Бизга боғланинг
Янги йилни қутлаш
«Тавҳид рисолалари» силсиласидан (9)
муаллиф: Абдуллоҳ ибн Абдулҳамид ал-Асарий
таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримизга, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхшилик билан қиёмат кунига қадар эргашганларга салавот ва саломлар бўлсин.
Сўнг …
Мусулмон дўстим, Аллоҳ сизу бизни раҳм килсин, билингки, бугунги кундаги мусулмонларнинг бошларига етган катта мусибатлардан бири, уларнинг яҳудий, насроний ва улардан бошқа жаҳаннам аҳлидан бўлган кофирларга ўхшашларидир. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сизлар ўзларингиздан аввал яшаб ўтган (халқлар) га изма-из эргашасизлар. Ҳатто даб (Uromastyx, шипохвост, эчкиэмарга ўхшайдиган, ўтхўр гўшти ейиладиган судралиб юрувчи) инига кирган бўлсалар, сизлар ҳам кирасизлар»- деб айтган сўзлари муносиб бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларнинг: «Ё Расулаллоҳ, улар яҳудий ва насороларми?»- деб берган саволларига: «Бўлмаса кимлар?»- деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).
Бошқа бир ривоятда: «Ҳатто, улардан бири ўз онасига кўчада жинсий алоқа килган бўлса, сизлар ҳам шундай қиласизлар» ҳадиси ҳам келган (Саҳиҳ ҳадис, Ҳоким ривояти).
Аллоҳу акбар! Демак, бу – қонундир. Ҳатто биз, Ислом динига мансуб бўлган кўплаб мусулмонларни кофир бўлган халқлардан ажрата олмай қолдик. Улар бир неча қисмга бўлиндилар.
* Биринчи қисм: Кибрлари, ёки динга беэътибор бўлганлари, ёки дунёга берилганлари сабабли Ислом динидан бутунлай воз кечиб, ўз хоҳишларига эргашиб, ишлари расво бўлган одамлар. Уларнинг сони жуда ҳам кўп.
* Иккинчи қисм: Биринчи ҳижрий аср – саҳобалар ҳаётидаги динни ушлаш ва унда собитқадам бўлишга қувват топа олмаган одамлар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари татбиқ этишган Ислом инсондан ўлиш, қамалиш, сургун бўлиб яқин қариндошлардан узоқлашиш, хақ сўзнинг аччиқлигини тотиш каби фидоийликни талаб қилади. Шунинг учун хам, бу қисмдаги одамлар Ислом дини билан бошқа динларни бирлаштириб, билмаган одамларни хурсанд қилиш учун «модерн» Исломни келтириб чиқардилар… Натижада, оят ва ҳадисларнинг маъноларини бузиб, ўринсиз ерларда истеъмол қилдилар… Бу тоифа ҳам сон жиҳатидан жуда ҳам кўпдир. Шубҳасиз улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, сизлар у кунда кўп бўласизлар. Селнинг кўпиги каби заиф бўласизлар»- деб айтган кимсалардир (Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳ ҳадис).
Уларнинг кўплари даъват ва даъват манфаати каби исломий кўринишларда кўринсалар-да, лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламникидан бошқа турмуш тарзини яшамокдалар. Улар гарчи кўпайиб, дунёни тўлдирсалар-да, Ислом динига ғалаба насиб қилмас!
* Учинчи қисм: Аллоҳ таоло ҳақиқатга ҳидоят ва унда собитқадам қилган одамлар. Улар бу йўлдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Кавсар олдида учрашгунларига қадар ажралмайдилар ва уни ўзгартмайдилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимнинг бир тоифаси ҳақиқат узра қолади. Улар ёрдамсиз ташлаб қўйилсалар-да, ўз ҳолларида қоладилар»- деб хабар берган «аҳлул-ҳақ» (ҳақиқат эгалари) ва (нусратга эришувчи) «тоифа» дир (Имом Муслим ривояти).
