Аёл киши бошига қандай масҳ тортади

    Савол:

    Аёл киши таҳорат асносида бошига қай суратда масҳ тортади? Мажбур бўлиб қолса, бошининг бир қисмигагина масҳ тортиб қўйиши жоизми?

    Жавоб:

    Таҳоратда аёл кишининг бошига масҳ тортиши эркакларнинг масҳ тортиши билан бир ҳукмда бўлиб, бошининг ҳаммасига, соч чиққан жойларига икки қулоғи билан бирга масҳ тортади. Аммо, соч ўримларига масҳ тортмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган саҳиҳ ҳадисларда айтилишича, у зот бошларининг олди томонидан то гарданларигача, қулоқларини қўшиб масҳ тортардилар. Аслида, эркаклар билан аёллар ҳукмларда баробар бўлиб, фақат далиллар билан хосланган ҳукмлар бундан мустаснодир.

    (Ибн Боз: Фатава ал-маръа: 31-саҳифа).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963