Бизга боғланинг
Эътикоф
Хозирловчи: «Ана муслим» (Мен мусулмонман) электрон сахифаси
Мутаржим: Абу Абдуллох ал-Бухорий
Бисмиллахир рохманир рохийм
Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, Унинг оиласи барча сахобаларига салавoту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Бу – шайх Холид ибн Алий Мушайкиъ -Аллох уни ўз хифзу химоясида сакласин- таълиф этган «Фикхул-эътикоф» китобига асосланиб ёзганим эътикоф ахкомлари хакидаги мухтасар рисоладир. Мен унинг кучли далилларга асосланган сўзларига баъзи кўшимчаларни кўшдим, холос. Аллох таъолодан бу рисолани манфаатли килишини сўрайман… Зеро, У саховатли зотдир..
Аввало: эътикофнинг таърифи
Эътикофнинг лугавий маъноси:
«Эътикоф» – (араб тилида اعتكاف) бир нарсага богланиш ва берилиш маъносидаги « عَكَفَ يَعْكِفٌ عُكُوفٌ ъакафа, яъкифу, ъукуфун» феълининг «ифтиъолун افتعال» бобидаги шаклидир. Бу феъл мутааддий (ўтимли) бўлиб келганида масдари «ъакф عَكْفٌ», лозим (ўтимсиз) бўлиб келганда эса, масдари «ъукуфун عُكُوفٌ» бўлади.
«Ъакафа عَكَفَ» феъли ўтимли бўлиб келганида, «тўсиш» ва «ман килиш» маъноларида истеъмол килинади. Масалан: (عكفته عن حاجته أي: منعته) маъноси: уни хожатидан тўсиб турдим яъни ман килдим.
(وَالْهَدْيَ مَعْكُوفاً أَنْ يَبْلُغَ مَحِلَّهُ) (الفتح:25) أي : محبوساً. Хадя (курбонлик килиш учун олган хайвонларингиз) ни эса махбус бўлган холида, ўз жойига етишидан тўсган кимсалардир. (Фатх: 25) Маъкуф яъни махбус.
«Ъакафа عكف» феъли ўтимли бўлиб келганда, «бир нарсани лозим тутиш», «давомийлик», «икбол килиш», «яхши ёки ёмон бўлсин, бир нарсада сабот билан туриш» ни ифодалайди. Бунинг мисоли Аллох таъолонинг куйидаги сўзларидир:
( وَلا تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنْتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِدِ) (البقرة:187)
«Сизлар масжидларда эътикофда бўлган чогингизда, (кечалари хам) улар (хотинларингиз) билан ковушмангиз!» (Бакара: 125);
( مَا هَذِهِ التَّمَاثِيلُ الَّتِي أَنْتُمْ لَهَا عَاكِفُونَ) (الانبياء:52)
«Сизлар доимо чўкинадиган бу хайкаллар нимадир» (Анбиё: 56);
( وانظر إلى إلهك الذي ظلت عليه عاكفاً )
«… Устидан жилмай ибодат килган илохингнинг холига бок!» (То-ха- 97).
«Эътикоф» нинг истилохий маъноси: Муайян шахс тарафидан муайян услубда Аллох таъолога ибодат килиш учун масжидни лозим тутиш.
Иккинчи: Эътикофнинг хикмати
Калбнинг самимийлиги, Аллох таъоло томон юриш асносида Аллох таъолога икбол килиш, мубох нарсаларнинг ортикчаларини тарк килиш, Аллох таъолога бўлган унсиятни рўёбга чикариш, Аллох таъоло учунгина ишлаш ва Унинг розилигига эришиш йўлида тафаккур килиш билан бирга собиткадам бўлишидир.
Шариатда мавжудлигининг далиллари:
Эътикофнинг шариатда мавжуд эканига Куръон, суннат ва ижмоъ далолат килади.
Куръонниннг далолати:
Аллох таъоло деди:
(وَعَهِدْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ أَنْ طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ) (البقرة:125)
«Биз Иброхим ва Исмоилга: «Менинг Байтимни тавоф килгувчилар, ўша ерда ибодат килиб турувчилар, рукуъ – сужуд эгалари учун пок тутинг»- деб буюрдик» (Бакара: 125);
( وَلا تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنْتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِدِ) (البقرة:187)
«… Масжидларда эътикофда бўлган пайтингизда улар (хотинларингиз) билан ковушмангиз!» (Бакара: 187).
Бу ерда масжидларга изофа килишнинг Аллохга ибодат килишга катта алокаси бор. Рамазон ойининг кечаларида хам хотинлари билан ковушишни тарк килиш – Аллохга якин бўлишнинг бир кўринишидир.
Суннатнинг далолати:
Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам вафот этгунларига кадар рамазон ойининг охирги ўн кунида эътикоф килдилар. Ундан сўнг рафикалари хам (рамазон ойининг охирги ўн кунида) эътикоф килар эдилар» (Имом Бухорий ривояти: 2026; Имом Муслим ривояти: 1172).
Бундан бошка хадислар хам кўп.
Ижмоънинг далолати:
Эътикоф килишга мусулмонларнинг ижмоъсини ибн Мунзир, ибн Хазм, Нававий, ибн Кудома, шайхулислом ибн Таймийя, Куртубий, ибн Хубайра, Заркаший ва ибн Рушдлар накл килдилар.
Тўртинчи: Эътикофнинг хукмлари
Бунинг учта масаласи бор:
Биринчи масала: Эътикофнинг эркаклар учун хукми.
