Дунёда икки бор турмуш қурган аёл жаннатда қайсиниси билан бўлади

    Савол:

    Агар бир аёл дунёда икки бор турмуш қурган бўлса, жаннатда турмуш ўртоқларидан қай бири билан бирга бўлади? Нега Аллоҳ таоло эркаклар учун жаннатда аёллар (ҳурлар) бўлишини айтган-у, аёллар учун эркаклар бўлишини айтмаган?

    Жавоб:

    Агар аёл кишининг дунёда иккита эри бўлган бўлса, қиёмат куни жаннатда унга улардан бирини танлаш ҳаққи берилади. Агар дунёда турмуш қурмаган бўлса, Аллоҳ таоло жаннатда унга кўнгли тилаган ва кўзини қувонтирадиган жуфт ато этади. Зотан, жаннатдаги неъматлар ва роҳат-фароғатлар фақат эркаклар учун чекланган бўлмай, эркак ва аёллар учун баб-баробар бўлади.

    Сўровчининг: «Аллоҳ таоло эркаклар учун ҳури ийнлар бўлмиш аёлларни зикр қилган, лекин аёллар учун эркакларни айтмаган» деган сўзига келсак, Аллоҳ таоло эркаклар учун аёллар бўлишини зикр қилди, бунинг сабаби –одатда эркак киши аёлга талабгор ва рағбат қилувчи бўлади, шунинг учун ҳам жаннатда эркаклар учун аёллар бўлиши зикр қилинди ва аёллар учун эркаклар бўлиши айтилмади. Лекин, бу дегани улар учун эркаклар бўлмаслигини англатмайди, балки улар учун инсон зотидан бўлган эркаклар бўлади.

    (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/53).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962