Бизга боғланинг
Эмизикли аёл рамазонда рўза тутадими ёки тутмайдими?
Савол:
Эмизикли боласи {5-6 ойлик} бор бўлган аёл Рамазонда рўза тутадими ёки тутмайдими?
Жавоб:
Эмизикли аёл ўзининг холатига карайди. Агар рўза тутса ўзига ёки боласига зарар eтмайдиган бўлса, боласининг корни тўядиган даражада сути бўлса, рўза тутгани афзал. Агар хакикатда зарар бўладиган бўлса, тутмаса хам рухсат бор. Бирок, рўза тутишдан кочиб, бу йўлни хийла учун киладиган бўлса жоиз эмас, Аллох калблардаги нарсани хам билиб турувчидир. Рўза тутмаган холда хам кeйин тутиб бeриши кeрак бўлади. Шунинг учун эл катори улуг ойда тутишига нима етсин.
Анас розияллоху анхудан, росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таоло мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини кўтарди, хомиладор ва эмизувчи аёлдан хам рўзани кўтарди». Термизий ривояти хасан сахих хадис. Термизий айтадилар: баъзи ахли илмлар дедилар: Хомиладор ва эмизувчи аёл рўза тутмайдилар, хар кун эвазидан бир мискинни тўйдирадилар кейин казосини тутадилар. Бу сўзни Суфён, Молик, Шофеий ва Ахмадлар айтган. Баъзилари эса рўза тутмайдилар, мискин тўйдирадилар, казосини тутиб бермайдилар, агар хохласалар казосини тутадилар ва мискинларни тўйдирмайдилар- деганлар. Бу сўзни Исхок айтган. (Теримизий 715- хадис) Ханафий уламолар наздида улар рўза тутмасалар казосини тутадилар, мискинни тўйдирмайдилар.