Бизга боғланинг
Одамларни ҳурмат қилиш
1. Шом подшоларидан бири Айҳам ибн Жабала Каъбани тавоф қилаётган эди. Бир саҳройи араб бехосдан унинг чўпонининг бир четини босиб олди. Жабаланинг жаҳли чиқиб, кўчманчи арабга тарсаки туширди. Кўчманчи араб Халифа Умар розияллоҳу анхуга шикоят қилди. Умар унга қасос олинсин деб ҳукм чиқарди. Шунда Жабала деди:
– Мен шоҳ бўлсам, у бир оддий одам бўлса, бу қандай қилиб мумкин бўлади?
– Ислом сизларнинг ўртангизни баробар қилган, – деди халифа Умар розияллоҳу анху
– Менга бир кеча муҳлат бер, мен бу иш ҳақида ўйлаб кўрай – деди Жабала.
Кечаси бўлганида Жабала Умар розияллоҳу анхунинг қасос олишидан қўрқиб қочиб кетди.
Бу ҳикоятдан кўриниб турибдики, Айҳам ибн Жабалани кибр ва одамларга нисбатан ҳурматсизлик саҳройи арабни уришга мажбур қилди. Ваҳоланки у жазолашга арзигулик жиноят қилмаган. Лекин Умар ўзи у билан элга танилган адолатни ва ислом буйруқларига бўйсунган ҳолда ҳуқуқда одамларнинг ўртасида тенгликни яхши кўргани учун мартабада ундан паст бўлса ҳам, ўзгаларни ҳурмат қилишга бу шоҳни мажбур қилиш учун саҳройи арабга ундан ўчини олиб беришни тўғри деб топди.
2. Маъмуни Аббосий даврида қозилар раиси Аксам ибн Яҳё деди:
– Мен Маъмуннинг қасрида у билан ухлаётган эдим. У чанқаб қолди. Мени уйғониб қолмасин деб сув олиб келадиган хизматчини чақиришни истамади. Кейин кўрсам у оёқ учида юриб сув турадиган жойга борди. Ҳолбуки сув билан унинг етадиган ўрни орасидаги масофа узоқ эди. У сув ичди. Кейин бармоқларининг учида юриб орқага қайтди. Мен ухлаётган жойга яқинлашганда мени уйғотиб юбормаслик учун ўта эҳтиёткорлик билан қадам ташларди. Ниҳоят жойига етиб келиб ётди.
Мана бу ҳикоятда кўриниб турибдики, Маъмун салтанатнинг нуфузи ва ўзининг подшоҳлигига қарамасдан ўзгаларни кўп ҳурмат қилар эди. Шунинг учун у мусулмонларнинг халифаси бўлиш билан бирга халқнинг қалбига энг яқини эди. Одамларни ҳурмат қилиш дегани, бу сен уларни дилозор сўзлардан ва сенинг уларда бўлгани каби уларнинг ҳам сенда ҳақлари бор деб эътиқод қилишингдир. Агар шундай қилсанг, сизларнинг орангизда бирдамлик алоқалари кучайиб, муҳаббат омиллари зиёда бўлади, сизлар бахтли инсонлар бўлиб яшайсизлар.
Қуйидаги одобларга риоя қилиш ҳам одамларни ҳурмат қилиш жумласидандир:
1. Саломни ошкора бер ва кўришганда табассум қилиб, очиқ чеҳралик бўл. Чунки юзни буриштириш ва кибр сенга бўлган одамларнинг нафратини оширади.
2. Ўзинг учун яхши кўрган нарсани одамларга ҳам яхши кўр ва ўзинг учун ёмон кўрган нарсани одамларга ҳам ёмон кўр. Агар автобус ёки трамвайда ўтирган бўлсанг, ўзингга етарли жойдан ошиғини банд қилма. Чунки бошқа одамни ёнингда ўтиришидаги ҳаққидан маҳрум қилиб қўясан.
3. Сенга гапираётган одамга овозингни баланд кўтарма. Агар улар ота-онанг, ўқитувчинг каби сендан ёши ва даражаси катта бўлган киши бўлса, сенга гапираётган пайтда унинг сўзини бўлма.
4. Ўзингнинг ёки машинангнинг овози билан ёки тез юришинг билан одамларни безовта қилма. Чунки йўлда ёш болалар, заифа аёллар, ожиз чоллар бор. Сенинг бу қилмишинг уларга озор беради.
5. Камбағални камбағаллиги учун таҳқирлаш ва бечораҳол ёки ногирон ёки баданида айби бор инсонларни масхара қилма. Балки уни мубтало қилган нарсадан сени саломат қилганлиги эвазига Аллоҳга шукр қил.
6. Бирон кишини у ёмон кўрадиган лақаб билан чақирма. Дўстларинг ва тенгдошларинг учун лақаблар ўйлаб топма. Чунки бу уларнинг ҳис туйғуларига озор бериш демакдир.
Аллоҳ таъоло ўзининг ушбу сўзида кўп одобларни зикр қилди:
“Эй иймон келтирганлар, (сизлардан бўлган) бирқавм (бошқа) бир
(мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин-эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм)
улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина)
аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар)-эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар)
улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни бир-бирларингизни) мазах қилманглар
ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар!”