
Ғаззага ёрдам беринг
Алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ
Аммо баъад:
Фаластин ерларида, Ғазза секторида бўлаётган ҳодисалар барчага аён. Ислом умматининг ҳаммасининг бўйнидаги вазифа Ғаззада қамалда турган биродарларига нусрат қилиш ва кўмак қўлини чўзишдир. Ҳар ким қўлидан келган ишни қилсин; қарор чиқариш бўлсин, молиявий ёрдам бўлсин, куч-қуввати билан ёрдам бериш бўлсин, дуо қилиш бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган, ул Зот деганлар: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни таслим қилмайди….» Бухорий ва Муслим ривоятлари. Муслимнинг ривоятида: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди…» Табароний ривоятида: «Уни бошига етган мусибатида ташлаб қўймайди….» дейилган. «Уни таслим қилмайди», яъни: Уни унга озор бераётган одам қўлида ва озор бераётган нарсасида ташлаб қўймайди, балки унга ёрдам беради уни ҳимоя қилади. Бу иймон тақозосидир.
Аммо сионистларнинг Ғаззадаги биродарларимизни қатл этишларидан хурсанд бўлиш, уларга қарши фитна уюштириш, босқинчиларни уларга қарши қўллаб-қувватлаш мусулмоннинг иши эмас, бундай ҳолдаги исломни даъво қилувч одам диндан чиқади.
Ғаззадаги биродарларимиз сиёсий, молиявий ва бундан бошқа турли ёрдамга муҳтожлар.
Мусулмонлар Ғаззадаги биродарларимизга тақдим қилишлари мумкин бўлган энг катта ёрдам — ДУО! Уларнинг ҳаққига Аллоҳ уларга нажот бериши, танларини саломат қилиши ва сақлаши ҳамда уларга нусрат беришини сўраб дуо қилайлик!
Душманларига эса Аллоҳ уларни ҳалок қилиши ва хонавайрон қилишини сўраб илтижо қилайлик! Шундай қилиш Пайғамбар – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – суннатлари ва кўрсатмаларидир. Бу хусусда кўп ҳадислар ривоят қилинган, жумладан: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қунутда дуо қилардилар: «Эй Аллоҳ, фалончи ва фалончиларга нажот бер! Эй Аллоҳ, мўминларнинг заифларига нажот бер! Эй Аллоҳ, Музарга энг қаттиқ бало-офатларингни юбор, уларга Юсуф алайҳиссалом давридагидек қаҳатчиликни юбор!»» Мутатфақун алайҳи.
Дуога беписанд бўлманг! Сиз қилган ожизона дуо туфайли Ғаззага нусрат келиши мумкин. Аллоҳ сидқидилдан қилинган дуони ижобат қилади. Эҳтимол сиз дуо қилган пайт Аллоҳнинг ижобат қилиш соатига мувофиқ келар ва натижада кушойиш келар. Дуойингиз ижобат бўлиб қолса, сиз дунё ва охиратда энг бахтли кишилардан бўласиз. Шундай экан, ДУО қилинг, дуони кам санаманг.
Шайхул Ислом Ибн Таймия дедилар: «Машриқу Мағрибдаги мусулмонларнинг қалблари битта, уларнинг қалблари Аллоҳни, Расулини ва мўмин бандаларини дўст тутади, Аллоҳ, Расули ва мўмин бандаларининг душманларини душман тутади. Уларнинг содиқ қалблари ва солиҳ дуолари мағлуб бўлмайдиган армия, ёрдамсиз ташлаб қўйилмайдиган лашкардир.
Ислом Нури таҳририяти