Дунё мўминнинг қамоғи

1 дақиқа ўқиш
0марта ўқилди

Дунё мўминнинг қамоғи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, дедилар, Пайғамбар – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – айтдилар: «Дунё мўминнинг қамоғи, кофирнинг жаннати.» Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳар бир мўмин бу дунёда маҳбус, ҳаром ва макруҳ шаҳватлардан ман қилинган, машаққатли тоат-ибодатларни қилишга буюрилгандир. У қачонки вафот этса, бу нарсалардан қутилади ва Аллоҳ у учун ҳозирлаб қўйган узилмас неъматлар ва кадарсиз роҳат-фароғатга кўчиб ўтади. Кофир эса, бу шаҳватлардан ҳаётлигида тотганича тотади. Бу шаҳватлар у учун доим ҳам роҳатбахш ва қулай бўлавермайди. Ўлим гирдобига тушгач эса, кети узилмас азоб ва абадий бахтсизликка маҳкум бўлади.

Ислом Нури таржимаси

Манба:

Улашиш

Telegram Facebook

Ўхшаш мақолалар

Мақолалар бўлимидаги барча мақолалар