Учинчи қисм — Аллоҳ таоло бизларни ҳам уларнинг тоифасидан қилсин—, зафар қучган тоифадир. Улар кофирларни ўзлари учун тенг кўрмаган, балки, улардан узоқ бўлган тоифадир. Балки, кофирларнинг биздан ва динимиздан ўрнак олиб, унга эргашишлари улар учун ифтихордир. Чунки, иззат ва шараф Аллоҳники, Расулиники ва барча мусулмонларникидир.
Биринчи қисм, — Аллоҳ бизларни улардан бири бўлиб қолишдан сакласин—, зиёнкор, хор, хўр ва надомат қилувчи тоифа бўлиб, агар Аллоҳга қайтиб, тавба қилиб, иймонларини янгиламасалар, оғир ҳаёт кечирадиган, қиёмат куни кўр бўлиб қайта тирилтириладиган ва жаҳаннамга равона бўладиган тоифадир.
Иккинчи қисм одамларга келсак, биз ушбу рисолани уларга йўллаб, уларни Аллоҳ таолога қайтиш, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга (улар қандай яхши дўстлардир!) инъом этган тўғри йўлига эргашишга даъват этмоқчимиз ҳамда жаҳаннам аҳлининг хоҳишларига эргашиш ва уларга ўхшашликдан огоҳлантирмоқчимиз. Чунки, уларнинг аксаряти кофирларга онгсиз, заиф иймонли ҳолатда эргашиб, ҳақиқат ва тўғри йўлни кўрсатиб, унга йўллайдиган одамни топа олмаяптилар.
Энди кофирларга ўхшашнинг биз танлаган кўринишига қайтайлик: Янги йилни кутиб олиш.
Янги йил кечаси Аллоҳ таоло: ««Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир»- деб айтган насроний (христиан)лар кофир бўлдилар» ва ««Аллоҳ учтанинг учинчисидир»- деб айтганлар кофир бўлдилар»- деб сифатлаган насронийлар ўзларининг бидъат байрамлари шодиёнаси учун тўпланадилар-да, у кеча Ийсо алайҳиссолату вассалом ҳақида турли нарсаларни уйдирадилар. Ийсо алайҳиссолату вассалом уларнинг бу кечада қилган ҳаёсизликлари ва гуноҳларидан покдир. Уларнинг пайдо қилган гуноҳ ва ифтироларининг Ийсо ёки бошқа пайғамбарлар, — уларга Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин—, олиб келган шариатга ҳеч қандай алоқаласи йўқдир. Чунки, у кечада қўшиқ, рақс, маст қилувчи ичимликларни ичиш ва бундан бошқа сон-саноқсиз гуноҳлар қоришмаси вужудга келади. Насронийлар: «Бу ишларнинг барчаси Ийсо алайҳиссолату вассаломни ва унинг туғилган кунини хотирлаш учун»- деб даъво қиладилар. Ийсо алайҳиссолату вассалом эса уларнинг бу ишларидан безор бўлиб, рози эмасдир.
Энди сизга насронийларнинг Аллоҳ таолонинг ўғли —Аллоҳ таоло бундай ифтиролардан покдир— ва Ийсо алайҳиссолату вассаломнинг илоҳлиги ҳақидаги ботил эътиқодларини баён қиламизки, уларнинг бу эътиқодларидан Ийсо алайҳиссолату вассалом барча халойиқ олдида Аллоҳ таолонинг саволларига жавоб берар экан, ўзини оқлайди. Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳ: «Эй Марямнинг ўғли Ийсо, сен одамларга: «Аллоҳни қўйиб мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар!»- деб айтдингми?»- деди. (Ийсо алайҳиссолату вассалом): «… Мен сени поклайман»- деди».
Ушбу ифтиро ва сохта эътиқодлардан тоза қалб, соғлом хилқат, ҳатто, Ер, Осмон ва тоғу тошлар ҳам нафратланадилар.
