Бизга боғланинг
Ҳожи биродаримга мактублар. Олтинчи мактуб 6
Исломнинг калимаи шаходат – «Ла илаха иллаллоху Мухаммадур-расулуллох» дан кейинги буюк рукни, асоси – НАМОЗ хакида икки огиз сўзламокчиман.
Намоз пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг сўнгги васиятларидир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам вафот этаётган вактларида: «Намозга махкам бўлинглар, намозга махкам бўлинглар!» деганлар
Айрим мусулмонлар намознинг хукмини билмаганлариданми, ёки эътиборсизлик килибми, намозга бепарво карайдилар. Масалан, айримлар вактидан кечиктириб юборсалар, баъзилар жамоатни хеч-бир узрсиз тарк этадилар, хатто умуман намозни адо этмайдиганлар хам бор!
Намозга бепарволик нихоятда хатарлидир. Чунки, намоз исломни кўтариб турувчи устун, куфр билан исломни ажратиб турадиган мустахкам девордир. Шунинг учун хам уламолар намозни тарк килган киши кофир бўлади дейдилар. Аллох таоло шундай дейди:
(فَإِنْ تَابُوا وَأَقَامُوا الصَّلاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ) (التوبة:11)
«Энди агар тавба килсалар ва намозни тўкис адо этишиб, закотни (хакдорларга) ато килсалар, у холда диний биродарингиздир» (Тавба:11).
Бу ояти карима намозни тарк килган киши мусулмонларга биродар эмаслигини баён килди.
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Одам билан ширк ва куфр ўртасидаги нарса намозни тарк килишдир. (яъни, намозни тарк килган киши мусулмонликдан чикиб, куфр, ширк доирасига кириб колади)».
Бошка бир хадисда бундай дейдилар: «Биз билан улар (кофирлар) ўртасидаги ахд намоздир. Ким намозни тарк килса кофир бўлади».
Абдуллох ибн Шакик: «Пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг асхоблари намоздан бошка бирор амални тарк этишни куфр деб билмасдилар» – дейди.
Хурматли хожи биродарим, намозни тарк килишни окибати ёмондир. Уламолар, бенамоз одам кофир бўлади дейишган. Кофир эса:
1. Оилада бошлик бўлиши жоиз эмас.
2. Меросда хакки бўлмайди ва унинг мероси хам (яъни, вафот килганидан сўнг) меросхўрларига таксим килинмайди.
3. Унинг Маккага кириши мумкин эмас, харомдир. Чунки, Аллох таоло бундай дейди:
(إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ فَلا يَقْرَبُوا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ بَعْدَ عَامِهِمْ هَذَا) (التوبة:28)
«Эй мўминлар, хеч шак-шубхасиз мушриклар нопок кимсалардир, бас, (улар) бу йилдан сўнг Масжидул – Харомга якин келмасинлар!…» (Тавба:28).
4. У сўйган хайвонни еб бўлмайди.
5. Агар вафот этса жаноза ўкилмайди ва хаккига дуо килинмайди.
6. Агар аёли намоз ўкийдиган мусулмон аёл бўлса, талок тушади.
7. Мусулмонларнинг кабристонига дафн килинмайди.
Хожи биродарим, Аллох сизни хамма ёмонликлардан асрасин, намозни ўз вактида жамоат билан адо килишингиз зарурдир. Касаллик ёки кўркув каби узр бўлмаса, уйда намоз ўкишингиз дуруст эмас. Аллох таоло айтади:
(وَارْكَعُوا مَعَ الرَّاكِعِينَ) (البقرة:43)
«…Рукуъ килувчилар билан бирга рукуъ килинг» (Бакара:43).
