Исм ва феъллар ушбу етти турдан бирига мансуб бўлади: саҳиҳ, музоъаф, мисол, ажваф, ноқис, лафиф, мултавий.

    Саҳиҳ (соғ) аслий ҳарфларидан бирортасииллат ҳарфи бўлмаган ва иккита ҳарфи бир хил бўлмаган исм ё феълдир. Масалан: ضَرْبٌ → فَعْلٌ вазнида, ضَرَبَ → فَعَلَ вазнида.

    Иллат ҳарфлари учта: و ا ي (вов, алиф, ё).

    Агар калиманинг ف (фо)си ўрнида ҳамза бўлса маҳмузул фо (фоси ҳамзали) дейилади. Масалан: اَبَرَ → فَعَلَ вазнида.

    Агар ҳамза ع (айн)нинг ўрнида бўлса маҳмузул айн (айни ҳамзали) дейилади. Масалан: بَأَرَ → فَعَلَ вазнида.

    Агар ҳамза ل (лом)нинг ўрнида бўлса маҳмузул лом (ломи ҳамзали) дейилади. Масалан: بَرَأَ → فَعَلَ вазнида.

    Музоъаф (иккиланган) икки қисмдир: сулосий музоъаф ва рубоъий музоъафеъли

    Сулосий музоъафларда ع (айн) ва ل (лом) ўрнида икки бир хил ҳарф бўлади. Масалан: فَرَّ – аслида فَرَرَ → فَعَلَ вазнида.

    Рубоъий музоъафларда ف (фо) ва биринчи ل (лом)нинг ҳамда ع (айн) ва иккинчи ل (лом)нинг ўрнида икки бир хил ҳарф бўлади. Масалан: صَرْصَرَ → فَعْلَلَ вазнида.

    Калиманинг ف (фо)си ўрнида иллат ҳарфи бўлса мисол (саҳиҳга ўхшаш) дейилади. Масалан: وَعْدٌ ва وَعَدَ → فَعْلٌ ва فَعَلَ вазнида.

    Калиманинг ع (айн)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса ажваф (ғовак) дейилади. Масалан: قَوْلٌ ва قَوَلَ → فَعْلٌ ва فَعَلَ вазнида.

    Калиманинг ل (лом)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса ноқис (қисқа) дейилади. Масалан: رَمْيٌ ва رَمَيَ → فَعْلٌ ва فَعَلَ вазнида.

    Калиманинг ع (айн) ва ل (лом)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса лафиф (ёпишган) дейилади. Масалан: قَوْيٌ ва قَوِيَ → فَعْلٌ ва فَعِلَ вазнида.

    Kalimaning f (fo) va l (lom) i urnida illat harfi bўlsa multaviy (o’ralgan) deyiladi. Masalan: washْyٌ va washay → faْْlu va fa al vaznida.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963