Замондошларимиз ичида яҳудий ва насронийларга барча нарсаларда, ҳатто, куфр байрамларида ҳам эргашаётган ҳамда тараққиёт ва маданият яҳудий ва насронийларга барча нарсаларда эргашишдадир, деб гумон қилаётган ва ўзини Ислом динига мансуб дея ҳисоблаётган (Ислом дини улардан бегонадир) жоҳил мусулмонларнинг ҳоли жуда ҳам ачинарли ва ажойибдир. Чунки, уларнинг бу ҳоллари ўз шарафларининг манбаи бўлган динларидан чиққанлари сабаблидир. Шунинг учун хам, уларга камчилик ва хорлик ҳукмрон бўлди-да, улар кофирларнинг думига айландилар: ўзларининг дини – Ислом асослари Аллоҳнинг шариатига зид бўлган барча нарсаларга мухолиф бўлиш эканини била туриб, кофирлар ортидан кўр-кўрона юрмоқдалар. Мусулмонлар уларнинг қонунлари, одатлари, байрамлари, кийинишлари, ейишлари, ичишлари ва ҳатто кўринишларида ҳам тақлид қилмоқдалар.
Сизга насиҳатгўйлар оз бўлган замонамизда, динимизни онгли суратда билишимиз учун зикр этган нарсаларимизнинг баъзи намуналарини келтирамиз.
1. Аллоҳ таоло деди: «Сўнг биз сизни шариат узра қўйдик. Сиз унга эргашинг, билмайдиган кишиларнинг хоҳишларига эргашманг!» (Жосия: 18).
Шайхулислом ибн Таймийя рахимаҳуллоҳ деди: «… Аллоҳ таоло Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзи тузиб берган шариат узра қўйиб, унга эргашишга буюрди. Айни пайтда билмайдиган одамларнинг хоҳишларига эргашишни таъқиқлади. Аллоҳнинг шариатига мухолиф бўлган барча одам, «билмайдиган» кишилар сафига киради. «Хоҳишлари» эса уларнинг хоҳишлари, мушрикларнинг ботил динлари тақозо этган ҳаёт тарзидир. Мушриклар шунигина истайдилар ва уларга бу ишларда мувофиқ келиш уларга эргашиш, демакдир. Шунинг учун ҳам, кофирлар мусулмонларнинг баъзи ишларда ўзларига мувофиқликларини кўрганларида қувонадилар. Ва мусулмонларни ўзларига мойил қилиш учун кўпрок куч сарф қилишни орзу қиладилар» («Иқтизоус-сиротил мустақийм ли мухолафати асҳабил-жаҳийм», доктор Носир ибн Абдулкарим Ақл тадқиқи).
2. Аллоҳ таоло деди: «Сизга илм келганидан сўнг уларнинг хоҳишларига эргашсангиз, демакки, сиз золимлардан бирисиз» (Бақара: 145).
Аллоҳ таоло яҳудийлар ҳақида: «Агар сиз илм келганидан сўнг у (яҳудий) ларнинг хоҳишларига эргашар экансиз, ўзингиз учун дўст ва сақловчи топа олмайсиз»- деди (Раъд: 37).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида: «Ушбу оят, илм аҳлларининг Пайғамбар суннати ҳамда шу суннатда юрган кишиларнинг йўлларида юрганидан сўнг адашган кимсаларнинг йўлларига эргашган кишилар учун қаттиқ жазо борлигидан хабардир»- деди.
Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: «Ушбу оятдан яҳудийларга мухолиф бўлиш шариатдан экани маълум бўлмоқда»- деди.