Аллох таоло намозни жамоат билан адо килишни хатто уруш холатида, душманга юзма-юз келган холатда хам фарз килди. Агар жамоатни тарк килишда бирон кишининг узри кабул килинганда эди, душман каршисида саф тортиб турганлар якка холда ўкишлари жоиз бўлган бўларди. Лекин, Аллох таоло шу холатда хам жамоат билан ўкишга буюриб шундай дейди:
(وَإِذَا كُنْتَ فِيهِمْ فَأَقَمْتَ لَهُمُ الصَّلاةَ فَلْتَقُمْ طَائِفَةٌ مِنْهُمْ مَعَكَ وَلْيَأْخُذُوا أَسْلِحَتَهُمْ فَإِذَا سَجَدُوا فَلْيَكُونُوا مِنْ وَرَائِكُمْ وَلْتَأْتِ طَائِفَةٌ أُخْرَى لَمْ يُصَلُّوا فَلْيُصَلُّوا مَعَكَ وَلْيَأْخُذُوا حِذْرَهُمْ وَأَسْلِحَتَهُمْ) (النساء:102)
«(Эй Мухаммад ), качон сиз (жанг майдонида) мўминлар орасида бўлиб, уларга имом бўлган холда намоз ўкимокчи бўлсангиз, улардан бир тоифаси куролланган холларида сиз билан намозга турсинлар. Бас, качон сажда килишгач (яъни, намозни ўкиб бўлишгач), оркаларингга бориб сизларни кўриклаб турсинлар ва хали намоз ўкимаган бошка тоифа келиб сиз билан бирга намоз ўкисинлар. Улар хам эхтиёт чораларини кўриб куролланиб олсинлар» (Нисо:102).
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Бир кишини имомликка ўтишга буюриб, сўнг жамоатга келмайдиганларнинг уйларига бир неча кишилар билан бориб, устларидан ўт кўйиб юборгим келиб колди».
Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам замонларини сифатлаб айтадилар: «Нифоки ошкор бўлган мунофик ёки каттик касалдан бошка бирор киши жамоатдан колмасди. Хатто баъзи касалларни намозга икки киши кўлтикларидан суяб олиб келишарди.
Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху яна шундай дейдилар: «Кимки тонгла киёмат Аллохга мусулмон холда рўпара бўлишни истаса, мана шу беш вакт намозни ўз вактида, жамоат билан доим адо этиб юрсин. Чунки, бу намозлар Аллох ўз пайгамбарига кўрсатиб берган хидоят – тўгри йўлнинг асосий аломат – белгиларидандир. Агар жамоатни тарк этган мана бу одамга ўхшаб уйингизда намоз ўкисангиз, пайгамбарингиз йўлини ташлаган бўласиз. Пайгамбарингиз йўлини тарк этсангиз, шубхасиз, хак йўлдан тойиб, гумрохлик чохига йикиласиз. Кимки яхшилаб тахорат олиб, сўнгра масжид томон йўл олар экан, босган хар кадами эвазига Аллох бир савоб ёзиб, мартабасини яна бир погона кўтаради ва килган гунохларидан бирини афв этади».
Бир кўр одам пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам ёнларига келиб, шундай деди: «Эй расулуллох, менинг масжидга етаклаб олиб келадиган хеч кимим йўк. Намозни уйимда ўкисам майлими?». Пайгамбар ундан: «азонни эшитасизми?» – деб сўрадилар. У «ха» деб жавоб бергач: «ундай бўлса, жамоатга келинг!» дедилар. Каранг, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам умматларига нихоятда мехрибон, рахмдил бир зот бўлсаларда, ушбу кўзи ожиз одамга жамоатни тарк килишга рухсат бермадилар. Шунинг ўзи жамоатни тарк килиш хеч мумкин эмаслигига яккол далил бўлади.
Мухтарам биродар, намозни жамоат билан адо этишга каттик эътибор бермогингиз, жамоатни хеч тарк килмаслигингиз зарурдир. Бу ишга фарзандлар, ака-ука, кўни-кўшни ва бошка мусулмон биродарларни хам чорламогингиз лозим. Шунда Аллох ва пайгамбарининг буйрукларига бўйсунган, кайтарикларидан кайтган, нифок ахлига ўхшаб колишдан узок бўлган бўласиз.
Аллох хаммамизни ўз ризосига етказувчи эзгу ишларни килишга муваффак килиб, барча ёмон ишлардан ўзи сакласин.
– Имом Ахмад 3/117, Ибн Можа 2697- хадис ва Хоким 3/57 Анас ибн Молик розияллоху анхудан ривоят килишган.
– Муслим 88- хадис Жобир ибн Абдуллох розияллоху анхудан ривоят килган.
– Ахмад 5/346 , Термизий 2623 –хадис ва Ибн Можа 1079- хадис Бурайда ибн Хусайб розияллоху анхудан ривоят килишган.
– Бу асарни Термизий 2624- хадис ва Хоким 1/7 да ривоят килишган.
– Бухорий, Фатх ал-Борий 2/148 ва Муслим 651- хадис ривоят килишган.