Онанизм-капаки билан шугулланишнинг хукми ва ундан кутулиш йўллари

    Савол:

    менда бир савол бор. Сўрашга уялиб турибман. Бирок мусулмон эканмиз, хижолат бўлмаслигимиз вожиб. Исломда ″онанизм – капаки″ билан шугулланиш жоизми?

    Жавоб:

    Алхамдулиллах, аввало Куръони Каримдан: Ибн Касир рахимахуллох айтади: Имом Шофиъий ва у кишига мувофик бўлганлар кўл билан маний чикаришнинг харом килинганига куйидаги оятни далил келтирдилар:

    «Улар авратларини (харомдан) сакловчи кишилардир. Магар жуфти халолларидан ва кўлларидаги чўрилардангина (сакланмайдилар). Бас улар маломат килинмаслар. Энди ким шундан ўзгани истаса, бас ана ўшалар хаддан ошгувчидирлар». (Муъминун: 5-6)

    Шофиъий никох китобида айтадилар: Бас улар авратларини ўз жуфти халолларидан ва кўлларидаги чўрилардан ўзга нарсалардан саклангувчи эканликларини баён этиш билан булардан бошка барча нарсаларнинг харом килинганлиги очик равшан бўлди. Кейин (равшан бўлса хам) Аллох Таоъло уни таъкидлаб яна шундай деди: «Энди ким шундан ўзгани истаса, бас ана ўшалар хаддан ошгувчидирлар». Демак закарни факат жуфти халол ёки кўл остидаги чўригагина ишлатиш халол. Кўл билан маний чикараш харом. Валлоху аълам. Шофиъийнинг ″Асос″ (ал-Умм) китоби.

    Илм ахлларидан баъзиси Аллох Таъолонинг «Никох (учун лозим бўлган мол-давлатни) топа олмаган кишилар то Аллох уларни ўз фазлу карами билан бой-бадавлат килгунича ўзларини (харомдан) пок тутсинлар» (Нур: 33) деган оятидан ўзни пок тутишга буюриш бошка нарсалардан сабр килмокни такозо этишига далил келтирдилар.

    Иккинчи суннати набавийядан:

    Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анхунинг хадисини далил килдилар. У киши айтди: хеч нарсага эга бўлмаган йигитлар набий соллаллоху алайхи ва саллам билан бирга эдик. Шунда расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бизларга: «Эй йигитлар, ким уйланиш сарф-харжатларига кодир бўлса уйлансин. Чунки у кўзни тўсувчирок олатни сакловчирокдир. Ким кодир бўлмаса рўза тутсин. Зеро рўза у учун ахталикдир.» (Яъни харомга тушиб колишдан химоядир) (Бухорий ривояти, Фатх: 5066)

    Демак, шариат уйланишдан ожиз бўлган кишини кийин бўлса хам рўза тутиб юришга йўллади. Боис кучли бўла туриб уни сунъий маний чикаришга йўлламади. Холбуки у рўза тутишдан енгилрок. Шундай бўла туриб бунга рухсат бермади. Бу масала хусусида бошка далиллар хам бор. Шу кадри бизга кифоя валлоху аълам.

    Энди бу балога мубтало бўлган кишини даволаш хусусига келсак кутулиш учун куйидаги бир неча насихатлар ва боскичларга амал килинади:

    1. Бу одатдан кутулишга боис Оллох амрига бўйсуниш ва газабидан сакланиш бўлмоги лозим.

    2. Тубдан, илдиздан бўлган ислох оркали буни даф килиш. Бу расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг йигитларга килган тавсияларига амал килиб уйланиш.

    3. Турли хаёл ва васвасаларни даф этиш. Нафс ва фикрингни дунё ва охиратингга наф бўладиган нарсада ишлатиб, машгул-банд килмогинг. Чунки давомли васваса амалга элтади. Сўнгра мустахкамланиб одатга айланадида ундан кутулиш кийин кечади.

    4. Кўзни тўсмок. Чунки, хох тирик бўлсин хох расм-мафтункор сурат ва шахсларга караш, кўзни жиловламаслик харомга олиб боради. Шунинг учун Аллох таоло: «Мўъминларга айтинг кўзларини тўссинлар», деди. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: «Биринчи назарга кейинги назарни эргаштирма», дедилар. (Теримизий ривояти: 2777, Сахихул-жомиъ: 7953)

    Биринчи назар (ногахоний назар)да гунох бўлмай, иккинчи назар эса харом килингандир.