3. Аллоҳ таоло деди; «Ҳой мўминлар, «роино» деманглар, балки, «унзурно» (бизга боқинг) ва эшитинглар, деб айтинглар. Кофирлар учун аламли азоблар бордир» (Бақара: 104).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида шундай деди: «Аллоҳ таоло мўмин бандаларига ўз сўзлари ва ишларида кофирларга ўхшашни таъқиқлади. Чунки, яҳудийлар – уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин – агар: «Бизга қулоқ сол» демоқчи бўлсалар «роино» дер ва «енгилтаклик» маъносидаги («руъунат» ўзакли) охангни билдирар эдилар..».
Чунки, яҳудийлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун «роино» сўзини истеъмол қилганлари пайт айни шу маънони назарда тутар эдилар. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло мўминларга ҳатто сўзларда ҳам яҳудийларга мухолиф бўлишни амр этди.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир халққа ўхшаса, у улардан биридир»- дедилар (Абу Довуд «Сунан» да ривоят қилди, саҳиҳ ҳадис).
Ушбу ҳадисда ҳам мусулмон бўлмаган халқларга ўхшаш учун қаттиқ жазо белгиланмоқда.. Демак, тақволи ва солиҳ одамларга ўхшаган киши, улардан биридир. Яҳудий ва насронийларга ўхшаган кимса эса, Аллоҳ сақласин, улардан биридир.. Аллома ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди: «Ушбу ҳадисда мўминларнинг сўзлари, ишлари, кийимлари, ибодатлари ва бизга шариат буюрмаган ва иқрор бўлмаган нарсаларда кофирларга ўхшашлари таъқиқланган» (Ибн Касир. Бақара сурасининг 104- оятининг тафсири).
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бошқаларга ўхшаган кимсалар биздан эмасдир. Яҳудий ва насронийларга ўхшаманглар! Бас, яҳудийларнинг саломи бармоқлар билан, насронийларники эса кафт билан ишора қилишдир» («Саҳиҳул-Жомеъ»: 5434).
Аллоҳу акбар!…
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашмаган, унинг суннатларидан воз кечган, балки, суннатларни масхара қилган ҳамда кофирлар ҳаётининг асосини татбиқ қилиб, «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашаман»- деб айтса-да, кофирлар ҳаётидаги барча нарсаларни, ҳатто, икир-чикирларни ҳам олиб, уларга қалбида ҳурмат-эҳтиром ва хайратларини яширган кишининг ҳоли нима бўлар экан?!
6. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бошқаларнинг суннатлари (йўллари) ни олган киши биздан эмасдир»- дедилар. Демак, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тарк қилиб, насроний ва яҳудийларнинг суннатларини олган ҳамда пасткаш нарсаларни гўзал нарсалар устига афзал кўрган кишининг, гарчи Ислом динига мансуб ва мусулмонлар исми билан чақирилсалар-да, Ислом динида ҳеч қандай насибаси йўқдир.
7. Аллоҳ таоло кофирларга уларнинг ботил одатларида мухолиф бўлган мўмин бандаларини мадҳ этди: «… Ёлғон нарсаларга гувоҳ бўлмайдилар. Беҳуда нарсалар олдидан мағрур туриб ўтиб кетадилар» (Фурқон: 72).
Кўплаб муфассир ва салаф олимлари ушбу оятдаги «Ёлғон нарсаларга гувоҳ бўлмайдилар» жумласини: «Улар мушрикларнинг байрамларида иштирок этмайдилар», – деб тафсир қилдилар.
8. Имом Абу Довуд ўзининг «Сунан» ида ишончли ривоятчилар силсиласи билан ривоят қилди: «Бир киши Бувона номли ерда туя сўйишни назр қилди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «У ерда сиғиниладиган жоҳилият бутларидан бириси бормиди?», – деб сўрадилар. Саҳобалар: «Йўқ»- деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ерда нишонланадиган бутпарастларнинг байрамлари бор эдими?»- деб сўрадилар. Саҳобалар: «Йўқ»- деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Назрингга вафо қил! Аллоҳга осий бўлиш учун ёки одам фарзандининг кучи етмайдиган нарсаларда назр қилинса, (ундай назрларга) вафо қилинмайди», – дедилар» (Саҳиҳ ҳадис).
