Маълум феъли музоре, мажҳул феъли музоре

Музореъ – ҳозирги-келаси замон феълидир. Феъли музореъдан тушунилган иш-ҳаракат шу сўз айтилган замонда бажарилаётганини ёки кейин бажарилишини англатади. Маълум феъли музореъ иш-ҳаракатни бажарувчи шахсларига кўра 14 суратда – 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

يَضْرِبُ – уради бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.

يَضْرِبَانِ – уради икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.

يَضْرِبُونَ – урадилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبُ – уради бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبانِ – уради икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.

يَضْرِبْنَ – урадилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

تَضْرِبُ – урасан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبَانِ – урасиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبُونَ – урасиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبِينَ – урасан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبَانِ – урасиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبْنَ – урасиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.

Мутакаллим 2 сийғада – муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

اَضْرِبُ – ураман мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, маълум феъли музореъ.

نَضْرِبُ  урамиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, маълум феъли музореъ.

Мажҳул феъли музореъ

Музореъ феълини мажҳулга айлантириш учун охиргидан олдинги ҳарфи фатҳа қилинади ва музораъат ҳарфи замма билан айтилади: يَضْرِبُ → يُضْرَبُ каби. Музораъат ҳарфлари музореънинг аввалида келувчи ҳарфлар бўлиб, ا ت ي ن (алиф, те, ё, нун)дан иборатдир. Мажҳул феъли музореъ 14 суратда – 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

يُضْرَبُ – урилади бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

يُضْرَبَانِ – урилади икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

يُضْرَبُونَ – уриладилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبُ – урилади бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبانِ – урилади икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

يُضْرَبْنَ – уриладилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

تُضْرَبُ – уриласан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبانِ – уриласиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبُونَ – уриласиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул феъл музореъ.

تُضْرَبِينَ – уриласан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبانِ – уриласиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبْنَ – уриласиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

Мутакаллим 2 сийғада – муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

اُضْرَبُ – уриламан мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, мажҳул феъли музореъ.

Nُضْrab  َ –  urilamiz kop er yo oyollar kelasi zamonda, mutakallim maalg’oyr, majhul fe’lli muzore.

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962