Фойдали ва фойдасиз илм ҳақида

Имом Ибн Ражаб Ал Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ дедилар: Фойдали илм аломатларидан: Бундай илм соҳиби илм аҳли бўлсада, илмни даъво қилмайди (камтар бўлади), бирон кишига илмини рўкач қилиб фахрланмайди, бировни жоҳилликда-билимсизликда айбламайди. Фақат суннат ва суннат аҳлига хилоф қилганлар ҳақида ўз нафси учун эмас, балки Аллоҳ учун ғазабланиб, бирон кишидан устун келишни қасд қилмай гапиради.

Фойдасиз илм соҳиби эса: Унинг илми билан ғурурланиш, бошқалардан ўзини юқори тутиш, улардан илмда устунлигини очиқ-ойдин намойиш қилиш, уларни жоҳиллик-илмсизликда айблаш ва улардан устун бўлиш учун уларни пастга уришдан бошқа иши бўлмайди.

(«Фадлу илмис-салаф ала илмил-халаф» китоби, 8-бет.)

Абу Усаймин таржимаси

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962