Ҳадисдан мушрикларнинг байрамларига розилик билдириш ва шу байрамларда — Аллоҳга итоат қилиш бўлса-да — ҳозир бўлиш гуноҳ экани маълум бўлмоқда. Чунки, Аллоҳга осийлик қилинган ушбу ерларнинг шу мақомини эътироф этиш ифодаланмоқда.
9. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хар бир халқнинг ўз байрами бор. Бу кун бизнинг байрамимиздир», – дедилар (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина шаҳрига кўчиб келганларида мадиналикларнинг иккита байрами бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу қандай кунлар?», – деб сўрадилар. Мадиналиклар: «Биз жоҳилият даврида бу кунларда байрам қилар эдик»- дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло сизлар учун бу икки кунингизни Қурбон ва Рамазон байрамларига алиштирди», – дедилар (Абу Довуд: «Сунан», саҳиҳ ҳадис).
Ҳофиз Заҳабий раҳимаҳуллоҳ ўзининг бебаҳо китоби «Ташаббуҳул-ҳасис би аҳлил-хамис» (Ҳасиснинг пайшанба аҳлларига ўхшаши) да шундай дейди:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидан хар бир халқнинг ўзига хос байрами бор экани тушунилмоқда. Зеро, Аллоҳ таоло: «Уларнинг хар бири учун шариат ва йўл қилиб қўйдик», демоқда. Агар насроний ва яҳудийларнинг ўзларига хос байрамлари бўлар экан, демак, мусулмон уларнинг шариат ва қиблаларида шерик бўлмаганидек, байрамларида ҳам иштирок этмасин. Умар разияллоҳу анҳунинг шартларидан бири, зиммийлар ўз байрамларини ошкор қилмасликлари эди. Мусулмонлар бу шартга иттифоқ қилдилар. Шундай экан, мусулмон уларнинг малъун анъаналарини очиқ-ошкор қилишга қандай журъат этсин! «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм». Ҳолбуки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар гуноҳ ишни кўриб ўзгартирмасалар, Аллоҳ уларга ўз жазосини ёппа қилади», – дедилар (Имом Термизий: «Саҳиҳус-Сунан»).
… Аллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, сен насроний динини улуғлашнинг қайси кўриниши бўлса қилмоқдасан! Аллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, сен бу (насроний динининг анъаналари) ни инкор этмасанг, шубҳасиз, унга рози бўлган кимсалардан ёки жоҳиллардан бири бўлиб қоласан! Аллоҳдан жоҳилликдан паноҳ беришини сўраймиз. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирон халққа ўзини ўхшатган киши, улардан биридир», – дедилар. Агар бирор киши: «Биз уларга ўхшашни қасд қилмадик» деса, унга айтилади: «Уларга байрамлари ёки белгиларида ўхшашлик ёки мувофиқлик ҳаромдир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ушбу саҳиҳ ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуёшнинг чиқиш ва ботиш пайтларида намоз ўқишни таъқиқладилар ва: «Қуёш Шайтоннинг икки шохи ўртасидан чиқади, у пайтда кофирлар Қуёшга сажда қиладилар»- дедилар (Имом Муслим ривояти).
Намозхон бу гуноҳни қасддан қилмайди. Чунки, бу гуноҳни қасд қилиш куфрдир. Зеро, кофирларнинг ибодатларига мувофиқлик ва шерик бўлиш ҳаромдир.