Эътикоф килиш – хотин-кизлардан бошкалар учун суннатдир. Чунки эътикоф, юкорида зикри ўтган далилларга биноан, шариатда баён килингандир. Бирок, моликий мазхабига мансуб баъзи олимлар имом Моликдан ривоят килинган наклга биноан, эътикоф килишни макрух хисобладилар. Имом Молик рахимахуллох дедилар: «Мен бирон бир сахобанинг эътикоф килганини кўрмадим. (Имом Молик рахимахуллох факатгина бир киши – Абу Бакр ибн Абдуррахмоннинггина эътикоф килганлик хабари етганини эслатади). Менимча, бу – эътикофнинг огирлигидан бўлса керак. (Баъзилар имом Молик рахимахуллохнинг эътикофни макрух хисоблаганининг сабаби, унинг рахбонийликка (ибодат учун одамлардан узоклашишга) ўхшатгани ёки эътикофнинг шартларини тўла адо этиш кийинлигини назарда тутган бўлса керак, деб изохладилар.
Ибн Хажар рахимахуллох: «Балки у (имом Молик) эътикоф учун муайян бир шаклни тасаввур килган бўлса керак. Бўлмаса, кўплаб сахобанинг эътикоф килганини накл килганмиз»- деди.
Иккинчи масала: Эътикофнинг хотин-кизларга нисбатан хукми.
Уламолар ўртасида хотин-кизларнинг эътикоф килиш-килмасликлари ўртасида ихтилофлар бўлсада, жумхури уламо хотин-кизларнинг эътикоф килишлари суннат эканига хукм килган. Улар бунга куйидаги хужжатларни далил килганлар:
1. Эътикофнинг шаръий нарса эканига далолат килган хужжатларнинг умумийлиги ва унда эркак ва хотин-кизлар ўртасини ажратмаслик.
2. Аллох таъолонинг сўзлари:
( فاتخذت من دونهم حجابا )
«… Улардан беркиниб олган пайтда…» (Маръям: 17);
كلما دخل عليها زكريا المحراب) )
«… Закариё у (Маръям) нинг олдига – хужрага кирганида …» Оли Имрон: 37).
Бу оятларда зикр килинган ибодат – масжиддаги эътикоф ва одамлардан пардаланиш бўлиб, у биздан аввалгиларга хам шариатларида баён килинган. Бизга эса, уни рад этган бирон бир ривоят ва накл бўлмагани учун шаръийдир (яъни шариатда кўрсатилган ибодатдир).
3. Оиша разияллоху анхонинг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг у ва Хафса онамиз разияллоху анхумоларга эътикоф килишларига рухсат берганлари зикр килинган хадис (Имом Бухорий: 2414; Имом Муслим: 1173).
4. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам билан бирга кизил ва сарик истихоза кони кўрган, намоз ўкир экан тагига тос кўйган баъзи рафикалари хам эътикоф килган эди» (Имом Бухорий: 309). Баъзи шархловчилар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг бу рафикалари Умму Салама разияллоху анхо эканини ёздилар.
5. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эътикоф килиш асносида хайз кони кўрган аёлларни масжиддан пок бўлгунларига кадар чикариб юборар эдилар» (Ибн Кудома, «Мугний»: 4 / 487; ибн Мафох «Фуруъ» китобида Абу Хафс Абкарийдан накл килди: 3 / 176; ибн Батта: «Бу хадиснинг исноди яхшидир»- деди).
Аммо расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ўзлари билан бирга эътикоф килмокчи бўлган рафикаларининг чодирларини бузиб ташлашлари, уларнинг ракобатлашишларидан кўркканликлари учун эди. Шунинг учун хам уларга: «Сизлар яхшиликни хохлайсизларми?!», деган эдилар.
Учунчи масала: Эътикофнинг рамазондан бошка ойларда ва рамазоннинг охирги дахаси – ўн кунлигидаги хукми.
Бу хакида олимлар ўртасида ихтилоф бўлса-да, кувватлирок хукм – жумхури уламо хукми, эътикофнинг суннат эканидир. Жумхури уламо куйидаги хужжатларни далил килиб олдилар:
1. Эътикоф килиш далилларининг умумийлиги. Бу хукм – рамазон ва бошка ойларни, рамазоннинг охирги ўн куни ва бошка кунларни хам ўз ичига олади.
2. Оиша разияллоху анхо ривоят килган ушбу хадис: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эътикоф килмокчи бўлсалар, бомдод намозини ўкиганларидан сўнг эътикоф килинадиган ерга кирар эдилар… Ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эътикофни тўхтатдилар ва шаввол ойининг охирги ўн кунида эътикоф килдилар» (Имом Бухорий: 2040);
«.. расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам шаввол ойининг биринчи ўн кунида эътикоф килдилар» (Имом Муслим: 1173).
Бу хадислардан эътикоф килиш учун шариатда рухсат берилган пайт рамазон ва ўн кунликлар экани маълум бўлмокда.
3. Абдуллох ибн Умар разияллоху анху дедилар: «Умар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан: «Мен жохилият пайтида Масжидул-Харомда бир кеча эътикоф килишни назр килган эдим. (Нима килай?)»- деб сўради. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «(Назрингга) вафо кил!»- деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий: 2032; Имом Муслим: 1656).
Бу, рамазон ойи, рамазоннинг охирги ўн кунлари бошка кунларнинг барча кечалари эътикоф килиш учун муносиб вакт эканини кўрсатмокда.
4. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хар рамазон ойи ўн кун эътикоф килар эдилар. Вафот этган йиллари эса йигирма кун эътикоф килдилар» (Имом Бухорий: 2044). Бу ривоят эътикоф рамазоннинг охирги ўн кунидан бошка кунлар хам эътикоф вакти бўлиши мумкин эканини кўрсатмокда.
Бундан бошка далиллар хам кўп.p class=