Қибла томонида қабристон бўлган масжидда намоз ўқиш ҳукми

    Савол:

    Савол: Судан шаҳри Нил мудирлигидан Бакри Абдулқодир Аҳмад исмли биродаримиз қабрлар орқасида туриб намоз ўқиш ҳукми ҳақида савол сўраяпти. Қаршидаги қабр ёки қабристон чамаси ўттиз метр узоқликда бўлса, намоз ўқиса бўладими?

    Жавоб:

    Жавоб: Агар масжид қабрлардан бутунлай холи бўлса, яъни, масжид қабрлар устига қурилмаган бўлса, қабр ёки қабристон масжиддан айри ҳисобланади ва у масжидда намоз ўқиса бўлади. Ҳеч қандай зарари йўқ. Аммо масжид қабрлар устига қурилган бўлса ёки масжид ичида қабрлар бор бўлса, ундай масжидда намоз ўқиш дуруст эмас. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, улар пайғамбарларининг қабрларини масжидлар қилиб олдилар”. Муттафақун алайҳи. Яна дедилар: Сизлардан олдин ўтганлар пайғамбарлари ва солиҳ кишиларининг қабрларини масжидлар қилиб олдилар. Огоҳ бўлинглар, уларнинг қабрларини масжид қилиб олманглар. Мен сизларни бундан қайтараман» – дедилар. Муслим ривояти 23/532

    Агар масжид қабрлар устига қурилган бўлса ёки масжид ичига қабрлар киритилган бўлса, ундай масжидда намоз ўқилмайди. Аммо қабрлар масжиднинг ташқарисида ён атрофида ёки қаршисида бўлиб, масжид биноси қабрларга туташмаган, масжид ичига қабрлар киритилмаган бўлса, у ҳолда ундай масжидда намоз ўқиш мумкин.

    Шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963