Бундан ташқари, мусулмон авлодларнинг куфр байрамларини улардаги кайфу-сафолар, кийинишлар, озиқ-овқатлар ва бошқа нарсаларга бўлган муҳаббат билан улғайишлари, кофирларга ўхшашлик ортидан келган фасодлардан биридир. Агар ўз рафиқангиз ва ва фарзандларингизни бу байрамлардан тўсмасангиз ва бу байрамларнинг насронийлар байрами бўлиб, мусулмонларнинг иштирок этишлари мумкин эмаслигини тушунтирмасангиз, ёмон мураббийлардан бири бўлиб қоласиз» (27 – 29- бетлар).
10. Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ деди: «Аллоҳ таоло: «Ҳар бир халқ учун ибодат қилиб қўйдик ва улар ибодат қиладилар»- деб айтганидек, байрамлар ҳам қибла, намоз ва рўза каби шариат, анъана ва ибодатларнинг биридир. Шунинг учун ҳам, байрамларда иштирок этиш билан, бошқа анъаналарда иштирок этиш ўртасида фарқ йўқдир. Ғайри динларнинг барча байрамларига розилик, куфрга розилик, демакдир. Бу байрамларнинг баъзи кўринишларига мувофиқлик, куфрнинг баъзи тармоқларига мувофиқликдир. Балки, байрамлар шариатлар ажралиб турадиган белги ва зоҳир бўлган анъанадир. Бас, байрамларда кофирларга мувофиқ бўлиш, куфр шариати ва анъанасининг ўзига хос кўринишларидан биридир. Шубҳасиз, бу мувофиқлик ўз шартлари билан куфрга олиб боради» («Иқтизоус-сиротил мустақийм»: 1/ 471).
Аббон разияллоҳу анҳу Умар разияллоҳу анҳунинг: «Аллоҳ душманларининг байрамларидан узоқ бўлинглар!»- деб айтганини ривоят қилди (Байҳақий: «ас-Сунанул-Кубро»: 9/ 234).
Сўнг …
Бу масала ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп бўлиб, кичик бўлган ушбу рисола уларнинг барчасини ўз ичига ололмайди. Уларнинг тафсилотини билмоқчи бўлган одам шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг «Иқтизоус-сиротил-мустақийм ли мухолафати асҳабил-жаҳийм» китобига мурожаат этсин. Бу китоб ҳақиқатан ҳам ўқишга лойиқдир. Бизнинг фикримизча, шу ерга қадар келтирган далилларимиз, ўқувчининг кўп одамларнинг кофирларга ўхшашлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тарк қилишлари каби залолат ва қинғирликларини билиб олиши учун етарлидир.
Бу далилларни янги йил байрамида тўпланиш ва насронийларни: «Байрамингиз муборак бўлсин!» дея янги йил билан табриклаш, кўп мусулмонлар билмай тушиб қолган ботил нарсалар экани маълум бўлмоқда.
Ахир, мусулмон кофирга: «Байрамингиз муборак бўлсин!»- деб қандай айтиши мумкин?! Ҳолбуки, Аллоҳ таоло кофирнинг жаҳаннамда мангу қолишидан хабарлар берди-ку!
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Зиммийларнинг ҳукмлари» номли китобида шундай деганлар: «Аммо кофирларни байрамлари билан табриклаш ва: «Байрамингиз муборак бўлсин!» ёки «Байрамингизни яхши ўтказинг!» ва шу каби тилаклар билдириш ҳаромдир. Буни айтган (мусулмон) куфрдан қутулса-да, ҳаромдан қутула олмайди. Ҳолбуки, бу – кофирнинг ҳоч (крест) га сиғинишини табриклаш, демакдир. Балки, бунинг Аллоҳ таолонинг хузуридаги қабоҳати ароқ ичиш, ноҳақ одам ўлдириш ва зино каби гуноҳлардан кўра ёмонроқдир. Бу ишларни ўз динининг моҳиятини тушунмаган мусулмонлар қилмоқдалар ва бир бандани гуноҳ, бидъат ёки куфр билан табриклашнинг нақадар вақоҳат эканини билмаяптилар ва Аллоҳ таолонинг ғазаби ва интиқомига дуч келмоқдалар» (1/ 205, 206).
