Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ўзидан бирор маъно англатган сўзга араб тилида калима дейилади. Араб калималари уч қисмдан иборат:

Исм: رَجُلٌ каби. Феъл: ضَرَبَ каби. Ҳарф: مِنْ ва عَنْ каби

Исм ўзи уч қисмдир:

Сулосий (уч ҳарфли): زَيْدٌ каби. Рубоъий (тўрт ҳарфли): جَعْفَر каби. Хумосий (беш ҳарфли): سَفَرجَل каби.

Феъл икки қисмдир: Сулосий (уч ҳарфли): ضَرَبَ каби. Рубоъий (тўрт ҳарфли): دَحرَج каби.

Konvensiya  Ikki qism bo’lib, harfi asliy (o’zak harfi) va harfi ziyoda (ko’rsatma harf) dan iborat. Arab tilida asl va zoid harflar orasini ajratish uchun maxsus o’lchov – –  vazniy  qabul qilingan. Arab kalimalarining mezoni f ع l (fo, ayn, lom) dir.

Ҳарфи аслий деб вазнда ف ع ل нинг рўбарўсида бўлган ҳарфларга айтилади. Масалан: ضَرَبَ → فَعَلَ вазнида бўлиб, барча ҳарфлари аслийдир. Ҳарфи зоида ف ع ل нинг рўбарўсида бўлмаган ҳарфлардир. Масалан: اَكْرَمَ → اَفْعَلَ вазнида бўлиб, бундаги اَ ҳарфи зоидадир.

Ҳарфи аслий сулосийларда учта: ف ع ل (фо, айн, лом).

рубоъийларда тўртта: ف ع ل ل (фо, айн ва иккита лом).

хумосийларда бешта: ف ع ل ل ل (фо, айн ва учта лом).

Сулосий икки қисмдир: сулосий мужаррад ва сулосий мазид.

Сулосий мужаррадда учта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилмаган бўлади. Масалан: ضرب → فعل вазнида.

Сулосий мазидда учта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилган бўлади. Масалан: اَكْرَمَ → اَفْعَلَ вазнида.

Рубоъий ҳам икки қисмдир: рубоъий мужаррад ва рубоъий мазид.

Рубоъий мужаррадда тўртта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилмаган бўлади. Масалан: دَحْرَجَ → فَعْلَلَ вазнида.

Рубоъий мазидда тўртта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилган бўлади. Масалан: تَدَحْرَجَ → تَفَعْلَلَ вазнида.

Хумосий ҳам икки қисмдир: хумосий мужаррад ва хумосий мазид.

Хумосий мужаррадда бешта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилмаган бўлади. Масалан: جَحْمَرِشٌ → فَعْلَلِلٌ вазнида.

Xumosiy mazidada beshta asl nusxada o’qitilishi kerak bo’lgan qoidalarga rioya qilish kerak. Masalan: ْanْdariٌsٌ → faْْalِlyٌ vaznida.

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962