Ҳожи биродаримга мактублар. Еттинчи мактуб

    Иймон заиф, илм оз бўлгани сабабли мусулмонлар орасида уларнинг мусаффо хаётларини булгайдиган ва разил ишлар билан дину дунёларини бузадиган одамлар кўпайди. Мусулмонлар куч-кувватлари бор вактларда бундай ишларга йўл кўймай, бузгунчиларнинг адабини берардилар.

    Шундай манфур ишлардан бири сехр ва сехргарлардир.

    Азиз биродар, Аллох таоло барчамизни хамма ёмонликлардан сакласин. Сехр катта гунохлардан бири бўлиб, уни пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам ширк билан тенглаштирганлар: «Халок килувчи етти гунохдан сакланинглар! У гунохлар – ширк, сехр, …лардир».

    Бошка бир хадисда пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам сехргарлар мусулмон эмаслигини баён килдилар: «Куш учириб фол очган ёки очтирган, парихонлик килган ёки парихонга борган ва сехргарлик килган ёки сехрга борган киши мусулмон эмас».

    Сехргарнинг сўзига ишониш куфрдир, Аллох таоло хаммамизни бу балодан сакласин. Ибн Масъуд розияллоху анху айтадилар: «Кимки сехргар, фолбин ёки парихонга бориб гапирган гапига ишонса, Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламга нозил килинган диндан чикади».

    Сехргарнинг жазоси ўлимдир.

    Умар ибн Хаттоб: «Учраган сехргарни ўлдиринглар!» – деб хокимларга буюрдилар. Бужола исмли киши: «Шунда уч сехргар аёлни ўлдирдик» – деб хикоя килади.

    Жундуб ибн Абдуллох розияллоху анху айтадилар: «Сехргарнинг жазоси катлдир».

    Азиз биродар, билингки, сехргар, фолбин, парихонларга бориш каби гунох ишлар билан шифо топаман дейиш гумрохлик ва ширкдир. Шифони факат Аллох таоло беради. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам Аллох таоло харом нарса билан мусулмонларга шифо бермаслигини айтганлар.

    Сехр – Аллох барчамизни ўз панохида асрасин – куйидаги ишлар билан даволанади:

    1. Сехргар афсун килганида ишлатган буюмлар топилса, ёкиб, кўмиб юборилади.

    2. Куръон ва пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг дуолари билан дам солиш энг фойдали даволардан саналади. Бу дуоларга куйидагиларни мисол килиш мумкин: «Фотиха» сураси, «Оятал-курсий», икки «кул аъузу» сураси ва ушбу дуолар:

    · Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам набиралари Хасан ва Хусайнга дам солганларида куйидаги дуони айтардилар: «Уъийзукумо бикалиматиллахит-тамма мин кулли шайтонин ва хамма, ва мин кулли айнин ламма». Яъни, Аллохнинг етук калималари хакки, сизни хамма шайтонлардан, захарли хашаротлардан ва ёмон кўздан ўзи асрасин».

    · «Бисмиллахи уркийка, валлоху яшфийка мин кулли доин юъзийка». Яъни, «Аллохнинг номи билан дам солаяпман. Сенга озор етказаётган дардларга Аллох ўзи шифо бергай»

    · «Асъалуллохал-азийм, роббал-аршил карим ан яшфияк» яъни, «арш эгаси буюк Аллохдан сенга шифо беришини сўрайман». Бу дуо етти бор айтилади.

    · «Азхибил-баъс, роббаннас, ишфи анташ-шофий, ла шифаа илла шифоука, шифаан ла югодиру сакоман». Яъни, «Эй парвардигор, кулфатни кеткизгин. Хеч дард колдирмайдиган шифо бер, факат сенгина шифо берасан. Сенинг шифойингдан бошка шифо йўкдир».

    3. Эрталаб ва кечкурун айтиладиган зикрларни доим айтиш Аллохнинг изни иродаси билан, хамма балолардан сакловчи сабабларнинг энг афзалидир. Бу зикрлар куръон оятлари ва пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг дуоларидан бўлиши лозим.

    4. Сехр ва бошка мусибатлардан сакланишнинг энг яхши йўли Аллохнинг буйрукларини бажариш, кайтарикларидан кайтишдир. Кўп одамлар бепарво бўлиб, Аллохнинг буйрукларини бажаришга ахамият бермайдилар ва Аллох харом килган нарсалардан тийилмайдилар. Сўнг бирор дардга чалинганларида, Аллохни эслаб колишади. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам Ибн Аббосга килган насихатларида айтадиларки: «Фаровонлик – бойлик, соглик, бошга мусибат тушмаган вактларда Аллохга ўзингни танитгин, кийинчилик вактида у хам сени танийди».

    Демак, ким соглик, куч-куввати бор вактида Аллохга якин бўлса, касал бўлган ва кучдан колган чогида Аллох унга якин бўлади.

    – Имом Бухорий 5/94 ва имом Муслим 89- хадис Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килишган.

    – Завоидул-Баззор 169- бет.

    – Ат-Таргиб ват-тархиб 3/53 ва Мажмаъуз-завоид 5/118 бетга каранг.

    – Имом Ахмад ибн Ханбал 1/190 Бужола ибн Абдадан ривоят килган.

    – Имом Молик Муваттаъ 2/871 ва Термизий 1460- хадисларда ривоят килишган.

    – Бухорий 10/221 ва Муслим 2189- хадисда ривоят килишган.

    – Аллохнинг барча каломи айбу нуксондан холи, мукаммал бўлганлиги, панох тиловчига Аллохнинг изни билан фойда бериб, балою-офатлардан сакловчи экани боис пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам шундай деганлар.

    – Муслим ривояти 2186-хадис.

    – Абу Довуд 3106-хадис ва Тирмизий 2084- хадисларда ривоят килишган.

    – Бухорий 10/176 ва Муслим 2191- хадисларда ривоят килишган.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963