Мусулмон дўстим, ушбу рисоладан кофирларни байрамлари билан қутлаб табрикнома ва совғалар юбориш ёки олиш мумкин эмаслиги сизга маълум бўлган бўлса керак. Шунинг учун ҳам, кофирларнинг байрамларида сизга келган табрикнома ва совғаларни келган ерига қайтаринг. Хусусан, арча дарахтини, чунки насронийлар Ийсо алайҳиссолату вассаломни арча дарахтининг остида туғилган, деб арчани ўзларининг диний рамзлари қилиб олганлар. Бундан ташқари, уларга байрамларида куфр, гуноҳ ва диний анъаналарини ўтказишларида ёрдамчи бўладиган барча нарсани сотиш ҳам мумкин эмас.
Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: «Кофирларга диний анъаналарини ўтказишлари учун ёрдамчи бўладиган барча нарсани сотиш мумкин эмас»- дедилар.
Шунингдек, расмий доиралар ва иш ерларидаги кўп мусулмонлар одатланганидек, янги йил байрами ўтадиган кунларни таътил (хордиқ) кунлари қилиш ҳам мумкин эмасдир. Чунки, бундай қилиш насроний динининг анъаналарини кўрсатиш ҳамда уларнинг байрамлари ва динларини олқишлаш, демакдир.
Шайх мулло Алий ал-Қорий ҳанафий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Наврўз байрами куни мажусийга бир тухумни совға қилган одам кофир бўлади. Чунки, у мажусийнинг куфри ва залолатига ёрдам берди ва совға бериши билан уларга ўхшади. Баъзилар: «Мусулмон Наврўз байрамида мусулмонга совға берса кофир бўлмайди», демоқдалар. Бу сўзга диққат этиш керак. Чунки, бу ишда мажусийларга ўхшашлик бордир. Табиийки, қасдсиз (билмай) Наврўз байрамига келиб қолган одамнинг ҳукми фарқлидир».
«Мажмаун-Навазил» китобида шундай дейилган:
«Мажусийлар Наврўз байрамида тўпланганида мусулмон: «Қандай яхши йўл топишибди!» деса кофир бўлади, дейилган. Нега? Чунки, у Ислом одатларини қабоҳатга чиқаришни кафолатлаш билан бирга, куфр тузукларини мақтамоқда».
«Ал-Фатава ас-Суғро» китобида шундай дейилган:
«Наврўз куни илгари одатланмаган нарсани Наврўз байрамини улуғлаб сотиб олган киши катта гуноҳни қилиб, кофир бўлади. Чунки, у кофирларнинг байрамларини улуғлади» (Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг «ал-Фиқҳул-Акбар» китобига ёзилган шарҳ: 186).
Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ деди: «Яҳудий ва насронийлар билан бирга уларнинг байрамларида иштирок этиш учун улар каби хушбўй шамлар сотиб олиш, таомларни ҳозирлаш, хотин ва болаларни ясантириш катта гуноҳлардандир. Ҳолбуки, улар бизнинг қўл остимизда мағлуб бўлиб, бизнинг байрамларимизда иштирок этмаяптилар, бизларга ўхшамаяптилар ва биз қилган ишларни қилмаяптилар». Ҳой мусулмон, қиёмат кунида Пайғамбаримизга кайси юз билан рўбарў бўласиз?! Ахир сиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига зид, Ислом динининг душманлари бўлган адашган кофирларнинг ишларини қилмоқдасиз-ку! Баъзилар: «Биз бу ишларни кичик ёшдаги болаларимиз ва хотинларимиз учун қилмоқдамиз-ку?!» десалар, уларга: «Энг расво бўлган одамлар фарзандлари ва хотинларини Аллоҳнинг ғазаби келадиган нарсалар билан рози қилган кишилардир» дейилади… Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу деди: «У (мажусий) ларнинг наврўзлари ва байрамларини қилган ҳамда ўлгунига қадар уларга ўхшаб яшаган киши қиёмат кунида улар билан бирга тўпланади» (Байҳақий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳунинг ушбу сўзлари мажусийларнинг байрамларини қилиш катта гуноҳлардан эканини билдирмоқда. У ишнинг ози кўпига олиб боради. Мусулмон бу даричани бутунлай беркитиши, хотини ва фарзандларини у ишдан нафратлантириши керак. Яхшилик одат бўлса, бидъатлардан сақланиш ибодатдир. Ҳеч бир кимса: «Фарзандларимни хурсанд қилаяпман»- деб айтмасин. Ҳой мусулмон, наҳотки, уларни хурсанд қилиш учун Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсаларни топган бўлсанг! Ахир бу куфр ва туғён белгиси-ку! Сен ёмон мураббий экансан-ку! Бундай десам, сен ўзинг шундай тарбия кўргансан-да! (Ташаббуҳул ҳасис би аҳлил хамис»: 37).