    Шунингдек ички яширин шахватни кўзговчи ўринлардан узок юриш лозимдир.

    5. Хар хил ибодатлар билан машгул бўлиш. Гунох учун бўш вакт колдирмаслик.

    6. Бу ишдан келиб чикадиган сихат-саломатликка оид зарарларни эътиборга олиш. Улар кўз, асаблар, таносил аъзоларининг заифлашуви, бел огриглари ва табобат ахли зикр килган бошка зарарлардир. Шунингдек виждон азоби, хадиксираш каби рухий зарарларни хам санаб ўтиш жоиз. Энг дахшатлиси эса ювинишнинг кўпайиши ёки унинг хусусан кишда кийинлиги сабаб намозларнинг зоеъ килиниши ва рўзани барбод килиши. Яна бу иллатнинг зарарларидан: каноат килиш ўрнига уни нотўгри йўл оркали чиказиш. Чунки баъзи ёшлар ўзни зинодан ва баччавозликдан химоя этишни (бахона) сабаб килиб бу ишни жоиз деб санайди. Холбуки, у бу фахш ишларга умрида якин келмаслиги мумкин.

    7. Кучли ирода ва азму-карор билан куролланиб киши шайтонга бўйсунмаслик. Ёлгиз ётиш каби яккаликдан сакланиш. Хадисда Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг кишининг ёлгиз ётмогидан кайтарганлиги келган. Буни Имом Ахмад ривоят килди. У Сахих ал-Жомеъ: 6919 – да хам мавжуд.

    8. Таъсири кучли, Пайгамбар давосига риоя килиш. У рўза тутишдир. Чунки, у шахват галаёнини пасайтириб, гаризани поклайди. Шунингдек бу ишни кайтиб килмасликка касам ичиш ёки назр килиш ва бу каби гайри оддий ишлардан хазар килиш. Чунки, шундан сўнг бу ишга кайтса касамни мустахкамлагандан кейин уни бузиш бўлиб колади.

    Ундан ташкари шахватга таскин берувчи дориларни истеъмол килмаслик. Чунки, буларда тиббий ва танага оид хатарлар мавжуд. Дарвокеъ мутлако шахватни кесадиган нарсаларни истеъмол килишнинг харомлигини ифода этувчи хадис собитдир.

    9. Ухлаётгандаги шаръий одобларга риоя этиш. Мисол учун бу хусусда ворид бўлган зикрларни ўкиш, ўнг ёни билан ётиш, Набий соллаллоху алайхи ва саллам кайтарганлари учун корин билан ётиб ухлашдан сакланиш.

    10. Иффат ва сабр билан безаниш. Чунки, гарчи нафс хохласа-да харом килинган нарсалардан тийилиб, сабр килиш бизларга вожиб. Шуни билайликки, нафсни иффатга ундаш окибатда унинг хосил бўлиб, киши учун ажралмас хулкка айланишига олиб келади. Зеро Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «Кимки, иффат изласа Аллох уни иффатли килур, ким хожатсиз бўлишни изласа Аллох уни бехожат килур, ким ўзини сабрга ундаса, Аллох уни сабрли килур. Хеч кимга сабрдан кўра мўлрок ва яхширок нарса ато этилмади», дедилар. (Бухорий, Фатх: 1469)

    11. Ушбу гунох ишни инсон килиб кўйса дархол тавба-тазарру, истигфорга шошилмоги ва умидсизликка тушмасдан тоат-ибодатга бел богламоги лозим. Чунки ноумидлик катта гунохлардандир.

    12. Ва нихоят, хеч шак-шубха йўкки, албатта, Аллохга илтижо килиш, дуо килиб унга ёлбориш, бу одатдан кутулиш учун ундан ёрдам сўраш энг катта даводир. Чунки Аллох субханаху дуо килгувчи дуо килса, уни ижобат килур. Валлоху Аълам.

    Шайх Мухаммад Солех ал-Мунажжид.
    ИНТ таржимаси

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962