Доя ғусл ҳам таҳорат ҳам қилмайди

    Савол:

    Доя ғусл қилиши лозимми ёки таҳорат қилиши кифоями?

    Жавоб:

    Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Туғдириш ва чақалоқни қабул қилиб олиш ишини бажариши ортидан дояга ғусл ҳам, таҳорат ҳам лозим эмас. Намоз ўқимоқчи бўлса, фақат баданига ё кийимига теккан нажосат ё қонни ювиб ташлаши кифоя қилади. Лекин, туғдириш пайтида ҳомиладор аёлнинг қинига қўли теккан бўлса, таҳорати кетади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962