Шуни ҳам огоҳлантиришимиз керак-ки, Аллоҳнинг душманларига ўхшашнинг энг хунук кўриниши кўплаб мусулмонлар, улар ичида раҳбарлар ва уларга итоат этган оддий мусулмонлар ҳам бор, ғайри динларнинг тузган сохта, Аллоҳ таоло нозил қилмаган қонун ва дастурларининг қолдиқларини олиб келишлари, у қонунларга ўрталаридаги келишмовчиликларни ҳал этиш учун мурожаат этишларидир.
Бу – ғайри динларга залолат ва қинғир ишларида эргашиш ва ўхшашлик, демакдир. Балки, бу, Аллоҳ сақласин, очиқ куфрдир. Чунки инсон ақли билан Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром, ҳаром қилган нарсаларни эса ҳалол қилади. Номус, қон, жон ва моллар учун Аллоҳ таоло нозил қилмаган ва шариатга зид бўлган ҳукмлар чиқаради. Ғайридинларга ўхшашнинг соқолларни қириш, ғайридинларнинг кийимларини кийиш ва турмуш тарзида ўрнак олиш каби кўринишлари ҳам мусулмонлар ичида кенг ёйилган.
Уларга ўхшашнинг энг ёмони – уларни яхши кўриш ва мусулмонлар ичидаги тақволи ва солиҳ кишиларни ёмон кўришдир… Зеро, Аллоҳ йўлида яхши кўриш, иймоннинг энг мустаҳкам асосларидан биридир.
Рисоламизнинг сўнггида шуни эслатмоқчимиз: Аллоҳ таоло буюк бир ҳикмат – жаҳаннамга тушадиган кофирларга бўлган муҳаббат мусулмоннинг қалбига кирмаслиги учун уларга ўхшамасликка буюрди. Чунки, улар Аллоҳ таоло ва барча мусулмонларнинг душманларидир. Ишларда уларга мувофиқ ёки ўхшаш бўлиш яқинлик ва ўрганишни, кейин эса дўстлик ва муҳаббатни вужудга келтиради. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло шариатдан юз ўгирган душманларини яхши кўрган кишиларда иймон бўлмаслигини баён қилиб деди: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишиларнинг Аллоҳ ва расулига душман бўлган кишиларни, гарчи оталари, ўғиллари, оғалари ва қариндошлари бўлса-да, дўст тутганларини кўрмайсиз…» (Мужодала: 22).
Аллоҳ таолодан бизларни Ўзи яхши кўрган кишиларни яхши кўриб, дўст тутиш, Аллоҳ ёмон кўрган кишиларни эса ёмон кўриш ва душман тутишга муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳ энг яхши дўст ва энг яхши ёрдамчидир…
Илоҳим, етказдикми!?.. Илоҳим, Ўзинг гувоҳ бўл!