Исми фоил – иш-ҳаракатни қилувчи маъносидаги исмдир. Исми фоил сулосий мужаррадда فاعِلٌ вазнида бўлади: ضارِبٌ ваقاتِلٌ каби. Сулосий мужарраддан бошқа боблар исми фоили музореъ феълидан ясалади. Бунинг учун музораъат ҳарфининг ўрнига заммали мим қўйилади ҳамда охирги ҳарфидан олдинги ҳарф касрали қилинади: يُكْرِمُ →مُكْرِمٌ ваيُدَحْرِجُ →مُدَحْرِجٌ ва يَتَدَحْرَجُ → مُتَدَحْرِجٌ каби.

Исми фоил 6 сийғада бўлиб, 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

ضَارِبٌ – урувчи бир эркак, муфрад, музаккар, исми фоил.

ضَارِبانِ – урувчи икки эркак, тасния, музаккар, исми фоил.

ضَارِبُونَ – урувчи кўп эркаклар, жамъ, музаккар, исми фоил.

ضَارِبَةٌ – урувчи бир аёл, муфрад, муаннас, исми фоил.

ضَارِبَتَانِ – урувчи икки аёл, тасния, муаннас, исми фоил.

ضَارِبَاتٌ – урувчи кўп аёл, жамъ, муаннас, исми фоил.

Исми мафъул

Устига иш-ҳаракат тушган нарсани ифодалаш учун масдардан ясалган сўз исми мафъул дейилади. Исми мафъул сулосий мужаррадда مَفْعُولٌ вазнида бўлади: مَضْروبٌ ва مَقْتولٌ каби. Сулосий мужарраддан бошқаларда исми мафъул музореъ феълининг мажҳулидан ясалади. Бунинг учун музораъат ҳарфи ўрнига заммали мим қўйилади ва охиргидан олдинги ҳарфи фатҳали бўлади: يُكْرَمُ →مُكْرَمٌ ваيُدَحْرَجُ →مُدَحْرَجٌ каби.

Исми мафъул 6 сийғада бўлиб, 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

مَضْروبٌ – урилувчи бир эркак, муфрад, музаккар, исми мафъул.

مَضْرُوبانِ – урилувчи икки эркак, тасния, музаккар, исми мафъул.

مَضْرُوبونَ – урилувчи кўп эркаклар, жамъ, музаккар, исми мафъул.

مَضْرُوبَةٌ – урилувчи бир аёл, муфрад, муаннас, исми мафъул.

مَضْرُوبَتانِ – урилувчи икки аёл, тасния, муаннас, исми мафъул.

Maضْ rُُbا tu  –  uriluvchi kop ayollar, jam, muannas, ismi mauful.

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962